• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ўзини жаҳон юлдузига айлантирган фильмларда иштирок этишни истамаган актёр ва актрисалар (фото)

    Баъзида фильмнинг яратилиш тарихи фильмнинг ўзи каби ҳаяжонли бўлади. Баъзи актёрлар арзимаган гонорар эвазига кичик ролларга рози бўлишади ва юлдузга айланишади. Айримлари ажойиб лойиҳаларни рад этишади ва бошқа бундай таклифларни олишмайди. Бошқалар эса ролга рози бўлишдан олдин узоқ вақт ўйлашади, лекин шунга қарамай, улар қарор қиладилар ва фақат ғалаба қозонишади.

    Ричард Гир  — «Гўзал аёл»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Ричард Гир бу лойиҳага аралашишни умуман истамаган. Унга сценарий ҳам, қаҳрамон ҳам ёқмаган — уларни иккинчи даражали ва бўш деб ҳисоблаган. Аммо Гирга бу ролни бир неча бор таклиф қилган режиссёр Гарри Маршалл таслим бўлмайди ва қолганини Жулиа Робертсга қўйиб беради.

    У актёрларни таништириб, уларни ёлғиз қолдиради, кейин Жулиа Гирга «Илтимос, ҳа деб айт» деб ёзилган қоғоз ташлаб кетади, шундан сўнггина актёр таслим бўлади. Аслида у фақат Робертс учунгина рози бўлган.

    Аль Пачино — «Чўқинтирган ота»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Актёрга «Чўқинтирган ота» франшизаси ёққан ва унда ўйнашни хоҳлаган, аммо бошқа ролни. Актёр унга Майклдан кўра унинг катта акаси, жаҳлдор Соннининг роли кўпроқ мос келади, деб ҳисоблаган. Аммо якунда у режиссёрнинг қарорига рози бўлади.

    Жим Керри — «Гринч Рождество ўғриси»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Жим Керри эса аввалига бу ролга рози бўлади, лекин кейин оғир грим ва иш шароитларига дош беролмайман, деб ўйлайди. «Гринч Рождество ўғриси» оилавий фильмининг суратга олиш жараёнида уни грим эмас, балки тириклайин кўмишаётгандек туюлаверган.

    Жим лойиҳани тарк этишга тайёр эди, аммо ечим топилади — суратга олиш майдончасига Керрига агрессийини йўналтиришни ўргатадиган махсус мураббий таклиф қилинади.

    Питер Динклэйж — «Тахтлар ўйини»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Тахтлар ўйини» мухлислари энди бошқа бировни Трион Ланнистер сифатида тасаввур қилишлари даргумон. Худди шу фикрни дастлаб Динклэйжни шу ролда кўрган шоу муаллифлари ҳам айтишган. Аммо унинг ўзи бундай деб ўйламаган.

    Актёр узоқ вақт ўйлайди, чунки у ўзининг ташқи кўриниши билан бундай стереотипик ролни ўйнашни хоҳламасди. У айниқса соқол қўйишни истамаган, учли пойабзал ва образининг бошқа деталлари ҳам актёрга ёқмаган. Аммо кейин у сюжетга шўнғиб кетиб, персонажини ўрганиб чиқади ва «ҳа» деб жавоб беради.

    Эмма Уотсон — «Гарри Поттер»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Эмма Уотсон «Гарри Поттер» фильмлари сериясида Гермиона ролини ўйнаш орқали машҳурликка эришди. Аммо 4-қисмдан кейин у лойиҳани тарк этиб, тақдирига айланаётган ролидан воз кечишни хоҳлайди. Маълум бўлишича, Эмма ҳаётда ҳам қаҳрамонига ўхшаб қолган, ўқишда муваффақият қозониш асосий мақсадига айланган.

    Аммо охир-оқибат мухлислар ва суратга олиш гуруҳининг омади келди — Уотсон фильмда қоладиган бўлди. Шу билан бирга, у ўз мақсадларидан воз кечмади ва инглиз адабиёти бўйича диплом олди.

