• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Алданган аёл» кастингидан ўтолмаган Нигора, Тахмина образидан қуруқ қолган Дурдона. Фильм ва сериаллардаги машҳур ролларни турли сабабларга кўра ижро эта олмаган актрисалар (фото)

    Бир фильмнинг суратга олиниши учун озмунча вақт ва меҳнат сарфланмайди. Баъзан бир рол учун ўнлаб ижодкорлар курашади. Улар ичида энг яхши деб тан олинганларига эса ролни ижро этиш насиб этади. Айрим ҳолларда эса актёрлар фильм кастингидан ўтиб, турли сабабларга кўра ўша ролни ижро эта олмаслиги ҳам мумкин. Қуйида шундай ҳолатлар ҳақида сўз юритамиз.

    Дурдона Қурбонова масъулиятсизлиги сабаб ролдан четлатилган

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    «Миллий» телеканали орқали намойиш этилган «Дайди қизнинг дафтари» сериалида бош қаҳрамон образига дастлаб Дурдона Қурбонова тасдиқланган эди. Бироқ ушбу образ ёш актриса Фотима Бердиевага насиб этди. Дурдона Қурбонова нима сабабдан Тахмина ролини ижро этмагани ҳақида сериал режиссёри Умид Ҳусанов сўзлаб берди.

    — Ҳақиқатан ҳам бу ролни Дурдона Қурбонова ижро этиши керак эди. Сериал продюсери Дониёр Агзамов актриса билан келишгач, сценарийни қўлига тутганмиз. Унга рол моҳияти, нималарга алоҳида эътибор бериши кераклиги ҳақида тушунтиргандим. Бир неча бор қўнғироқ қилганимизда ундан сценарийни ўқияпман, деган жавобни олдик. Аммо суратга олиш жараёнлари бошланишига бир ҳафта қолганида продюсерга қўнғироқ қилиб: «Қаҳрамонимнинг исми нима эди?» деб сўраган. Ундан аввал ҳам персонаж имижи бўйича учрашувга чақирганимизда турли баҳоналар билан келмаганди. Бундан продюсернинг жаҳли чиқиб, ролни бошқа актрисага беришимизни сўраган. Ўз-ўзидан иккинчи номзод Фотима Бердиевага қўнғироқ қилиб, ролга тасдиқланганини айтганмиз, — дейди Умид Ҳусанов.

    Нигора Каримбоева «Алданган аёл» фильми кастингида иштирок этган

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Таниқли актриса Нигора Каримбоева «Алданган аёл» фильмидаги бош қаҳрамон роли учун кастингда иштирок этган. Аммо бу образни Райҳон Уласенова ижро этган.

    — «Алданган» аёл фильмининг фотокастингида иштирок этганман. Албатта, бош ролни ижро этиш хоҳиши бўлган. Аммо ролга тасдиқланмаганимни эшитиб, бироз ранжиганман. Аммо фильмни томоша қилгач, бу рол меники эмаслигини, Райҳон Уласенова аъло даражада ижро этганлигини англадим. Аммо Аюб Шаҳобиддиновнинг «Кечиккан ҳаёт» фильмидаги Дилноза Кубаева ижро этган рол меники бўлиши керак эди. Дилнозани ҳурмат қиламан. Уни синглимдек яхши кўраман. Аммо ундан ролни ростмана қизғанганман. Бу ролни мен ижро этишим керак эди, деган ижод рашки анча вақтгача тинчлик бермаган, — дейди Нигора Каримбоева.

    «Сени излаб» фильми ижодкорлари бош ролни ҳаваскор актрисага ишонган

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Ўзбек киносининг ретро фильми «Сени излаб» да бош ролга ҳаваскор актриса Наргиза Олимова тасдиқланган. Аслида, бу рол учун Лола Элтоева, Мадина Мухторова каби профессионал актрисалар ҳам кастинг топширган. Фильм кичкина қизалоқнинг ойисига жуда ўхшайдиган бегона аёлни кўчада кўриб қолиши саҳнасидан бошланади. Қизча етти ёт бегона аёлни (Наргиза Олимова) ўз онасидек қабул қилади ҳамда отасининг саъй-ҳаракатларига қарамай, ундан айрилишни хоҳламайди. Фильм сўнгида улар она-болага айланади...

