• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Президентимиз шуни маъқул кўрдими, демак сабаблари бор». Ўзбекистондаги аёл ҳокимлар ишдан олинган ва қўмита раислигига кўтарилган ҳамкасблари ҳақида

    Куни кеча Ўзбекистонда фаолият юритувчи аёл ҳокимларнинг бири ишдан олинди, иккинчиси эса ҳокимликдан қўмита раислигига кўтарилди. Хўш, ҳар икки ҳолат айни кунда амал курсисида ўтирган аёл ҳокимларнинг қандай хулоса қилишига ва келажакдаги иш фаолиятларида нимага эътибор қаратишларига туртки бўлди?

    «Дарё» мухбирлари айни кунда фаолият юритаётган аёл ҳокимлар — Андижон вилоятининг Бўстон тумани ҳокими Санобархон Носирова, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳри ҳокими, сенатор Гавҳар Алимова ҳамда Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими сенатор Дилфуза Ўраловаларга юзланиб, бу ҳақда фикрлашди.

    Санобархон Носирова.

    Санобархон Носирова.
    Фото: Бўстон тумани ҳокимлиги

    Собиқ ҳокимнинг қилган хатолари ва ишдан олиниш сабаблари ОАВда тўлиқ ёритилди

    Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоева билан ҳали яхши танишиб ҳам улгурмагандим. Лекин қилган хатолари ва ишдан озод қилиниши сабаблари ОАВда тўлиқ ёритилди. Давлат раҳбари қандай хулоса қилган бўлса, демак бунинг ўз сабаблари бор ва мен буни тўғри деб биламан. Барча аёл ҳокимлар бундан хулоса қилиб, кўзини каттароқ очди, назаримда.

    Президентимиз гендер тенгликни эътиборга олиб, аёлларни ҳам ҳокимликка тайинлади. Эркаклар билан тенгма-тенг ишлашига шароит яратиб берди. Демак, биз аёллар ҳам бу эътиборга шижоат, тўғрилик, поклик, ҳалоллик билан жавоб беришимиз керак. Билишимча, Мақсуда опа хатога йўл қўйган ва юқорида санаб ўтганларимни эътиборсиз қолдирган. Зулайҳо Баҳриддиновнага келадиган бўлсак, улар ўз тажрибасига эга раҳбар. У киши ўз ишига сидқидилдан ёндашгани, берилган вазифаларни ҳалоллик билан бажариб келгани учун ҳам вилоятларга доим хотин-қизлар ишини текшириш учун ишчи гуруҳ таркибида ишончли вакил сифатида юбориларди. Зулайҳо Баҳриддиновна ишончни оқлагани учун ҳам Тўрақўрғон туманига ҳоким етиб тайинланганди. У киши икки йил давомида эркак ҳокимлар қатори халқни рози қилиш учун ўзини аямади. Натижада бугун қўмитага раҳбар бўлди.

    Санобархон Носирова, Андижон вилоятининг Бўстон тумани ҳокими

    Гавҳар Алимова.

    Гавҳар Алимова.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Зулайҳо Баҳриддиновна аёллар билан ишлашда катта тажрибага эга, Мақсуда Сайфуллаевна эса кадр танлашда хатога йўл қўйган бўлиши мумкин

    Тўрақўрғон ҳокими Зулайҳо Баҳриддиновнани кўп йилдан бери яхши биламан. Улардаги энг зўр фазилатлар шуки, жуда камтар, ҳалол, меҳнаткаш ва фидойи аёл. Хотин-қизлар дардини яхши тушунадиган, ҳар қандай масалага ечим топиб, ёрдам беришга ҳаракат қиладиган инсон. Янги қўмитага раҳбар этиб тайинланганини эшитиб, жуда қувондим. Аёллар билан ишлашда ҳам катта тажрибага эга.

    Қарши туманининг собиқ ҳокими Мақсуда Сайфуллаевнанинг айнан нима сабабдан ишдан кетганини аниқ билмайман, хатоларини ҳам сезмаганман. Мақсуда Сайфуллаевнанинг ишини бевосита ўрганмаганман, ич-ичига кирмаганман. Балки кадр танлашда хатога йўл қўйгандир, атрофидагилар қаттиқ ишониб қолгандир. Қўл остида ўз манфаатини ўйлайдиган, фидойи бўлмаган кадрлар бўлгандир. Бу албатта, шахсий фикрим. Лекин уларни бирор жиддий хатога йўл қўйганини эшитмаганман. Ҳар қандай вазиятда ҳам аёлларнинг ҳурматини жойига қўйиш керак деб ўйлайман. Агар хато қилаётган бўлса, атрофидагилар уни тўғрилашга ёрдам бериши лозим. Масалан, ўзим хатога йўл қўймаслик учун вилоят ҳокими билан қўнғироқлашиб, маслаҳат сўрайман, шаҳар фахрийлари билан бамаслаҳат иш олиб бораман.

    Гавҳар Алимова, Каттақўрғон шаҳар ҳокими, сенатор

    Дилфуза Ўралова.

    Дилфуза Ўралова.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Аёл ҳокимларни кенг жамоатчилик кузатиб, назорат қилиб турибди

    Зулайҳо Баҳриддиновна билан муносабатимиз яхши, уларни янги масъулиятли лавозим билан табриклайман ва қўллаб-қувватлайман. Собиқ хотин-қизлар қўмитасида ҳам фаолият юритган, тажриба орттирган ва раҳбар аёл сифатида тан олинган. Фикрини фуқароларга тўғри тушунтирадиган, оғир-босиқ, сўзида тура оладиган аёллардан бири. У кишига ҳурматим баланд. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг муносиб раҳбари бўлиши, давлатимиз раҳбари имзолаган янги қарордаги ҳар бир йўналишни тизимли йўлга солишига ишонаман.

    Биз аёл ҳокимларни ҳозир кенг жамоатчилик кузатиб, назорат қилиб турибди. Аёл ҳоким сифатида аграр соҳада иш олиб бориш барибир қийинчилик туғдиришига амин бўлдим. Қарши туманининг собиқ ҳокими Мақсуда Сайфуллаевнанинг қишлоқ хўжалиги йўналишида тажрибаси камроқ эди, деб ўйлайман. Лекин у ҳам етук ва узоқни кўра оладиган кадрлардан бири эди. Соғлиғи туфайли ўз аризасига кўра ишдан кетгани ҳақида эшитдим. Соғлиқ инсон учун ҳар доим биринчи ўринда бўлиши керак.

    Дилфуза Ўралова, Боёвут тумани ҳокими, сенатор

    Умиджон Мамарасулов ҳамда Миролим Исажоновлар суҳбатлашди.

    08.03.2022, 12:38   Изоҳ (0)   22140
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда кунлик касалланишлар сони кескин камайди — сўнгги суткада 27 кишида коронавирус тасдиқланди

    08.03.2022, 12:23

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 9 март куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

    08.03.2022, 11:50

    Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирига янги ўринбосар тайинланди

    08.03.2022, 11:10

    Украинадан Молдовага ўтган ўзбекистонликларни эвакуация қилиш масаласини ишлаб чиқиш бошланди

    08.03.2022, 10:34

    Украинадан Польша орқали эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 4,5 минг кишидан ошди. 21 та махсус рейс амалга оширилган

    08.03.2022, 09:04

    Шавкат Мирзиёев иштирокидаги 8 март—Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали тадбир – суратларда

    08.03.2022, 08:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.