Фарғона вилояти Данғара туманида 4 март куни Nexia-3 автомашинаси ҳайдовчиси МАN юк автомашинаси билан тўқнашиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни ҳайдовчи К.И. Nexia-3 автомашинасини «Телеминг» маҳалласи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишдаги ҳайдовчи В.А. бошқарувидаги МАN юк автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Оқибатда Nexia-3 ҳайдовчиси К.И. ҳодиса жойида жойида вафот этган. Шунингдек, йўловчи П.Ж. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)