• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    «Бутун жаҳон ўзида ҳис қилади. Ўзбекистон ҳам» — геосиёсий босимларнинг иқтисодий оқибатлари ҳақида

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари Россияга қарши санкцияларнинг иқтисодий оқибатлари ҳақида «Дарё»га сўзлаб  беришди.

    Фото: AFP / Наталиа Колесникова

    Фото: AFP / Наталиа Колесникова

    Уларга кўра, геосиёсий босимлар нафақат маълум давлат иқтисодиётига, балки жаҳон иқтисодиётига ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатиши кундек равшан.

    Россия иқтисодиёти санкциялар босимига анчадан буён дуч келади. 2014 йилдан бери «Роснефть», «Новатек» каби йирик давлат банкларига нисбатан АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан санкциялар жорий қилинган, Россия давлат облигацияларини сотиб олиш, Россия ҳукуматига қарз бериш, транспорт, инфратузилма ва энергетика соҳасига сармоя киритиш орқали ҳамкорлик қилиш чекланган. 

     

    2014—2021 йилларда «Қрим санкциялари»дан кейин Россия ялпи ички маҳсулоти 2,3 трлн доллардан 1,7 трлн долларга пасайиб, рубль валютаси 2,4 бараварга қадрсизланди. 2014—2017 йилларда аҳолининг реал даромади 8,8 фоизга қисқарди.

    Шунга қарамай, Россия иқтисодиёти аввалги мавжуд чекловлар даврида қийналмади. Шу билан бир қаторда, импорт ўрнини тўлдириш ҳисобига саноатнинг айрим тармоқлари, хусусан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши мустаҳкамланди. 

    Бу сафарги Украина можаролари билан боғлиқ янги санкциялар анчайин жиддий бўлиб, унинг салбий оқибатлари нафақат Россияга, балки бошқа мамлакатлар иқтисодиётига ҳам таъсир ўтказиши кутилмоқда. 

    Бугунги кунга қадар Ғарб мамлакатлари томонидан молия соҳасида қуйидаги санкциялар қабул қилинган. Энг йирик Россия банклари активлари музлатилиб, ушбу мамлакатларда улар билан амалга ошириладиган ҳар қандай операцияларга чек қўйилди.

     

    Европа Иттифоқи мамлакатлари «Промсвязбанк», «ВЕБ», «Россия» банки ва бошқаларга чеклов ўрнатган бўлса (банк секторининг 70 фоизига нисбатан жами санкциялар), АҚШ эса  «ВТБ» (ва унинг 20 та шўъба корхонасига), «Открйитиэ» банки, «Совкомбанк» ва «Новикомбанк» ОАЖ  ҳамда уларнинг 34 та шўъба корхонасига санкциялар эълон қилди. 

    Бундан ташқари, Қўшма Штатлар «Сбербанк»нинг келажакдаги ҳар қандай операцияларини чеклади ва унинг барча вакиллик ҳамда жорий ҳисоб варақаларини ёпди, шунингдек, Белорусдаги 2 та давлат банкига («Белинвестбанк» – 4-ўринда, «Дабрабйт» банки эса 11-ўринда турувчи Беларуснинг энг йирик молия институти) ва 9 та мудофаа фирмасига санкциялар эълон қилди. 

    Фото: Getty Images / Кирилл Кудрявцев

    Фото: Getty Images / Кирилл Кудрявцев

    Буюк Британия Россия фуқароларининг Британия банкларида сақлаши мумкин бўлган депозит суммаларини (50 минг фунт ёки 67 минг долларгача) чеклади.

    Худди шу пайтнинг ўзида, Германия Молия вазирлиги, газ таъминоти учун тўловларни амалга ошириш ва Россиядаги ўз компанияларининг шўъба корхоналарига ўзлари томонидан маблағ ўтказиш учун транзакцияларнинг мавжудлиги сақланиб қолинганини таъкидлади. 

     

    Ушбу санкцияларнинг жорий этилиши ҳақидаги эълон Россия иқтисодиётига кескин салбий таъсир кўрсатиб улгурди. Санкциялар ҳақидаги хабарлардан сўнг, ВТБ акциялари  қарийб 40 фоизга тушиб кетди. Россия рубли 78 рублдан (22 февраль) 85 рублга (24 февраль) қадрсизланди.

    Келгусида Россия рубли девальвацияси тахмин қилиниб, бу инфляциянинг 12-15 фоизгача ошишига олиб келиши мумкин.

    Россия банки вазиятни барқарорлаштиришда рублга нисбатан кузатилаётган босимларни юмшатиш учун 24 февраль кунидан бошлаб (2014 йилдан бери биринчи марта) валюта интервенсиясини бошлади. 

