Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа Ла Лигада февраль ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Февраль ойида мадридликлар тўртта ўйин ўтказиб, учтасида ғалаба қозонди ва биттасида дуранг ўйнади. Бельгиялик посбон эса ушбу беллашувларда ўз дарвозасидан бирорта ҳам тўп ўтказиб юбормади.
Маълумот учун, Куртуа Испания чемпионатининг 2021/22 йилги мавсумида 27 та ўйин ўтказиб, 12 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
«Реал» 27-турдан кейин мусобақа жадвалида 63 очко билан биринчи ўринни банд этиб турибди. Жамоа энг яқин таъқибчиси 8 очкога ортда қолдирмоқда.
Изоҳ (0)