• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    «Битта жойда тўхтаб қолиши ва рублнинг қадрсизланиши»: Россиянинг янги иқтисодиёти энди қандай бўлади?

    Украинада махсус ҳарбий операциялар бошланганидан бери Россия иқтисодиёти кескин ўзгарди: доллар курси 100 рублдан ошди, Марказий банк ставкалари 20 фоизгача ўсди, хорижий сармоядорлар эса активлар бошқарувидан маҳрум қилинди. Янги шароитларда Россия иқтисодиёти қандай тус олиши ҳақида Forbes Russia гапириб берди.

    Фото: «Известия» / Кристина Кормилицина

    Фото: «Известия» / Кристина Кормилицина

    Россия иқтисодиёти 2022 йилда янги шароитларда яшашга ўрганиши керак. Марказий банкнинг таъкидлашича, пандемиядан кейинги нархларнинг ошиши мамлакат учун асосий хавфга айланганди.

    Марказий банк аҳолидан пул сарфлашни эмас, балки жамғаришни сўраб, шу орқали инфляцияни 4 фоизга тушириш мақсадида, 2022 йил ставкаларини икки бараварга – 8,5 фоизгача оширди. Аммо «Украинадаги махсус операциялар»нинг бошланиши Марказий банк таклифини ўзгартириб юборди.

    АҚШ, Буюк Британия, Европа Иттифоқи, Япония каби ривожланган мамлакатлар Россияга қарши энг шавқатсиз санкцияларни жорий қилди. Улар Россиянинг энг йирик банкларига, импорт ва экспорт соҳаларига, ва ҳаттоки Марказий банкнинг халқаро заҳираларига чекловлар ўрнатди. 

    Сўнгги қўлланган чора, Россиянинг рубль курсини қулашдан сақлаб қолувчи имкониятини ҳам тортиб олди.

    Кеча тонгда (2 март 2022 йил) Марказий банк ставкаларни бир йўла 10,5 базавий пунктга, яъни 20 фоизгача оширишини маълум қилди, Молия вазирлиги эса экспортчиларга даромадларнинг 80 фоизини валютада сотиш мажбуриятини юклади. 

    Бундан ташқари, Марказий банк инқироздан кўрилган зарарни камайтириш ниятида, россиялик брокерларига хорижий инвесторларнинг қимматли қоғозларини сотишни тақиқлади. 

    Фото: «ТАСС» / Артём Геодакян

    Фото: «ТАСС» / Артём Геодакян

     Иқтисодиёт қанчага қулайди

    Иккинчи чоракда ички ялпи маҳсулот ҳажми ўтган чоракка нисбатан 20 фоизга тушиб кетиши мумкин, деб ҳисоблайди Ж.П. Морган таҳлилчилари. 

    Forbes томонидан ўтказилган сўровномада қатнашган кўплаб иқтисодчилар мамлакатда иқтисодиёт рецессияси йил бўйи кузатилиши мумкинлигини тасдиқлашди.

    Рецессия йилнинг иккинчи чорагида бошланиши мумкин, дейди «Капитал» нафақа жамғармаси бош иқтисодчиси, бундан олдин иқтисодий ривожланиш вазири маслаҳатчиси бўлган Евгений Надоршин. 

    Унинг ҳисоб-китобларига кўра, йил сарҳисоби бўйича ЯИМ 2-3 фоизга қисқаради.

    «Биринчи чоракда аҳолининг кучли ваҳимаси инқирозни бир мунча тўхтатиб туради – одамлар озиқ-овқатни ғамлаб олиш илинжида бозорга чопишади», — дейди мутахассис.

    Йиллик инқироз етарлича кучли бўлиб, муаммо ҳатто юқори ставкаларда ҳам эмас, – дейди «Сколково-РЕШ» Молиявий технологиялар ва рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази раҳбари Олег Шибанов.  

    COVID-19 пандемияси давридаги каби, кўплаб товарларни топиб бўлмайди. Айнан шунинг учун бизнес фаолияти чекланади. 

    Нархлар қанчалик ошади? 

    Ишлаб чиқариш харажатлари нархларга таъсир этгани сабаб, озиқ-овқат маҳсулотлари яқин ойларда сезиларли равишда ошади, – деб тахмин қилади Шибанов. 

    Бунданда юқори инфляция даражаси электроника ва маиший техникалар сегментида юз беради, деб давом эттиради у.