    — Актриса эмасман, аммо кино оламига кириб келишим жуда қизиқ кечган. 1988 йил «Тошкент маликаси» гўзаллик танловида қатнашганимдан сўнг, кўплаб телелойиҳаларга таклифлар бўлган. Орадан бир муддат вақт ўтиб Саида Зуннунованинг «Гўдак иси» номли ҳикоялари асосида фильм олинадиган бўлибди. Кастингга таклиф этишди, ҳамма қатори иштирок этдим. Рости, фильмда иштирок этишни умид қилмагандим.

    Чунки мен билан бирга Мадина Мухторова, Лола Элтоева каби яхши актрисалар ҳам кастинг топширишганди. Аммо кастинг видеоларини кўрган ёзувчи Саид Аҳмад Наргизанинг қиёфасида ўзбек аёлини кўряпман, деб ролга мени танлабди. Шундан кейин фильм муваффақиятли чиқиши учун чин дилдан ҳаракат қилдим. Фильмда Мадина Мухторовага Нодира роли насиб қилди, — дейди фильмдаги бош рол ижрочиси Наргиза Олимова.

    Малика Алимова «Осмондаги болалар»даги Лола ролига тасдиқланган эди

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Зулфиқор Мусоқовнинг «Осмондаги болалар» фильмидаги барча болалар ошиқ бўлган Лола образи дастлаб Малика Алимовага, Наргиз роли эса Кристина Тоировага аталган эди. Бироқ съёмка жараёни бошланишидан бироз аввал режиссёрнинг фикри ўзгаради ҳамда Малика ва Кристина ўзаро рол алмашади.

    — «Осмондаги болалар» фильми суратга олинишидан аввал Лола ролини ижро этишим ҳақида айтишганди. Аммо суратга олиш куни келгунига қадар режиссёр Кристина Тоирова ва менга айнан қайси ролларни ижро этишимизни айтмади. Ҳайрон бўлиб, ролларни такрорлаб ўтиравердик. Кристина ёлғизликни ёқтирарди, мен эса мактаб ўқувчилари билан тезда тил топишиб кетгандим. Шунда Зулфиқор ака Кристина Лолани, Малика эса Наргиз ролини ижро этиши керак, деган экан. Чунки Наргиз роли билан ўхшашлик жиҳатларимиз бисёр. Шундай қилиб, Лола роли менга насиб этмаган, аммо бундан ҳеч қачон афсусланмайман, — дейди Малика Алимова.

    Наргиза Абдуллаеванинг ролини Ситора Фармонова «илиб кетган»

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    2006 йили «Ўзбектелефильм» киностудиясида «Мафтуна» номли сериал суратга олинган. Рассом йигитга кўнгил қўйган талаба қиз тақдир тақозоси билан етим боланинг бошини силашига тўғри келади. Аммо буни одамлар турлича талқин қилишади. Актриса Ситора Фармонова ижросидаги Мафтуна роли аслида Наргиза Абдуллаевага насиб этиши керак эди. Аммо суратга олиш ишларига бир неча кун қолганида актриса ролдан мосуво бўлган. Наргиза Абдуллаева нима сабабдан бундай бўлганини яхши билади, аммо оммага ошкор этишни истамайди.

    «Бахт овчиси»даги Зуляни Нигора ижро этиши керак эди

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    «Бахт овчиси» сериалидаги Зуля роли «Афандининг қизлари» жамоаси аъзоси Нигора Абдуллахоновага топширилганди. Аммо сериал съёмкаси бошланишига бир неча кун қолганида режиссёр қароридан қайтган. Нигора ҳам истеъдодли актриса, у бир неча фильмларда бош ролларни маромига этказиб ижро этган. Аммо Барчин Ғофурова ижросидаги Зуля томошабинларни кўпроқ таъсирлантирган.

