Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) супер ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари (-69,85 кг) Исроил Мадримов (8-0, 6 КО) ва Мишел Соро (35-3-1, 24 КО) ўртасида чемпионлик камарига мажбурий даъвогар мақоми учун реванш жанги ўтказилишини эълон қилди.
2021 йил 17 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтган икки боксчининг ўзаро жанги натижаси сақланиб қолинади. Тўқнашувнинг 9-раундида гонг овозини эшитмаган Мадримов рақибга бир неча зарбалар йўллаши натижасида техник нокаут қайд этилган эди. Бундан норози бўлган Соро жамоаси ташкилотга реванш берилишини сўраб мурожаат қилганди. WBA Соро жамоасининг сўровини қабул қилган ва Мадримовга реванш жангида иштирок этиш мажбуриятини қўйган.
Томонларга жанг бўйича музокараларни якунлаш учун 30 кун муҳлат белгиланди. Келишув амалга ошмаган тақдирда очиқ промоутерлик савдоси бўлиб ўтади.
WBA Super камари айни дамда Жермелл Чарлога (34-1-1, 18 КО) тегишли ҳисобланади.
Изоҳ (0)