«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейннинг Англия Премьер Лигаси 28-тури доирасида «Эвертон»га қарши кечган ўйинда (5:0) дубль қайд этди.
Бу англиялик футболчи учун АПЛ доирасидаги 175 ва 176-голлар бўлди. Шу тариқа 28 ёшли футболчи мусобақадаги голлар сони бўйича «Арсенал» собиқ ҳужумчиси Тьерри Анрини (175 та гол) ортда қолдирди.
Англия Премьер Лигасида фақатгина беш футболчи Кейндан кўпроқ гол урган: Фрэнк Лэмпард (177), Серхио Агуэро (184), Энди Коул (187), Уэйн Руни (208) ва Алан Ширер (260).
АПЛ доирасидаги кейинги ўйинни «шпорлар» 12 март куни «Манчестер Юнайтед»га қарши ўтказади.
Изоҳ (0)