    «Россияликлар пасайиб бораётган курс ҳолатига қараб, пештахталардан бутун бор нарсани олиб кетишмоқда, охир-оқибат ортиб бораётган талаб ҳажми нархларни янада ошишига сабаб бўлади».

    Россия иқтисодиётидаги мисли кўрилмаган шароитлар туфайли, нархлар яқин кунларда кескин ошади, аммо бунинг қанчалик даражада юз бериши ҳали номаълум, дейди Полевой.

    Фото: Reuters / Антон Ваганов

    Фото: Reuters / Антон Ваганов

    Нархларнинг ошиши, унинг сўзларига кўра, кўпроқ рубль қадрсизланишига таъсир қилади. Бундан ташқари, номаълум вазият сабаб компаниялар нархларни дарҳол кўтаради, ёки кейинчалик сотиш учун товарларни ўзида ушлаб туради. 

    Таъминотчилар валюта бозори хавфини ўз зиммасига олишга тайёр эмас, бу нарх-наволарда ўз аксини кўрсатиши мумкин, деб огоҳлантиради Надоршин.

    «Импорт баҳосининг қимматлашиши аниқ. Баъзи сотувчилар Россия бозоридан бутунлай воз кечишлари ҳам мумкин, масалан, бунга контрагентларга нисбатан, товарларнинг қимматлашишига олиб келувчи санкцияларнинг қўлланиш хавфи сабаб бўлиши мумкин», — дейди у. 

    Натижада бу 2022 йилнинг катта қисмидаги инфляцияни жадаллаштиришда давом этади – деярли яқин кунларда у қарийб 10 фоизга етиши ва маълум вақт шундай бўлиб қолиши ҳам мумкин, деб изоҳ беради мутахассис. Минеканинг 18 февралдаги маълумотларига кўра, йиллик инфляция даражаси 8,8 фоизни ташкил қилган.

    100 рублдан зиёд доллар курси 

    Сўнгги ҳафта ичида доллар ва евро курси рублга нисбатан мисли кўрилмаган тарзда кўтарилди: 28 февраль куни энг юқори – 109 рублга етди. 

    Ўтган ҳафта Марказий банк курсни 83 рублда сақлаб туришга муваффақ бўлганди – регулятор бозорда 2 млрд долларга яқин валюта сотиб интервенсия чорасини кўрди. 

    28 февралда эса Россия банки интервенсияни ўтказмади – заҳираларининг улкан қисми Ғарб мамлакатлари томонидан блокланди. Савдо сессиясининг тугатилишига Москва биржасида доллар 94,6 рублга, евро курси эса 106 рубль даражасида қайд этилди. 

    Санкциялар Марказий банкнинг валюта интервенсияларига зарар етказди, валюта курслари бир доллар учун 90-100 рубль оралиғида ўйнаши эҳтимолдан йироқ эмас, дейди Надоршин.

    Бироқ рубль курсини ушлаб туриш учун ҳукумат аъзоларида бошқа чоралар ҳам йўқ эмас. 28 февраль куни Молия вазирлиги экспортчилар ўз валюта даромадларининг 80 фоизини сотиши кераклигини, бу эса Марказий банкнинг валюта интервенсиялари ўрнига рубль курсини сақлаб қолишини маълум қилган. 

    Фото: AP Photo / Павел Головкин

    Фото: AP Photo / Павел Головкин

    Бир баррели 95—100 долларга тоғри келадиган Урал нефтнинг умумий экспорт ҳажми 2022 йилда қарийб 700—730 млрд долларни ташкил қилиши мумкин, деб ҳисоблайди Полевой. 

    Хорижликлар томонидан молиявий позицияларга қўйилган чекловлар шароитида бу рубль курсини барқарорлаштиришга ёрдам бериши мумкин, деб қўшимча қилади у. 

    Импортга қўйилган чекловлар туфайли жорий ҳисоблар профицити 300 млрд долларга етиши мумкин, дейди Россия ва МДХ бўйича «Ренессанс Капитал» иқтисодчиси Софя Донец.

    Бу капиталнинг барча эҳтимолий чиқимларини қоплаши ва рубль курсини барқарорлаштириши мумкин бўлган миқдор, деб ҳисоблайди у. 

    Кредитлар тўхтатилади

    Асосий ставкани 20 фоизгача кўтариш кўплаб фуқаролар учун кредитларнинг ёпилишига сабаб бўлади, дейди Rayffayzenbak’нинг макротаҳлилчиси Станислав Мурашов. 

