• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    «Совчи келганида истиҳора намозини ўқиганман». Азиз Раметовнинг рафиқаси актёр билан қандай танишгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    2022 йил 3 март куни пойтахтдаги муҳташам ресторанларнинг бирида актёр ва режиссёр Азиз Раметовнинг никоҳ оқшоми бўлиб ўтди. Бу йил 34 ёшни қаршилаган актёр Шаҳлохон Умарова исмли қизга уйланди. Жуфтлик Milliy TV каналининг «Бахтлимиз» кўрсатуви берган интервьюсида қандай қилиб танишгани ҳақида сўзлаб берди.

    «Мен Умарова Шаҳло – 1993 йилда Сурхондарё вилояти Денов туманида туғилганман. 28 ёшдаман. Оилада иккита фарзандмиз, укам ва мен. Азиз акани клип ва киноларда кўрганман. «Мени кечир» кўрсатувида бир қизиқ воқеа бўлган, фақат ўзларига айтмаганман. Ойиларидан кечирим сўраб, жуда ҳам чиройли кўрсатув тайёрланган. Ўша вақтда уйдагиларга айтганман, мен шу болага турмушга чиқаман, кўрасизлар, деб. Шунчаки, ўша пайтда ростдан ҳам ёқиб кетганлар. Ойим устимдан кулганлар. Орзуга айб йўқ, деганман. Инсон сифатида кўпроқ яхши хотира берганлар. «Арслон изидан» фильмини тушуниш учун 10—12 марта кўриб чиққанман. У пайтларда ҳис-туйғу бўлмаган, шунчаки томошабин сифатида ижодларини, истеъдодларини ҳурмат қилганман», — дейди Шаҳло Умарова.

    «Оила – бу масъулият. Мен бу масъулиятдан жуда қўрқаман. Бошқаси берилса, кўтарарман, лекин оиланикидан қўрқаман. Миш-мишлар бўлади-да, бўлгани яхши. Севган қизим турмушга чиққани бу ёлғон. Мен агар ростан севсам, бировга бериб қўядиган бола эмасман», — дейди актёр Азиз Раметов.

    Актриса Саида Раметова Сурхондарёдан келин қилгани ҳақида шундай дейди:

    «Биз мана Тошкентда яшаймиз. Лекин ўзим самарқандлик, хўжайин туркистонлик. Худога шукр, бутун республика, вилоят бирлашяпмиз, қуда-андачилик бўляпти. Ўзимга айтаманда, бахтли онаман, бахтли қайнонаман. Кўпчилик агар қизимни олсангиз, жон деб бераман, аввал Азизжон учун, кейин сиз учун. Чунки сиз яхши қайнонасизда, дейишади. Мен бундан хурсанд бўламан. Яқин-яқиндаям театримизга келиб, қизларни расмини кўрсатишар эди. Мен жон деб келин қиламан, лекин гап ўғлимда-да, яшайдиган ўғлим, дейман».

    Шаҳло Умарованинг айтишича, Азиз Раметов билан илк марта Instagram орқали танишган.

    «Танишувимиз Instagram орқали бўлди. Ёзишдик, гаплашдик мени соҳам бўйича. Кейин кўришганда, ойиларини номи билан бренд маҳсулот чиқаришини айтдилар. Бирга ишладик, характерлари, инсонийлиги, Азиз акада жуда ҳам меҳрибончилик кучли, самимийлар. Шуларни ҳурмат қилиб, кўнглим тушган», – дейди Шаҳло.

    Азиз Раметов эса илк танишувни қуйидагича таърифлайди:

    «Суҳбат суҳбатга уланди. Менга Instagram’да реклама қўйдирдилар, мен уларга мурожаат қилдим. Очиғини айтаман, баракали пул кирди ундан. ‘Онамга «Saida Collection» бренди остида рўмол ва шарфлар чиқаряпмиз. Сиз шу тошдан чиройли қилиб ёзиб беринг’, – дедим. Кейин Шаҳло ҳам реклама қилиб беришимни илтимос қилдилар. Рекламани пули, уят бўлса ҳам айтаман, жуда баракали бўлди. Ўзи кўп пул эмас, лекин баракали бўлди. Кўп пул ишлатаман, баракаси бўлмаган. ‘Онам, балки шу қиз келин бўлар’, – дедилар. Балки турмушга чиққандир деб ўйлаб, бу масалани онамнинг ўзига топширдим. Шу тарзда бир йил дўстлашдик, кўнглимни овладилар».