    Леонардо Ди Каприо — «Титаник»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Титаник»ни Леонардо Ди Каприосиз тасаввур ҳам қилиб бўлмайди. Аввалига ёш актёр мелодрамани рад этиб, жиддий драматик лойиҳаларда иштирок этишни хоҳлаган.

    Бироқ режиссёр Жеймс Кемерон шуҳратпараст йигитни «Титаник»да ўйнашга кўндира олди, бунинг учун унга ташаккур айтсак арзийди.

    Женнифер Лоуренс — «Ҳаёт-мамот ўйинлари»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Фарзандини ролга рози қилгани учун раҳмат айтиш керак бўлган яна бир аёл бор — Женнифер Лоуренснинг онаси. Ўша пайтларда актриса асосан кичик фильмларда рол ўйнаган, у ердаги кичик бюджет ва жаҳон юлдузларининг йўқлиги унга ёқарди. Женнифер «Ҳаёт-мамот ўйинлари»да қатнашишдан бош тортганида, онаси уни иккиюзламачиликда айблаган. Кейин қиз яхшилаб ўйлаб кўради ва фикрини ўзгартиради.

    Эмма Стоун — «Ла-Ла Ленд»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Стоун «Ла Ла Ленд» дан олдин ҳам машҳур эди, лекин айнан шу рол актрисага «Оскар» мукофотини олиб келди. Эмма лойиҳани ёқтирмаган дейиш нотўғри, шунчаки бунга жисмонан улгурмайман деб ўйлаган.

    У Бродвейдаги «Кабаре»да банд эди, бир вақтнинг ўзида икки жойда қўшиқ айтиш ва рақсга тушиш унга имконсиз иш бўлиб туюлади. Аммо режиссёр Демен Шазелл таслим бўлмайди, рад жавобидан кейин у иккинчи учрашувни ташкил қилди, унда Эммага саундтрекларнинг демосини кўрсатади ва актриса розилик беради.

    Мавзуга доир:

    • Муваффақиятга эришиш учун қисқа муддатда катта вазн йўқотган машҳурлар (фото)
    • Маҳатма Гандидан малика Дианагача: Афсонавий шахслар ҳақида ҳикоя қилувчи 5 та биографик фильм (видео)
    • Киноижодкорларга арзимасдек туюладиган, аммо бутун дунё эътибор берадиган фильмдаги ҳолатлар (фото)
    • Машҳурликда фильмдаги бош қаҳрамондан ҳам ўтиб кетган иккинчи даражали персонаж ролини ўйнаган актёрлар (фото)

    09.03.2022, 13:08   Изоҳ (0)   41908
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Маҳатма Гандидан малика Дианагача: Афсонавий шахслар ҳақида ҳикоя қилувчи 5 та биографик фильм (видео)

    05.03.2022, 20:32

    Машҳур мультфильмлардаги саҳналаштиришда турли қийинчиликларни келтириб чиқарган анимацион саҳналари (видео)

    04.03.2022, 20:44

    Киноижодкорларга арзимасдек туюладиган, аммо бутун дунё эътибор берадиган фильмдаги ҳолатлар (фото)

    04.03.2022, 12:36

    Машҳурликда фильмдаги бош қаҳрамондан ҳам ўтиб кетган иккинчи даражали персонаж ролини ўйнаган актёрлар (фото)

    04.03.2022, 10:26

    «Алданган аёл» кастингидан ўтолмаган Нигора, Тахмина образидан қуруқ қолган Дурдона. Фильм ва сериаллардаги машҳур ролларни турли сабабларга кўра ижро эта олмаган

    02.03.2022, 18:59

    Роли учун нафақат мухлислари, балки онаси ҳам танимайдиган даражада ўзгарган актёрлар (фото)

    01.03.2022, 16:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.