    Россия банклари билан операцияларни қисман ва тўлиқ тўхтатиш санкция қўллаган мамлакатлар ва Россия ўртасидаги молиявий ва савдо воситачилик операцияларининг кескин қисқаришига, Россияда хорижий валютадаги ликвидликнинг етишмаслигига, шунингдек, халқаро пул ўтказмалари ва халқаро тўлов тизимлари операцияларини чеклашига олиб келиши мумкин.

    Бироқ Россиядаги ҳар бир банкнинг 80 фоиздан ошиқ активлари рублда ҳисобланган ва валюта кредитлари аввало кредитга лаёқатлиги кучлироқ бўлган маҳаллий компанияларига берилган, бу эса Россия банк тизими учун салбий оқибатларни камайтиради ва камчиликсиз ишлашига ёрдам беради.

     

    Шу билан бирга, санкцияларнинг жорий қилиниши россиялик сармоядорларнинг хориждаги, шу жумладан, Ўзбекистондаги инвесторлик фаоллигини чеклаши ҳам мумкин.   

    Куни кеча Россиянинг айрим банклари халқаро SWIFT тизимидан чиқариб юборилишига қарор қилинди, бироқ салбий оқибатлар АҚШ ва Европа мамлакатларнинг ўзига ҳам таъсир қилиши мумкин.

    Шу билан бир қаторда, Эрон нефть экспорти даромадларидан 50 фоизини йўқотган, ташқи савдо ҳажми эса 30 фоизга қисқарган даврида, мамлакат банкларининг 2018 йил SWIFT’дан чиқариб юборилганини мисол қилиш мумкин.

    Бироқ мазкур вазиятда, Россия SWIFT’дан чиқиб кетиш эҳтимолини тан олгани ва олдини олиш чораларини кўрганини ҳисобга олиш лозим.

    2014 йилда «Россия» банки, ҳозирда 335 та (банклараро тўловларнинг 20 фоизи), шу жумладан, 38 та хорижий банклардан иборат молиявий хабарлар узатиш тизимини (SPFS) яратди. Шундай экан, бундай ҳодисанинг эҳтимолий оқибатлари сезиларли даражада қисқариши мумкин. 

    Фото: Reuters / Чрис Ҳелгрен

    Фото: Reuters / Чрис Ҳелгрен

    Шунингдек, Россия ҳукумати, давлат молия институтлари ва корхоналарининг (шу жумладан, Марказий банк, Молия вазирлиги, Фаровонлик миллий жамғармаси) молия бозорлари ва хизматларига киришини чекловчи Россия суверен қарзига нисбатан санкциялар жорий қилинди.

    Америка томондан қўлланган ушбу санкциялар «Сбербанк», «Алфа-Банк», «Москва» кредит банки, «Газпромбанк», «Россия қишлоқ хўжалиги банки», «Газпром», «Газпром нефть», «Транснефть», «Ростелеком», «RusHydro», «Алроса», «Sovcomflot», Россия темир йўллари каби ташкилотларга тегишлидир. Номи қайд этилган компанияларнинг умумий активлари 1,4 трлн долларни ташкил қилади.

    Шунингдек, янги қарз мажбуриятлари бўйича битимлар тузиш ва молиялаштиришни таъминлаш бўйича тақиқ қўйилди. Буюк Британия россиялик компаниялар томонидан Лондон фонд биржасига қимматли қоғозларнинг жойлаштирилишини чеклади. 

     

    Ўрнатилган чекловлар туфайли Россия АҚШ ва Европадан молиявий ресурсларни жалб қила олмайди. Аммо бу ҳолат у учун жиддий аҳамиятга эга эмас.

    Тўловлар жадвалида йилига 4,5 млрд доллардан ортиқ тўловлар мавжуд бўлмагани сабаб келгуси бир неча йилларда хорижий валюта қарзларини тўлаш билан боғлиқ муаммолар эҳтимоли жуда пастдир.

    Хорижий сармоядорларнинг рубль қарзидаги улуши  сўнгги йилларда тахминан 20 фоизни (АҚШ ва ЙИ инвесторлари талабнинг ярмидан кўпини таъминлайди) ташкил этди.

    Аммо, ҳозирда 85 фоизни ташкил қилаётган федерал бюджет таркибидаги рубль қарзи улушининг янада ошиши эҳтимоли юқоридир.

    Фото: Reuters / Иля Наймушин

    Фото: Reuters / Иля Наймушин

    Потенциал инвесторлар базасининг санкциялар таъсири остида 10-20 фоизга қисқариши рубль курсларини 0,5 фоиз пунктдан ошириши мумкин.

