Тошкент ва водийдаги вилоятларни боғлаб турувчи Қамчиқ довонида транспорт ҳаракати қор кўчиши хавфи сабаб тўхтатилган эди. ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан штаб ўз ишини бошлаган.
«Қамчиқ довонида қор кўчкиси хавфи эълон қилинганлиги туфайли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган эди. Довон йўли ёпилиши муносабати билан Ангрен шаҳрида жойлашган «Ангренленд» ошхонасида штаб иш фаолиятини бошлади.
Шунингдек, айни вақтда йўлда қолиб кетган автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманидаги мавжуд умум овқатланиш шохобчаларига жойлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Улар учун зарурий шароитлар яратилган», – дейилади вазирлик хабарида.
Аввалроқ Қамчиқ довонида икки туннел орасидаги автомобиль йўлининг ости ўпирилиб тушгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)