• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    «Дунё иқтисодиётидан чиқариб ташланади» — АҚШ санкциялари Россияга қандай таъсир кўрсатишни бошлади?

    АҚШ президенти маъмурияти Россияга қарши қўлланган молиявий иқтисодий санкцияларнинг иккинчи траншини эълон қилди.

    Фото: Forbes / @HollieAdams

    Фото: Forbes / @HollieAdams

    Янги санкциялар Американинг Молия вазирлиги баёнотида «мисли кўрилмаган» деб аталди.

    «Россия ўз биснесини доллар, фунт, иена валюталарида олиб боришига ва дунё иқтисодиётининг бир бўлаги бўлиб қолишига нуқта қўямиз. Россиянинг молиялаштириш ва ўз ҳарбий кучларини кучайтириш имкониятларини тўхтатамиз. Унинг XXI аср Hi-Tech иқтисодиётида рақобатлашиш қобилиятига чек қўямиз», — дейди АҚШ президенти Жо Байден.

    Россия банкларига қарши қўлланган санкциялар «ВТБ», «Сбербанк», «Алфа-банк», «Откритие», «Газпромбанк», «Росселхозбанк», «Новиком», «Совком», «МКБ»ларга таъсир қилади. 

    «Транснефть», «Ростелеком», «РосГидро», «Алросу», «Совкомфлот» ва «RJD» каби Россия давлат корпорацияларига чекловлар жорий қилинди.

    Савдо-сотиққа жорий қилинган санкциялар мудофаа, аэрокосмик ва денгиз соҳаларига ўз таъсирини ўтказиб, яримўтказгичлар, компьютерлар, лазерлар ва сенсорлар экспортини тўхтатиб қўяди. 

    АҚШ санкцияларнинг салбий оқибатлари яқин ойларда юз беришини кутмоқда. АҚШ президентининг таъкидлашича, Россия рубли ўзининг энг паст даражасигача тушиб улгурган, Россия фонд бозори эса қулаш ёқасида турибди.

    Шу билан бир қаторда, Байден Ғарб мамлакатлари Россияни SWIFT тўлов тизимидан чиқариб юборишни ҳозирча режалаштирмаётганини айтди.

    «Кўрилган чоралар, Россияни ушбу тизимдан чиқариб юборишдан-да, шавқатсизроқ», — дейди Байден.

    Унинг сўзларига кўра, бу чора қилиниши керак бўлган режалар қаторида қолади, аммо ҳозирча ундан фойдаланилмайди.

    Россиядагилар муносабати

    Санкциялар банк ҳисоб варақалари ва мижозлар омонатига, шу жумладан, АҚШ доллари ва евро валюталаридаги маблағларга ҳеч қандай таъсир қилмайди, деб ишонтиради «ВТБ» матбуот хизмати.

    Банк вакиллари Америка санкцияларига қарши қўллайдиган ўзининг «Б режаси» ҳам, «C режаси« ҳам борлигини таъкидлайди.

    «Газпромбанк» 2014 йилдан бери АҚШ ва Европа Иттифоқининг, узоқ муддатли молиялаштириш имкониятини тақдим этишга қаратилган секторал санкциялар остида бўлиб келмоқда. Янги санкциялар кредит ташкилотларининг операцион фаолиятига таъсир ўтказмайди, дейилади компания баёнотида.

    Ҳозирда Ўзбекистонда ҳам ўз банкига эга «Совкомбанк», салбий оқибатларни камайтириш учун санкцияларга тайёргарлик кўрганини ва уларни енгиб ўтиш учун бир неча сценарийларни ишлаб чиққанини маълум қилди.

    Санкция рўйхатига кирган деярли барча компаниялар худди шундай муносабат билдирган, бироқ уларнинг кўпчилиги чекловларни жорий қила бошлаган.

    Масалан, «Совкомбанк» мижозлари валюталарни алмаштириш, карталардан Visa ва Mastercard тизимлари, шунингдек, хориж сайтларида фойдаланиш имкониятидан чекландилар.

    «ВТБ» ўзининг корпоратив мижозларига, банкда ташкилотга хизмат кўрсатиш доирасида доллар ва еврода ҳар қандай операция ва ҳисоб-китобларни вақтинча тўхтатиб туришини тавсия қилди. 

    Бозор муносабати 

    Бозор жуда тез муносабат билдирди. Деярли барча йирик тармоқларда техника нархлари, хусусан, Apple баҳоси кўтарилиб кетди. 

    Ритейлерларда кўпи билан бир-икки ойга етадиган техникалар заҳираси бор. Нархлар 25-30 фоизга ўсиши мумкинлиги кутилмоқда.

    Ўз бизнесини Россиядан бошқа мамлакатга кўчриш истагидаги тадбиркорлар сони сўнгги кунларда кескин ошди. 

    «Европага, олдинлари ўз мижозларига яқинроқ бўлишни истаганларгина борарди. Энди эса россиялик компаниялар чиндан кетиш ниятига тушиб қолган», – дейилади ходимларни қайта жойлаштириш билан шуғулланувчи компаниялардан бири бўлган Relocode хабарида.

    Forbes Russia’нинг маълумотларига кўра, ҳозирда кўплаб Россия тадбиркорлари «старт»да турибди. Бир неча компаниялар раҳбарлари анчадан буён Россиядан кетишни режалаштирган, бироқ сўнгги кунлардаги воқеалар ҳал қилувчи вазиятга айланди.

    Бундан ташқари, интернетда қаерга ва қандай қилиб Россиядан тезроқ бош олиб кетиш, мамлактнинг SWIFT дан чиқариб юборилиши ва ҳаттоки интернетдан узиб қўйилишига қандай тайёргарлик кўриш ҳақидаги тавсиялар болалаб кетган.

    Аввалроқ Россия ва Украина ўртасидаги вазият Марказий Осиё мамлакатларига қандай таъсир ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

    25.02.2022, 18:49   Изоҳ (0)   557
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украинадаги воқеалар Марказий Осиё давлатларига қандай иқтисодий оқибатлар олиб келиши мумкин?

    25.02.2022, 15:33

    GSP+ га аъзолик Ўзбекистонга қандай манфаат келтиради?

    24.02.2022, 18:29

    Украина ва Россия воқеалари фонида иқтисодиётда юз бераётган асосий воқеалар: рубль қадрсизланмоқда, нефть ва газ қимматлашмоқда

    24.02.2022, 15:25

    Олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар нархи кескин кўтарилмоқда

    24.02.2022, 13:52

    Жаҳон бозорида газ нархлари 40 фоизга кескин ошиб кетди

    24.02.2022, 13:46

    Нефть нархи 2014 йилдан бери биринчи марта 103 долларгача кўтарилди

    24.02.2022, 12:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 5 июль куни чанг-тўзон кузатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 4 июл, 10:54

    Саудия Арабистони мудофаа вазири Трамп билан яширинча учрашди 

    Дунё | 4 июл, 10:43

    Xiaomi талабалар ва ёш мутахассислар учун замонавий ва “ақлли” турар жойлар қурди (фото)

    Лайфстайл | 4 июл, 10:40

    АҚШ 12 кунлик урушдан кейин илк бор Эрон нефтига санкция киритди

    Дунё | 4 июл, 10:16

    “Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсуми 15 июлдан бошланади

    Ўзбекистон | 4 июл, 10:09

    Украина юқори мартабали россиялик зобитни ўлдирди

    Дунё | 4 июл, 09:31

    Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси фаолиятини Эрон чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 4 июл, 09:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.