• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Барбод бўлган «Орзу» — биргина парвозда 110 та жаҳон рекордини янгилаган, дунёдаги энг катта самолётнинг шонли ва аччиқ қисмати

    Россия ва Украина ўртасида кечаётган можаро икки давлат учун ҳам жиддий йўқотишларни юзага келтирмоқда. Бу талафотлар ичида дунёдаги энг катта самолёт йўқ қилингани ҳам ачинарли воқеалардан бири бўлди. «Дарё» сўнгги вақтларда кўп оғизга тушган Анн-225 «Мрия» юк ташувчи самолёти ҳақида сўз юритади.

    Вайрон бўлган «Мрия»

    Вайрон бўлган «Мрия»
    Фото: «Биринчи канал»

    Ан-225 «Мрия» жиддий шикастлангани ҳақида биринчи марта 24 февраль куни, Украинада Гостомель аэродроми учун жанглар бошланган санада, хабар тарқалганди. Лекин дастлаб бу хабар рад этилган, фақат 27 февраль куни «Укроборонпром» давлат концерни самолёт йўқ қилинганини тасдиқлаган.

    Шундан сўнг «Мрия» жойлашган ангар ёнаётгани акс этган фотосурат эълон қилинган. Ҳужумга учраган аэропортдан икки километр узоқликда жойлашган Гостомель аҳоли яшаш пунктидагиларнинг айтишига қараганда, «Мрия» двигателлари олиб ташланган ҳолда турган, шу сабабли уни эвакуация қилишнинг иложи бўлмаган.

    Яратилиш тарихи

    «Мрия» украин тилида «Орзу» деган маънони англатади. Ўта оғир юклар учун мўлжалланган ушбу реактив самолёт Олег Константинович Антонов номидаги давлат самолёцозлик корхонаси томонидан ишлаб чиқилган. У жаҳон авиацияси тарихидаги энг катта юк ташувчи самолёт ҳисобланарди.

    Ан-225 «Мрия» ҳақиқатан ҳам «Энергия-Буран» космик дастурининг асосий иштирокчиларидан бири бўлиши керак эди. Айнан у «Буран» кўп марталик космик кемалари ва «Энергия» ракета комплекси эҳтиёт қисмларини Бойқўнғирга етказиб берадиган асосий «махсус транспорт» вазифасини ўташи режалаштирилганди.

    Фото: «Livejournal.com»

    1984 йилда «Энергия-Буран» дастури билан боғлиқ кўплаб масалаларга логистика муаммоси ҳам қўшилади. «Буран» космик кемалари Москвада, «Энергия» комплекси эса Самарада ишлаб чиқарилганди. Бу баҳайбат қурилмаларни Бойқўнғирга имкон қадар тайёр ҳолда етказиб боришга эҳтиёж туғилади, чунки Бойқўнғирда ноёб космик мажмуани йиғишга шароит деярли йўқ эди. Комплекс қисмларининг бесўнақайлиги туфайли уларни темир йўл орқали элтиб бўлмасди. Фақат битти йўл қолади — самолётда ташиш. Худди шунга ўхшаш режа аввалроқ америкаликлар синовидан ўтганди. Улар Boeing-747 лайнерини Space Shuttle кўп мартали космик кемани ташишга мослаб, муваффақиятли уддалаган.

    СССРда Boeing-747 самолётига ўхшаш парвоз қурилмаси бўлмаган. Лекин оғир юк ташиш учун мўлжалланган Ан-124 «Руслан» лойиҳаси ишлаб чиқилаётганди, омборда эса Мясишчев конструкторлар бюросининг эски, аммо ишга яроқли 3М бомбардимончиси ётарди. Ан-124 «Руслан» махсус топшириқни бажаришга яроқсиз бўлиб чиқади, Мясишчев ветерани эса юк ташиш самолёти сифатида иккинчи ҳаётни бошлайди.

    Фото: «Reactor.cc»

    Анча ишлов берилган ва ВМ-Т «Атлант» номини олган собиқ бомбардимончи янги вазифасини қониқарли даражада уддалайди. У 150 та рейсда барча керакли юкларни ташиб беради. Лекин ундан вақтинча фойдаланилаётганди, чунки ВМ-Т «Атлант» космик кемаларни манзилга тўлиқ тайёр ҳолда элтиб бера олмасди. Бунинг учун бошқа сиғими каттароқ самолётга эҳтиёж бор эди.

    1985 йилда Антонов номидаги давлат корхонаси Ан-124 «Руслан» асосида шундай самолёт лойиҳасини ишлаб чиқади. Янги оғир юк ташувчи самолёт мукаммал шасси ва қанотлар, фюзеляждаги бириктирма нуқталари, жуфт думли қуйруқ ва иккита қўшимча двигатель билан таъминланади. Орқа юк люкидан воз кечишга қарор қилишади. Ан-225 «Мрия» номини олган бу самолёт 1988 йилнинг кузида тўлиқ тайёр ҳолга келади.

