Португалия ва Шотландия чемпионати ўйинлари «Матч ТВ» каналида трансляция қилинмайди.
Телеканал бош продюсери Александр Ташиннинг хабарига кўра, Португалия ва Шотландия футбол лигалари билан мавжуд шартномалар тўхтатилган.
Март ойининг бошида Франция профессионал футбол лигаси Россиянинг «Матч-ТВ» канали билан ҳамкорликни тўхтатгани, шу боис Лига 1 ўйинлари Россияда намойиш этилмаслиги маълум қилинганди.
Аввалроқ АПЛ Россияда ўйинлар трансляцияси тўхтатилганини эълон қилганди.
Бунгача Халқаро бокс ассоциацияси (ИБА) россиялик ва беларусликлар боксчиларга халқаро мусобақаларда қатнашишни тақиқлаганди, Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO), Халқаро бокс федерацияси (IBF), Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC), Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) Украинадаги вазият туфайли Россиядаги жангларни тан олмаслигини маълум қилганди. ФИФА Россия футбол терма жамоасини ЖЧ—2022 ўтиш ўйинларидан, УЕФА эса рус клубларини Еврокубоклардан четлатган эди.
Изоҳ (0)