Тошкент шаҳри Юнусобод туманида МЧЖ маблағларини талон-торож қилган бош ҳисобчи аниқланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «З.М.» МЧЖ бош ҳисобчиси М.М. компьютер техникаси воситаларидан фойдаланган ҳолда МЧЖ раҳбарининг хабардорлигисиз ҳисоб рақамдан жами 161,9 миллион сўм маблағни талон-торож қилгани аниқланган. У маблағларни ўзи раҳбар бўлган «М.П.» МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб олган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)