    Хусусиятлари

    Ан-225 ўз ҳайбати билан одамларни бугунги кунгача ҳайратга солиб келган. Юк жойланадиган кабинасининг узунлиги 43, кенглиги 6,4 ва баландлиги 4,4 метр бўлган ушбу маҳобатли ҳаво кемасининг умумий оғирлиги 640 тоннагача етиши мумкин эди. Ёнилғисининг ўзи 300 тонна юк босарди, ичига эса 250 тоннагача бўлган юкни сиғдира оларди. Парвозларнинг бирида ҳатто бу кўрсаткичдан 3,8 тоннага ошиб ҳам кетган.

    Самолётнинг умумий узунлиги 84 метр, қанотларининг кенглиги 88,4 метр, баландлиги 18,2 метрни ташкил этган. «Буран»нинг ўзи ёки «Энергия» ракета блоклари «Мрия»нинг багаж бўлимига сиғмагани сабабли унинг орқа тарафига катта ўлчамдаги юклар учун махсус маҳкамлагичлар ўрнатилган. Бу авиацияда камдан кам учрайдиган ҳолат ҳисобланади.

    Самолёт парвоз режимида ҳар бирининг қуввати 23,4 тонна бўлган олтита Д-18Т двигатели билан жиҳозланган. У синов парвозларининг ўзидаёқ жаҳон рекордларини ўрната бошлайди. Биргина 1989 йил 22 мартдаги парвозда 156 тонна юк билан 110 та жаҳон рекордини янгилайди.

    Фаолияти

    «Мрия» 1988 йил 21 декабрда илк парвозини амалга оширади. 1989 йилда синов ишлари тугаб, фаолияти бошланиши арафасида тўсатдан «Энергия-Буран» билан боғлиқ жиддий муаммолар юзага чиқиб қолади. Кўпчилик ўша вақтдаги оғир иқтисодий шароитда дастурни давом эттириш ҳаддан ташқари қимматга тушишини сезиб турарди.

    Фото: «Airliners.net»

    Бироқ 1989 йилнинг июль ойида Ан-225 ва «Буран» Le Burje халқаро аэрокосмик салонидаги кўргазмага йўл олади ва у ерда ақл бовар қилмас даражадаги маҳобатини намойиш этади. Le Burje ундан олдин ҳам, кейин ҳам бу даражада улуғвор ва монументал нарсага гувоҳ бўлмаган. Икки ноёб қурилма Совет Иттифоқининг иқтисодий қудратини ва илм-фандаги юксак салоҳиятини бутун дунёга кўз-кўз қилади. Лекин бу Совет авиацияси саноати ҳамда космонавтикаси вакилларининг тантанавор видолашув сафари бўлиб қолади. Икки йилдан кўпроқ вақт ўтиб СССР парчаланади, Ан-225 ва «Буран»нинг ҳеч кимга кераги бўлмай қолади. «Мрия» янги ташкил этилган Украина давлатининг мулкига айланади.

    Самолётнинг янги эгалари ундан қандай фойдаланишни билмасди. Бундан ташқари, шу кунгача ярим тайёр ҳолда сақланиб қолган иккинчи тугалланмаган нусхаси ҳам бор эди. 2016 йилда хитойликлар унга қизиқиш билдиради. Aerospace Industry Corporation of China чала қурилган самолётни сотиб олиб, қурилишини ўз ҳисобидан охирига етказмоқчи бўлади. Лекин бу лойиҳа амалга ошмайди. 2000 йилда биринчи нусхасини модернизация қилиш ва тор ихтисосли ташиш бозорига олиб чиқишга қарор қиланади. Ан-225 бошқа бирорта самолётга сиғмайдиган юкларни ташиш вазифасини ўз зиммасига олади.

    2001 йилда Ан-225 барча керакли сертификатлар билан таъминланиб, Antonov Airlines компаниясининг шахсий мулки сифатида бутун дунё бўйлаб «бесўнақай» юкларни таший бошлайди. Буюртмалар у қадар кўп бўлмаган, лекин «Мрия» йилига бир нечта рейсларни амалга оширган.

    Энди бу самолёт йўқ. Унинг йўқ қилингани нафақат Украина, балки бутунжаҳон авиацияси учун жиддий талафот ҳисобланади. Самолётнинг фақат иккинчи тугалланмаган нусхаси қолди. У айни вақтда Киев шаҳри четидаги авиазавод ангарида сақланади. Иккинчи нусхани тайёрлаш имконияти деярли йўқ: жуда катта вақт ва маблағ талаб қилади. Шунга қарамай, Украина президенти Владимир Зеленский «Мрия» ҳақида некбинлик билан шундай дейди:

    Афсуски, биз «Мрия»дан айрилдик. Лекин у эски «Мрия» эди. Энди янгисини бунёд этамиз.

    10.03.2022, 16:07   Изоҳ (0)   117863
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.