• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Президент билан учрашувдан бир ҳафта ўтар-ўтмас мени ҳоким лавозимига тайинлашди». Ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб Мўйноқ ҳокими бўлган Бахтияр Менглибеков ҳақида

    2022 йилнинг январь ойидан бошлаб Ўзбекистонда янги лавозим – ҳоким ёрдамчилари 9259 та маҳаллада иш фаолиятларини бошлашди. Президент Шавкат Мирзиёев қайси ҳудудга бормасин ҳамиша ҳоким ёрдамчилари билан мулоқотда бўляпти. Бу каби эътиборнинг натижаси эса узоқ куттирмади — 7 март куни халқ депутатлари Мўйноқ тумани кенгашининг 41-сессиясида Мўйноқ тумани «Мадели» маҳалла фуқаролар йиғини маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган Бахтияр Менглибеков туман ҳокими этиб тайинланди. «Дарё» ҳоким ёрдамчиси лавозими, янги тайинланган ҳокимнинг режалари ҳақида сўз юритади.

    Ҳоким ёрдамчиси лавозими қачон ва қандай жорий этилди?

    Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг 11 октябрь куни қашқадарёлик сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда кичик тадбиркорликни ривожлантириш, ишсизликни камайтириш ва камбағалликни қисқартириш учун ҳоким ёрдамчилари лавозимларини жорий этиш таклифини илгари сурган эди. Давлат раҳбари ҳоким ёрдамчилари кредит ва субсидия бериши, маҳалладаги томорқа ва бўш ерлардан самарали фойдаланиши, кооперациялар ташкил қилиш бўйича аҳолига кўмаклашиши ҳақида айтган эди.

    Шунингдек, уларнинг ўз бюджети бўлиб, эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар ажратиш, жамоат ишларига жалб қилиш, ёшларни касбга ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқлари берилиши таъкидланган эди. Имтиёзли кредит ва субсидия оладиган аҳоли ва ишсиз фуқаролар билан камбағалликдан чиқиш ва кўпроқ даромад олишга ундайдиган «ижтимоий шартнома» тузишга ҳоким ёрдамчилари масъул бўлади.

    «Ёшларни ҳоким ёрдамчиси лавозимига қўйишдан олдин 2 ой давомида янги тизим асосида ишлашга ўқитамиз, 2-3 йил маҳаллада ишлаб, ўзини кўрсатганларини келгусида раҳбарлик лавозимларига қўямиз. Ушбу тизимлар орқали келгуси беш йилда Касби туманида жами 21 минг нафар аҳоли доимий даромад манбасига эга бўлади», — деган эди Шавкат Мирзиёев

    2021 йилнинг ноябрь ойида президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида 2022 йилнинг 1 январидан республиканинг 9259 та маҳалласида ҳоким ёрдамчилари иш бошлаши маълум қилинди.

    Президент 23 ноябрь куни Шайхонтоҳур туманига ташрифи давомида янги тизим асосида маҳаллаларда туман ҳокими ёрдамчиси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси — ёшлар етакчиси лавозимларини жорий этиш масаласига алоҳида эътибор қаратганди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Дунёда бундай тажриба ҳам, китоб ҳам йўқ. Бунинг учун аввало фидойи бўлиш, халқни севиш керак. Бу икки лавозимда ишлайдиганлар маҳаллада ислоҳотлар пойдевори бўлади. Улар тадбиркорликни ривожлантириш, ишсизликни камайтириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатини амалга оширади. Бу жуда катта масъулият ва шараф», — деган эди президент.

    Февраль ойи аввалида президент раислигида ўтказилаётган ипотека ва қурилиш материаллари мавзусидаги видеоселектор йиғилишда ўзини яхши кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари мукофотланиши, йил натижалари бўйича эса «Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси» кўкрак нишонига тавсия қилиниши, уларга ипотека асосида квартира олишда 50 фоизгача субсидия ажратилиши айтилганди.

    Фарғона шаҳар ҳокимлиги томонидан 30 та ҳоким ёрдамчисининг барчаси алоҳида хона, компьютер жамланмаси билан таъминланган, ҳар бирига дастлабки ва қўшимча тўловларсиз йил давомида бўлиб тўлаш шарти билан электроскутерлар берилган.

    Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги

    Мўйноқ тумани ҳокими ушбу лавозимгача бўлган фаолияти, келажакдаги режалари ҳақида

    «Дарё» Ўзбекистон тарихида биринчи бор ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб Мўйноқ ҳокими бўлган Бахтияр Менглибеков билан суҳбатлашди.

    Бахтияр Менглибеков

    Бахтияр Менглибеков
    Фото: Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси
    1984 йили 11 декабрь куни Мўйноқ туманида туғилганман. 1991 йили тумандаги 11-сонли умумтаълим мактабига ўқишга борганман. Мактабни тугатиб, Нукус давлат педагогика институтининг тарих ва ҳуқуқшунослик факультетига ўқишга топширганман. Кейин тўлов контракт асосида ўқишга қабул қилинганман, лекин ўқишга шароитим бўлмаган. Ўқишга яна тайёрландим, келаси йили эса Тошкент давлат техника университетининг нефть-газ бўлимига ўқишга топширдим. Мўйноқда айнан шу соҳа бўйича ишлар бошланаётган эди. Аммо унда мен умуман киролмадим. Кейин эса яна турли фанлардан ўқишга тайёрланиб юрдим, шу билан бирга, ишладим ҳам. Чунки даромад топиб, оиламга ёрдам беришим керак эди. 2004 йилда эса ўз мақсадимга ҳам эришдим — Нукус давлат педагогика институтининг Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари факультетига ўқишга кирдим. Ўқиш давомида маҳалламиздаги «Амударё» МЧЖ балиқчилик фирмасида ишлаб келдим. Ўқишни 2008 йили битирганимда ҳам ўша ерда ишлардим.

