• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дадам овозимни эшитиб, йиғлаб юборган». Тошкент метросининг доимий йўловчиларига ёд бўлган овоз эгаси Муслима Муродова билан суҳбат

    «Эҳтиёт бўлинг, эшиклар ёпилади, кейинги бекат... Ҳурматли йўловчилар, илтимос, ёш болали, ногирон ва ёши катта йўловчиларга жой беринг». Ушбу жумлалар билан янграйдиган эълон-огоҳлантиришни Тошкент метросига бир марта тушган йўловчи ҳам ёдлаб олиши тайин. Овоз соҳибаси ким эканига қизиқадиганлар эса кўпчилик бўлиши мумкин. «Дарё» мухбири 15 йилдан бери овози метрода жаранглайдиган сухандон, «Ўзбекистон» радиоси бошловчиси Муслима Муродова билан суҳбатлашди.

    — Метрода овозингизнинг янграётганига неча йил бўлди? Эълонни ўқиш учун сухандонлар ўртасида кастинг бўлиб ўтганми? Ҳаммаси нимадан бошланган эди?

    — Метродаги овозимнинг ёзиб олинганига шу йилнинг июнь ойида 15 йил бўлади. Унгача «Ўзбекистон» радиосининг дикторлар гуруҳида фаолият юритган устозларимиз: Туҳфа Аҳмедова, Раъно Деҳқонова ҳамда Манзура Аҳмадалиеваларнинг овози янграган.

    Метрополитеннинг масъул ходими радиога келиб, бир қанча дикторларнинг овозини эшитиб кўрган. Ҳамкасбимиз Шуҳрат ака Ориповнинг таклифи билан мен ҳам кичик кастингда қатнашганман. Шу тариқа овозим уларга маъқул келиб, метронинг 3 та линиясидаги барча бекатлар учун эълон ўқиганман. Адашмасам, 37 та бекат эди. Кейинчалик янги линиялар очилди, уларга бошқалар эълон ўқиган. Бугунги кунда иккита линияда овозим қолган.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    — Йўловчи сифатида метродан тез-тез фойдаланасизми? Қайсидир бекатга тушганда овозингизни эшитиб, нималарни ҳис қиласиз?

    — Азалдан метрода юришни ёқтираман. Деярли ҳар куни тушиб тураман. Бошида овозимни эшитиб, ҳаяжонланганман. Йиллар ўтган сари бунга одатландим.

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Овозимни эшитиш учун Сурхондарёда яшайдиган танишларим, синфдошларим, шогирдларим атай метрога тушиб, «Овозингизни телефонга ёзиб олдик, эшитиб юрамиз», — дея менга айтиб беришарди. Раҳматли дадам ҳам атай метрога тушиб, овозимни эшитиб, кўзларига ёш келган. Онамни ҳам ўзим билан бирга олиб тушганман.

    Айрим танишларим қўнғироқ орқали гаплашганимизда «Ўзингизни кўрмаганимга анча бўлди, лекин кунора метрода сиз билан ғойибона саломлашяпман», дейишарди (кулади).

    — Охирги пайтларда метро йўналишлари, бекатлари сони кўпайиб бормоқда. Лекин уларда бошқа овозни эшитяпмиз. Нима сабабдан янги линиялардаги эълонларни сиз ўқимадингиз?

    Муслима Муродова устозлари ва ҳамкасби билан

    Муслима Муродова устозлари ва ҳамкасби билан
    Фото: Муслима Муродованинг шахсий архивидан

    — Бунга жавобни метрополитен масъулларидан сўраш керак (кулади). Танишлар, ҳамкасблар ва мухлисларнинг ҳам кўпчилиги шунинг сабабини сўрайди. Баъзилар «Илтимос, янги линияларга ҳам сиз ўқинг», деган гапларни айтади. Агар таклиф тушса, албатта, ўқиб беришим мумкин.

    — Эшитишимча, карьерангизни ўқитувчиликдан бошлаган экансиз. Таълимдан радиога ўтишингизга нима сабаб бўлган?

    — Тўғри, ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси бўлганман. Мактабда ишлаб юрганимда 8 март байрами муносабати билан катта тадбир ўтказиб, унга ўзим бошловчилик қилганман. Байрам кечасини Сурхондарё вилоят телерадиокомпанияси вакиллари тасвирга олган. Ўша тадбирдан сўнг кастингга таклиф этишган. 107 нафар талабгор ичидан мен ҳам саралаб олинганман. 1999 йилда телевидение соҳасига кириб келдим. Ҳам телевидениеда, ҳам радиода ишлаб, тажриба орттирдим.

