Шерзод Исмоилов Хоразм вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шерзод Исмоилов тайинловга қадар Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонасида савдо иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.
Аввалроқ Риштон тумани прокурори Олтиариққа ҳоким этиб, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Самарқанд шаҳрига ҳоким этиб, Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг ноябрида Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов фармойиши билан вилоятдаги 12 та туман ва шаҳар ҳокимлари жазога тортилганди.
Мавзуга доир: Самарқанднинг бешта ҳудудида ҳоким ўринбосарлари алмашди
Изоҳ (0)