    Саида Раметованинг сўзларига кўра Шаҳло Настарин тахаллуси билан ижод қилади. Унинг қўли гул, кўп санъаткор аёллар билан ҳам ҳамкорликда ишлаган. Саида Раметова ҳам ўзи нарсалар буюрган. Актрисанинг катта келини билан ҳам бирга ишлаган. Ўша вақтдаёқ қизнинг одоби, ахлоқи, муомаласи актрисага маъқул келган бўлса-да, лекин келин қилиш хаёлига ҳам келмаган.

    «Мен билмайман, ҳали яшаб кўрмаганман. Лекин актёр сифатида айтяпман, уйланиб қўйиб, нима қилдинг, деган кишидек эмас. Аёл киши севса, жуда ёмон севади, қаттиқ севади. Дўстлик бўлса, кейин севги бўлса, ана ўша аёл қийналмайди. Муҳаббат, севиб қолдингми, ўртасини ол дўстим. Муҳаббатга кўп кириб кетилса, қарамлик бўлади. Эртага уни кўролмай қолиш мумкин, ишда бўлар, менга эътибор бермаяпти деб, хиёнат бошланади. Шунинг учун ҳар бир нарсани ўртасини олиш керак. Қизларнинг эркин даври яхши кўрганига турмушга чиқадиган даври. Аввалги замон эмас ҳозир», – дейди актёр.

    Шаҳло кўрсатувда илк марта юзидаги безагини нима мақсадда таққани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    «Уйимда ҳеч ким қаршилик билдирмаган. Танловимни ҳурмат қилишган. Азиз акани таниган вақтимдан билганман, рашк қилиш ёқмайди. Ўзимни бу нарсага кўниктирганман. Совчи келганида, истиҳора намозини ўқиганман. Бувим шундан кейин алоҳида тушунтирдилар: ‘Қизим, Азиз чиройли бола, ошиғи мингта. Эртага яшаб кетишинг учун сабрли бўлишинг керак. Рашк қилиш керак эмас. Рашк эр-хотиннинг энг катта урушига сабаб бўлиши мумкин. Рашк қилишингдан олдин ўйлаб кўр, ўша инсондан бутунлай кета олишингга ақлинг етадими? Ёки шундай қилиб орани узиб кетишинг керак. Агар у инсон сенга керак бўлса, қадрли бўлса, ҳеч қачон рашк қилмайсан. Ичингга ютасан, сабр қиласан, Аллоҳдан сўрайсан. Агар аёл ўзига ишонса, эрига кераклигини ҳис қилса, менимча рашк қилмайди», – дея қўшимча қилди Шаҳло.

    «Санъаткорга рафиқа бўлиш, санъаткорга келин бўлиш ҳақиқатан ҳам осон эмас. Азизнинг ҳам ўзига яраша характери бор. Ҳаммасини олдинда айтиб, мен қандоқ чидаган бўлсам, сиз ҳам шундай чидамли бўласиз, дедим. Катта келинимга ҳам ҳаммасини бошида айтганман. Ҳозир мендан ҳам ўтиб кетган», – дейди Саида Раметова.

    «Мен шундай яхши оила, инсоннинг обрўсини, ҳурматини сақлаб қоладиган, иложи бўлса оширадиган келин бўлишга ҳаракат қилишим керак. Саида Раметова ойижоним ролларидан 180 даражага фарқ қилади. Жуда ҳам яхши, меҳрибон, битта тариф бериш керак бўлса, бриллиант, тилла ҳам эмас, бриллиант аёллар», – дейди Раметовлар оиласининг янги келини.

    Мавзуга доир: Азиз Раметовнинг тўйи санаси маълум бўлди. Саида Раметова кенжа келинини қандай топгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    14.03.2022, 11:51   Изоҳ (0)   84325
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд юлдузларининг бахтли якун топмаган севги ҳикоялари (фото)

    13.03.2022, 16:22

    «Онанинг вафоти осмон қулашидек мусибат экан». Юлдуз Усмонова концертида она ҳақидаги янги қўшиқни куйлаётганида йиғлаб юборди (видео)

    13.03.2022, 13:52

    Саҳнани қўриқлаётган Ҳалима ва Мансур Агалиевнинг кўз ёшлари. Юлдуз Усмонованинг концертидан репортаж (видео)

    12.03.2022, 21:25

    «Миллионлаб одамлар хавф остида». Голливуд актрисаси Кейт Бланшетт Украинадаги уруш ҳақида видеомурожаат йўллади

    11.03.2022, 20:45

    «Юлдуз Усмонова билан бирга юриш — фақат ресторанда бирга ўтириш дегани эмас». Ҳалима Юлдуз Усмонова жамоасидаги ўрни ҳақида (видео)

    11.03.2022, 19:55

    Илон Маск ва қўшиқчи Граймс иккинчи марта ота-она бўлди

    11.03.2022, 17:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.