    Пойтахтдаги фаолиятим 2004 йилдан бошланди. «Ўзбекистон» радиосининг дикторлар гуруҳига сухандон сифатида ишга қабул қилишган. Бугунги кунда қатор лойиҳаларда бошловчилик қиламан. Хусусан, «Тунги дилдош» мусиқий композицияси, «Яхши кайфият» тонгги эшиттириш дастури ва ахборот дастурларида микрофон қаршисида ўтираман.

    Фото: Муслима Муродованинг шахсий архивидан

    — Бир пайтлар радио одамларнинг овунчоғи бўлган. Аммо сўнгги йилларда кўпчилик интернетда фаол. Омманинг радиога нисбатан бугунги муносабатини қандай баҳолайсиз?

    — Бу гапларни ўзим ҳам кўп эшитаман. Тўғри, ҳозир интернет ривожланган, техника асрида яшаяпмиз. Лекин радиотингловчилар ҳамон бор. Ўзбекистон телерадиокомпаниясида тўртта радио бўлса, ҳар бири ўзининг доимий мухлисларига эга. Мазкур радиолар 22 соат фаолият юритади. Тунги эфирларимиз соат 23:00 дан 03:00 гача давом этади. Шу вақт ичида ҳам бедор бўлиб, эшитувчилар жуда кўп. «Радиосиз ҳаётимни тасаввур қилолмайман», дейдиганлар бор. Бундай илиқ ва табиий гапларни радио тинглаган одам ҳар куни эшитиши мумкин.

    — Республика кўзи ожизлар жамияти томонидан яратилаётган аудиокитобларни ҳам ўқиб бераркансиз. Бу ишни кўнгилли равишда қиласизми ёки сизни ҳамкорликка таклиф этишадими? 

    Фото: «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    — «Ўзбекистон» радиосига ишга келгунимга қадар кўплаб дикторлар кўзи ожиз инсонлар учун аудиокитоблар ўқиган экан. Кейин мени ҳам таклиф қилишган. Мутолаани яхши кўрганим учун ҳам бу ишни завқ билан бажараман. 17 йилдан бери жамият билан ҳамкорликда ишлаб келяпман. Ўтган вақт давомида 600 га яқин китоб ўқидим.

    — Билишимча, Денов туманида туғилиб, улғайгансиз. Ота-онангиз ижодкор сифатида шаклланишингизга қандай муносабат билдирган?

    — Оилада катта фарзандман. Ота-онам санъат, адабиётни яхши кўрган, ўғил-қизларининг  кўнглига ҳамиша қараган. Раҳматли дадам муаллимларни жуда қадрларди, ўқитувчилик улар учун энг улуғ касб эди. Шифокор бўлишимни хоҳлашган, ўзимда ҳам тиббиёт соҳасига қизиқиш бўлган. Лекин кўнгилчанлигим сабаб бу соҳада ишлай олмаслигимни англаб етганман.

    Муслима Муродова онаси ва невараси билан

    Муслима Муродова онаси ва невараси билан
    Фото: Муслима Муродованинг шахсий архивидан

    Адабиётга ҳам иштиёқим кучли бўлган. Ўқувчилик пайтларимда кўп тадбирларга бошловчилик қилганман. Яқинларим телевидение ва радиодаги чиқишларимни кўриб, ҳамиша қўллаб-қувватлаган. Онажоним ҳалигача мухлис сифатида эфирларимни эшитади, дуо қилади.

    — Фарзандларингиз орасида ижод йўлини танлаганлар борми?

    — Икки фарзанднинг онасиман. Ўғилларимда ижодга, санъатга мойиллик бор. Тўнғичим Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. Кичиги шу олий ўқув юртида таҳсил олади. Икки нафар неварам бор.

    Лойиҳанинг тўлиқ вариантини «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.

    Миролим Исажонов суҳбатлашди.

    Тасвирчи ва монтажчи: Илҳом Хурсаналиев

    Суратга олиш жараёнига амалий ёрдам бергани учун Тошкент метрополитени матбуот хизматига миннатдорчилик билдирамиз.

    08.03.2022, 13:34   Изоҳ (0)   154052
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.