• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Қалқонсимон без саломатлигини яхшилайдиган 11 маҳсулот

    Қалқонсимон без энг муҳим эндокрин орган бўлиб, унинг функцияси гормонларнинг мураккаб тизими билан белгиланади. Бу жуда кичик, лекин жуда кучли без бўлиб, капалак шаклига эга ва бўйин тагида жойлашган. Уни кайфиятни, метаболизмни, юрак уришини, ҳароратни ва нафас олишни тартибга солувчи гормонлар учун ўзига хос назорат маркази деб аташ мумкин.

    Фото: Legion Media

    Фото: Legion Media

    Қалқонсимон без гормонлари мувозанати бузилганида юзага келадиган иккита асосий касаллик мавжуд.

    Гипотиреоз — танада жуда кам қалқонсимон гормон ишлаб чиқарилганда пайдо бўлади. Ушбу ҳолатнинг аломатлари ҳар хил бўлса-да, чарчоқ ҳисси, вазн ортиши, ич қотиши, шишган юз ва ақлий сустлашиш тез-тез учрайди. Бу ёд танқислигидан туғуруқдан кейинги тироидитгача бўлган турли омилларга боғлиқ бўлиши мумкин.

    Гипертиреоз — танада жуда кўп тироид гормони ишлаб чиқарилганда пайдо бўлади. Одатда бу ҳолат уйқу, мушаклар кучсизлиги, гиперактивлик, қизиб кетиш ҳисси ва асабийлашиш билан боғлиқ муаммолар билан ажралиб туради. Шунингдек, ортиқча ёд ва қалқонсимон без яллиғланишидан тироидит ва Грэйвс касаллигигача бўлган кўплаб анормалликларга боғлиқ бўлиши мумкин.

    Қалқонсимон безнинг ҳолатига нафақат генлар, балки атроф-муҳит ва турмуш тарзи, шу жумладан овқатланиш ҳам таъсир қилиши мумкин. Қалқонсимон без функциясини қўллаб-қувватлашга ёрдам берадиган озуқавий моддаларга бой маҳсулотлар мавжуд.

    Фото: Legion Media

    Фото: Legion Media

    Қалқонсимон без билан боғлиқ касалликлар учун ягона дори воситаси йўқлигини ва ҳатто овқатланиш ҳам аҳволни бутунлай ўзгартира олмаслигини ёдда тутиш керак. Агар сизда қалқонсимон без билан боғлиқ касаллик бўлса, турмуш тарзини ўзгартиришни тавсия этишдан ташқари дори-дармонларни буюрадиган эндокринологга борганингиз маъқул. Бироқ ўз вақтида ухлаш, стрессни бошқариш, мунтазам жисмоний машқ ва тўғри овқатланишни кундалик тартибингизга киритиш жуда муҳимдир.

    Бундан ташқари, шамоллашга қарши озиқ-овқатларни истеъмол қилиш қалқонсимон без ҳолатига таъсир кўрсатиши мумкин. The Cаndida Diet китоби муаллифи диетолог Лиза Ричардснинг сўзларига кўра, шамоллашнинг олдини оладиган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш Грэйвс касаллиги ёки Ҳашимото каби аутоиммун касалликларга чалинган одамларга ёрдам беради. «Носоғлом ёки номутаносиб ичак кўплаб салбий оқибатларга олиб келади, шу жумладан, заиф иммунитет функцияси ҳам, — дейди Лиза. — Ичак қалқонсимон безни соғлом сақлашда ва яллиғланишни назорат қилишда муҳим рол ўйнайди. Антиоксидантлар ва клетчаткалар каби ичак учун фойдали озиқ моддаларга бой супермаҳсулотларни истеъмол қилиш қалқонсимон без касалликлари ва аломатларини енгиллаштиришга ёрдам беради».

    Фото: Legion Media

    Фото: Legion Media
    Яллиғланишга қарши маҳсулотларга қуйидагилар киради:
    • ёғли балиқ (масалан, лосос ва селд балиғи)
    • ёнғоқлар;
    • уруғлар;
    • резаворлар;
    • зайтун мойи.

    Фото: Legion Media

    Фото: Legion Media

    Қалқонсимон без учун энг фойдали таомлар қаторига антиоксидантлар, клетчаткалар, А витамини, С витамини, магний, калий, синк ва селенга бой овқатлар киради:

    • қовоқ уруғлари;
    • Бразилия ёнғоғи;
    • черника;
    • қора шоколад (70-85 фоиз какао);
    • олма;
    • тухум.
    Кунига 300 грамм қуритилган қовоқ уруғини истеъмол қилиш тироид гормонларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган модда — рухга бўлган кунлик эҳтиёжни қондиришнинг самарали усули ҳисобланади.

    Кўкатлар полифеноллар деб аталадиган клетчатка ва антиоксидантларга бой бўлиб, улар қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар бўлган одамларда танага зарар етказадиган эркин радикалларни зарарсизлантириши мумкин.

    Фото: Legion Media

    Фото: Legion Media

    Қора шоколад, шунингдек, токсинлар ва стресс билан боғлиқ бўлган эркин радикаллар келтириб чиқарадиган ҳужайра шикастланишининг олдини оладиган ва даволайдиган кўп миқдордаги антиоксидантларни ўз ичига олади.

    Ўз навбатида, тухумда юрак ҳолатини қўллаб-қувватлайдиган ва саратонга қарши таъсирга эга бўлган триптофан ва тирозин, шунингдек, антиоксидантлар, омега-3 ёғ кислоталари, ёд ва селен мавжуд.

    Олма токсинларни (шу жумладан металларни) танадан чиқариб ташлайди, уни пўсти билан истеъмол қилиш фойдали.

    Мавзуга доир:

    • Семиртиради, хамиртурушлиги соғлиққа зиён. Нон ҳақида энг кўп тарқалган янглиш фикрлар
    • Ҳақиқий зараркунандалар: буйрак саломатлигига хавф солувчи одатлар
    • Тишлар саломатлигига путур етказадиган кундалик одатлар
    • Ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам берадиган 5 та витамин

    12.03.2022, 20:21   Изоҳ (0)   31606
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нонушта учун творогни қандай маҳсулот билан истеъмол қилиш мумкин?

    12.03.2022, 11:30

    Семиртиради, хамиртурушлиги соғлиққа зиён. Нон ҳақида энг кўп тарқалган янглиш фикрлар

    11.03.2022, 15:59

    Ҳақиқий зараркунандалар: буйрак саломатлигига хавф солувчи одатлар

    11.03.2022, 11:44

    Тишлар саломатлигига путур етказадиган кундалик одатлар

    10.03.2022, 13:57

    Ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам берадиган 5 та витамин

    09.03.2022, 18:59

    «Ҳаммасига шакар сабабчи» ҳамда қандли диабет ҳақидаги бошқа янглиш фикрлар

    09.03.2022, 16:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    UFC оn ABC 9. Богдан Гусков Никита Крилов устидан ишончли ғалабага эришди (видео)

    Спорт | 27 июл, 12:30

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.