    Баҳора Арслонова «Дугоналар» кўрсатувидаги иштироки туфайли орзусидаги ролни ижро эта олмади

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — Режиссёр Иброҳим Расулов шоира Зулфияхоним ҳақида «Муҳаббат баҳори» номли фильмни суратга олмоқчилигини айтиб, кастингга таклиф этди. Орадан анча вақт ўтди, мен кастингга жиддий тайёргарлик кўрдим. Шоиранинг ҳаёт ижодини ўрганиб, Жиззахга  ҳайкалини ҳам зиёрат қилиб келдим. Кастингда энг таъсирли эпизодни ижро этиб, маза қилдим.

    Режиссёрга кастингдан ўтмасам ҳам, хабар беринг қўйинг, дегандим. Орадан анча вақт ўтиб, фильм суратга олинаётгани ҳақида эшитдим. Энг ёмони, ўша ерда Баҳора ролни яхши ижро этди, фақат у «Дугоналар шоу» кўрсатувида иштирок этгани учун уни ролга олмадик, дейишибди. Кўрсатув билан фильмнинг нима боғлиқлиги бор, деб ҳайрон бўлдим. Актриса Шаҳноза Шокирова Зулфия ролини маромига етказиб ижро этган, аммо бу ролни чин дилдан меники бўлишини истагандим, — дейди Баҳора Арслонова.

    Мавзуга доир:

    • Фотима Бердиева «Дайди қизнинг дафтари»даги Тахминага Дурдона Қурбонова ўрнига уни танлашгани ҳамда Азиз Умрзоқов билан боғлиқ саҳналар қандай суратга олингани ҳақида сўзлаб берди (видео)
    • «Бадавлат инсоннинг қизи ёки ўйнаши эмасман». «Бахт овчиси» сериалидаги Зуля — Барчин Ғофурова билан интервью
    • Машҳура Зулфиқорова, Миролим Қиличев, Барчин Ғофурова ва салбий роллари учун томошабинлар нафратига учраган бошқа актёр ва актрисалар (фото, видео)

    02.03.2022, 18:59   Изоҳ (0)   87192
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Роли учун нафақат мухлислари, балки онаси ҳам танимайдиган даражада ўзгарган актёрлар (фото)

    01.03.2022, 16:47

    «Ўлиш вақти эмас», «Калмар ўйини», «Ворислар». Америка Актёрлар гильдияси мукофотининг ғолиблари аниқланди (фото)

    01.03.2022, 12:53

    Дунёни эзгулик қутқариши ҳақида ҳикоя қилинувчи ажойиб сюжетга эга фильмлар (видео)

    28.02.2022, 13:56

    «Ўргимчак одам: Уйга йўл йўқ» фильми АҚШ тарихидаги энг кассабоп фильмлар учлигига кирди

    18.02.2022, 16:55

    Қамоқ ва муваффақиятсиз шахсий ҳаёт: «Чолиқуши» сериали қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди? (фото)

    17.02.2022, 17:39

    «Осмондаги болалар» 20 ёшда: Фильм қандай суратга олинган? Бош қаҳрамонлар бугунги кунда нима иш билан банд? (фото)

    16.02.2022, 18:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда портловчи ва заҳарли моддалар айланмасига талаблар кучайтирилди

    Ўзбекистон | 6 июл, 10:20

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” “Боруссия Д”ни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди (видео)

    Спорт | 6 июл, 09:50

    Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика компаниялари қўшма корхона ташкил этди

    Ўзбекистон | 6 июл, 09:40

    Арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилманг — Ички ишлар бош бошқармаси

    Ўзбекистон | 6 июл, 08:56

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.