Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 8 март куни учта машина бир-бири билан тўқнашди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳолат шу куни соат 12:00 лар атрофида шаҳардаги Ислом Каримов кўчасининг Насаф кўчаси билан кесишган чорраҳасида содир бўлган. П.С. исмли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia-3 ўзи билан бир йўналишдаги Х.Д. бошқарувидаги Cobalt ва О.Н. бошқарувидаги Lacetti автомашиналари билан тўқнашиб кетган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
- Тошкентда Lacetti ЙПХ ходими бошқарувидаги автомобиль келиб урилиши оқибатида ағдарилди
- Тошкентда Spark йўлини тўсиб қўйган Matiz ҳайдовчиси калтакланди. Муштумзўрлар қамоққа олинди
- Фарғонада юк машинаси билан тўқнашган Nexia-3 ҳайдовчиси ҳалок бўлди
- Бухорода бошқарувни йўқотган Lacetti 5 та машинага шикаст етказди
Изоҳ (0)