    Яқин чоракларда кредитларга бўлган талаб жуда паст бўлади, деб тасдиқлайди «Ренессанс Капитал» аъзоси Софя Донец. 

    Кредит фаолияти  давлат томонидан маълум секторларда қўллаб-қувватланмаса, унинг ўсиши ҳақида гап-сўз ҳам бўлиши мумкин эмас. 

    Кредитга бўлган талаб биргина юқори ставкалар туфайли пасаймайди, дейди Полевой. Кредитга лаёқатлилик скоринги, қарздор ҳолатини баҳолаш каби нархга боғланмаган шароитлар ҳам мавжуд.

    Ҳозирда банк кредитга лаёқатлиликни баҳолай олмагани сабабли ҳар қандай кредитлар тўхташи мумкин, стратегик муҳим компаниялар кредитлари бундан мустасно, деб қўшимча қилади у. 

    Ёрдам чоралари

    Ҳукумат иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чоралар пакетини ишлаб чиқади, деб маълум қилди бош вазир Михаил Мишустин 28 февраль куни. Давлат амалдорининг Forbes’га хабар беришича, ҳужжат 1 мартгача тақдим этилади. 

    Энг кўп зарар кўрувчи соҳалар қаторига авиация, трансчегаравий савдо-сотиқ ва туризм, шунингдек, юқори технологик ишлаб чиқариш йўналишлари кирмоқда, дейди Надоршин. 

    «Асосийси ҳукумат компанияларни арзон пуллар билан алдамаса бўлгани, энг яхшиси янги технологияларни ишлаб чиқишни тезлаштириш ва тарғиб қилиш учун шароитларни яратишдир – бу пулдан кўра яхшироқ, – деб қўшимча қилади у.

    Инвестициялар қисқаради

    Инвестицион фаолликнинг бутунлай йўқолиши рецессияга сабаб бўлувчи омилардан биридир, дейди «Ренессанс Капитал» аъзоси Софя Донец.

    Хусусий бизнес вакиллари номаълум вазият сабаб барча сармоялардан воз кечишига тоғри келади, деб тасдиқлайди Полевой: иқтисодиётнинг ягона таянчи – экспорт хом ашёсини сотиш. 

    Унинг сўзларига кўра, ҳукумат ушбу соҳадан тушаётган пулларни инвестиция лойиҳаларига йўналтириши, давлат компаниялари ҳам сармояларни асосий капитал сифатида ушлаб туриши мумкин, бироқ иқтисодиёт бундан катта натижа олмайди. 

    Фото: AP Photo / Алехандер Землианиченко

    Фото: AP Photo / Алехандер Землианиченко

    Хориж инвестициялари ҳам қисқаради. Марказий банк санкцияларга жавобан, россиялик брокерларнинг ғарблик мижозлари пулларини музлатиб қўйишга мажбур бўлганидан кейин, хориж инвесторлари Россия фонд биржасига қайтиши даргумон, дейди исмини сир тутишларини сўраган йирик банк ходими. 

    Бу бевосита инвестицияларга ҳам тегишли – Россия, аслини олганда, бозордаги капиталнинг бир қисмини йўқотади, деб таъкидлайди у. 

    «Эҳтимол, Россия ҳукумати аъзолари инвестиция оқимларини иқтисодиёт ичидан излаши, шунингдек, уни Осиё бозорларига йўналтириши ҳам мумкин. Бироқ бу жуда узоқ жараёндир».
    03.03.2022, 16:20   Изоҳ (0)   747
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия рубли Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилади?

    28.02.2022, 19:50

    Россия банкларининг SWIFT’дан узилиши Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

    28.02.2022, 15:10

    «Бутун жаҳон ўзида ҳис қилади. Ўзбекистон ҳам» — геосиёсий босимларнинг иқтисодий оқибатлари ҳақида

    27.02.2022, 12:41

    «Дунё иқтисодиётидан чиқариб ташланади» — АҚШ санкциялари Россияга қандай таъсир кўрсатишни бошлади?

    25.02.2022, 18:49

    Украинадаги воқеалар Марказий Осиё давлатларига қандай иқтисодий оқибатлар олиб келиши мумкин?

    25.02.2022, 15:33

    GSP+ га аъзолик Ўзбекистонга қандай манфаат келтиради?

    24.02.2022, 18:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.