    Бундан ташқари, Россия сармояларни янги бозорлардан, хусусан, Хитойдан жалб қилиш бўйича кенг имкониятларга эгадир. 

    Россияга технологик товарларнинг  экспорт қилинишини чеклаш

    АҚШ Америкада ишлаб чиқарилган дастурий таъминот, технологиялар ёки ускуналардан (ярим ўтказгичлар, телекоммуникациялар, шифрлаш, лазерлар, сенсорлар, навигация воситалари, авионика, денгиз технологиялари, нефть ва газ саноати учун ускуналар) фойдаланган ҳолда хорижий мамлакатларда ишлаб чиқарилган технологик товарларни Россияга экспорт қилишга чекловлар қўйди.

    АҚШ ҳисоб-китобларига кўра, Россияга технология етказиб бериш бўйича Европа Иттифоқи, Австралия, Япония, Канада, Янги Зеландия, Буюк Британия билан ўрнатилган қўшма чекловлар, ҳозирда Ғарб мамлакатларидан 50 млрд долларни ташкил қилаётган, Россиянинг юқори технологияли маҳсулотлар импортини қарийб икки бараварга қисқартиради. 

     

    Бу такомиллаштириш жараёнлари, Россия иқтисодиёти учун янги технологик тартибга ўтишни анчайин секинлаштириши мумкин, албатта.

    Бироқ, шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Россияга яримўтказгичлар импортининг қисқариши россиялик ишлаб чиқарувчилар (Россия яримўтказгичлар импорти 1,5 млрд долларни, экспорт эса атиги 96 млн долларни ташкил қилади) маҳсулотларига нисбатан талабнинг ошишига имкон яратади.

    Россия жаҳон яримўтказгичлар бозорининг атиги 0,7 фоизини ташкил қилиши туфайли яримўтказгичларга бўлган талабнинг юқори даражада пасайиши кутилмайди. 

    Нефтьни қайта ишлаш заводларини такомиллаштириш учун Европа технологияларининг Россияга экспорт қилиниши, барча самолётлар, уларнинг эҳтиёт қисмлари ва жиҳозларининг сотилиши Европа Иттифоқи томонидан тақиқланди.

    Фото: Алексей Филиппов / РИА Новости

    Фото: Алексей Филиппов / РИА Новости

    Бунда энергетика сектори Россиянинг асосий иқтисодий йўналиши эканлигини қайд этиш лозим.

    2020 йилда нефть-газ секторининг улуши ялпи ички маҳсулотга нисбатан 15,2 фоизни ташкил этди. 2021 йилда бюджетнинг нефть ва газ даромадлари ялпи ички маҳсулотнинг 6,8 фоизини ташкил этган бўлса, 2022 йилда – 7,2 фоизга, 2023 йилда – 6,5 фоизга, 2024 йилга келиб эса 5,7 фоизга режалаштирилган.

    Мазкур чоранинг жорий этилиши муносабати билан ҳам, 2015—2026 йилларда амалга оширилиши кўзда тутилган Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводларини такомиллаштириш дастурларининг оқсаб қолиш эҳтимоли юқори.

     

    Бу эса, ўз навбатида, нефтни қайта ишлаш ва саноатдан экспорт тушумларининг камайишига олиб келади. Бироқ, шу билан бирга, нефть ишлаб чиқарувчи технологияларнинг Россияга экспорт қилинишини тақиқлаш ғарб компанияларининг нефтни қайта ишлаш ускуналари экспортидан келадиган даромадларини вақтинча қисқартириши мумкин. 

    Алоҳида бозорларга таъсири

    Қўшма Штатлар «Шимолий оқим-2» газ қувури оператори бўлган «Nord Stream 2 АG» компаниясига  ва унинг раҳбариятига қарши санкцияларни жорий қилди, Германиянинг Иқтисодиёт вазирлиги эса ушбу газ қувурини сертификатлаш жараёнини тўхтатди.

    Фото: Nord Stream 2 / Николаи Рютин

    Фото: Nord Stream 2 / Николаи Рютин

    Санкциялар эълон қилингач, Европада газ нархи 1,5 бараварга ошиб, 1000 куб метр учун 1600 долларни ташкил қилди, кейинчалик эса 1250 долларга ўзгартирилди. Лойиҳанинг тўхтатилиши, катта эҳтимол билан, Европа ва жаҳон бозорларида газ нархининг ошишига олиб келади.  

    Нефть нархи, ҳар доимгидек геосиёсий кескинлик даврида ошиб бормоқда. 24 февраль куни Brent нефтининг нархи бир баррель учун 105 доллардан ошиб, 26 февралга келиб 96 долларгача тушиб кетди. Охирги марта нефть фьючерслари 2014 йилнинг август ойида бир баррель учун 105 доллардан ошган эди.