    2011 йили Мўйноқ тумани ҳокимлигига етакчи мутахассис лавозимига ишга келдим. Ушбу лавозимда 4 йил ишладим, кейин 1 йил давомида бош мутахассис лавозимида ишладим. 2017 йилнинг март ойидан бошлаб туман ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишладим. 2022 йилнинг январь ойига қадар шу лавозимда ишлаб келдим, 10 январдан бошлаб эса янги ташкил қилинган туман ҳокимининг ёрдамчиси лавозимида иш бошладим.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президентимизнинг Мўйноққа келишлари ҳақида эшитганимизда бунга тайёргарлик кўра бошладик. Мен бунга қадар президентнинг икки марта йиғилишда қатнашган эдим. Дастлаб 2018 йили Қорақалпоғистонга, жумладан, Мўйноқ туманига ташрифи давомида, сўнг 2019 йили ташриф буюрганларида иштирок этганман. Бу йилгисида мени ҳоким ёрдамчиси сифатида таклиф қилишди. Давлат раҳбари йиғилиш давомида ҳоким ёрдамчиларига ҳам сўз берди. Шу вақтда мен ҳам президент билан гаплашиш бахтига муяссар бўлдим. Суҳбат давомида мен ўз фаолиятим, маҳаллабай ишлашнинг афзалликлари, келажакдаги режаларимни аниқ айтиб бердим. Шу учрашувдан бир ҳафта ўтар-ўтмас мен ҳоким лавозимига таклиф қилиб, тайинлашди.

    Биз Мўйноқ тумани ривожлантиришга қаратилган жорий йилдаги «йўл харитасини» ишлаб чиқдик. Бунда тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, туризм, саноат соҳаларни ривожлантириш борасида режалар ўрин олган. Шунингдек, президентимиз ҳафтада икки марта Тошкент—Нукус—Мўйноқ йўналишида авиапарвозларни йўлга қўйиш топшириғини берди. Наврўз байрами арафасида биринчи авиапарвозни амалга оширишни режа қиляпмиз. Аэропорт доимий ишласа туманда яшовчи кўпгина фуқаролар иш билан таъминланади, уларнинг бандлиги таъминланади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Бундан ташқари, Мўйноқ туманига Тошкент вилояти бириктирилган. Улар билан ҳам биргаликда ишлаяпмиз. Тошкент вилояти ҳокимлиги 200 миллиард сўмдан ортиқ бизнес лойиҳалари билан туманимизда ишларни амалга оширади. Шу каби лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 500 дан 1000 нафаргача фуқарони иш билан таъминлаш мақсад қилинган.

    Мўйноқ тумани ҳокими Бахтияр Менглибеков

    Ўзбекистон президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев Мўйноққа тайинланган янги ҳоким ҳақида эълон қиларкан, номзоднинг Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирага олингани айтиб ўтган эди.

    «Фаолиятини самарали олиб бораётган маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларини Миллий кадрлар захирасига киритиш давом этмоқда», — деб ёзган Қаҳрамон Қуронбоев.

    Айтиш мумкинки, бу ҳали бошланиши. Юқорида ҳоким ёрдамчиларига қандай шароит яратиб берилган-у, уларнинг иш фаолияти қай тарзда рағбатлантирилиши ҳақида сўзладик. Қилинган ҳеч бир яхши иш давлат томонидан бееътибор қолмаслигига яна бир далил десак, ёлғон бўлмайди.

    12.03.2022, 21:55   Изоҳ (0)   35431
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Кеча телевизорда кўрсатди: тушунган, қадрига етган одам хурсанд бўлиб йиғлади» — Шавкат Мирзиёев ўзбек пахтасидан бойкот олингани ҳақида

    12.03.2022, 21:19

    «Ўзбекистон учун ҳеч ким куйиб-пишмайди. Бу дунёда унақаси йўқ. Фақат ўзимиз куйиб-пишишимиз керак» — Шавкат Мирзиёев

    12.03.2022, 21:09

    «Ақл билан ишланса, пахтани манфаатли экинга айлантирса бўларкан. Мажбурламасдан эгасига топширилса, фойда қилса бўларкан» — Хайрулла Нуриддинов ўзбек пахтаси қора...

    12.03.2022, 21:03

    Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов бошчилигида шаҳар, туман ҳокимлари ва тадбиркорлардан иборат делегация Наманганга келди

    12.03.2022, 19:22

    Бўстонлиқда фуқарога қурол ўқталган ҳайдовчи ЙПХ инспектори томонидан ушланди

    12.03.2022, 18:33

    Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди

    12.03.2022, 18:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.