     

    Россиянинг нефть ва газ компанияларига қарши санкциялар ва экспортнинг чекланиши, нафақат нефть ва газ даромадларининг 30 фоизга, ЯИМнинг 4 фоизга камайишига олиб келиши мумкин, балки энергияга қарам мамлакатларнинг ишлаб чиқариш таннархини оширган ҳолда, қиммат нефть нархининг сақланиб қолиши сабаб, бутун жаҳон иқтисодиётига ҳам анчайин салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

    Сўнгги йиллардаги қайта тикланувчан энергия манбаларининг жадал ривожланиши анъанавий энергия ресурсларига қўйилган нархларининг ошишини қоплай олмайди.

    Худди шундай ҳолат, геосиёсий беқарорлик даврида ошиб бораётган олтин нархи билан ҳам кузатилмоқда. 24 февраль куни олтин нархи бир унция учун 1970 долларгача кўтарилгани қайд этилган.

    Иқтисодий санкциялар қаторида, Донецк ва Луганск халқ республикаси билан молиявий операциялар ва ҳар қандай товар ва хизматлар импортининг Европа Иттифоқи томонидан тақиқланганини ҳам эслаб ўтиш мумкин.

    Фото: ТАСС / Руслан Шамуков

    Фото: ТАСС / Руслан Шамуков

    Бироқ, Европа Иттифоқининг ДХР ва ЛХРга қўллаган савдо санкцияларининг оқибатлари унчалик ҳам кўзга ташланарли бўлмаслиги мумкин, бунинг сабаби шундаки, ушбу республикалар ташқи савдо айланмасидаги Россия улуши 2017 йилда 74 фоизни ташкил этган бўлса, 2020 йил бошидан бери ДХР умумий товар экспортининг 96 фоизи Россияга тўғри келади. 

    Санкция қўллаган мамлакатларга кириши тақиқланган Россия ва Беларусь фуқароларига нисбатан қўлланадиган шахсий санкциялар алоҳида ўринга эга бўлиб, уларнинг мазкур мамлакатлардаги активлари музлатилади. Аммо бу санкциялар иқтисодий эмас, балки сиёсий аҳамиятга эгадир.

    АҚШ санкциялар рўйхатига 10 нафар, Европа Иттифоқи эса 351 нафар Россия Давлат Думаси депутатини ўз ичига олган жами 375 нафар кишини киритган, бундан ташқари, Россия элитасининг Европа Иттифоқи банкларига 100 минг евродан ортиқ депозит қўйиши тақиқланган.

    Бундан ташқари, ДХР ва ЛХРдаги шахсларга, шунингдек, Қўшма Штатлар томонидан Беларусдаги 9 нафар шахсга нисбатан санкциялар жорий қилинган. Шу билан бир қаторда, 25 февраль куни АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия Россия президенти Владимир Путин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга қарши шахсий санкциялар жорий этгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

     

     Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, санкциялар босими, у қандай сабабларга кўра қўлланмасин, мамлакатларнинг рақобатдош устунликларига асосланган турли хил товарларга бўлган талаб ва таклиф таъсирида шаклланувчи жаҳон савдосининг барқарорлигига доимо таъсир кўрсатади.

    Санкциялар жаҳон бозорида шаффоф рақобат тамойилларига риоя қилишга қаршилик қилади, шу билан нафақат санкциялар қўлланаётган ва қўллаётган мамлакатларда, балки санкцияларга алоқаси бўлмаган давлатлардаги тадбиркорлик субъектлари учун ҳам маълум харажатларни келтириб чиқарган ҳолда, бутун жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади.  

    27.02.2022, 12:41   Изоҳ (0)   1101
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Дунё иқтисодиётидан чиқариб ташланади» — АҚШ санкциялари Россияга қандай таъсир кўрсатишни бошлади?

    25.02.2022, 18:49

    Украинадаги воқеалар Марказий Осиё давлатларига қандай иқтисодий оқибатлар олиб келиши мумкин?

    25.02.2022, 15:33

    GSP+ га аъзолик Ўзбекистонга қандай манфаат келтиради?

    24.02.2022, 18:29

    Украина ва Россия воқеалари фонида иқтисодиётда юз бераётган асосий воқеалар: рубль қадрсизланмоқда, нефть ва газ қимматлашмоқда

    24.02.2022, 15:25

    Олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар нархи кескин кўтарилмоқда

    24.02.2022, 13:52

    Жаҳон бозорида газ нархлари 40 фоизга кескин ошиб кетди

    24.02.2022, 13:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.