Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги урушда қатнашаётган россиялик ҳарбий хизматчиларга жанговар ҳаракатлар фахрийси мақомини беришни таклиф қилди. Тегишли қонун лойиҳаси норматив ҳужжатлар базасида эълон қилинди.
Қайд этилишича, ушбу мақсадлар учун 2022 йилги федерал бюджетнинг тахминий харажатлари 5,01 миллиард рублни (53 минг доллар) ташкил қилади.
Вазирликнинг тушунтиришича, фахрий мақоми Украинадаги жанговар ҳаракатлар иштирокчиларига «муносиб ҳаёт, фаол меҳнат, жамиятда обрў ва ҳурмат билан таъминлайдиган шарт-шароитларни яратиш учун» тегишли ижтимоий қўллаб-қувватлаш имтиёзларидан фойдаланиш имкониятини беради.
Россия 24 февралдан бери Украинада «ҳарбий махсус операция» ўтказмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги жанговар ҳаракатлар ҳақида хабар бериб, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳақида маълумот бермаяпти.
Украина Мудофаа вазирлигининг 28 февралдаги маълумотларига кўра, урушда 5300 га яқин россиялик ҳалок бўлган. Бу маълумотларнинг мустақил тасдиғи йўқ.
Аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинадаги урушда икки нафар чеченистонлик аскар ҳалок бўлгани, яна олти нафари турли оғирликдаги жароҳатлар олгани ҳақида маълум қилганди.
Россия—Украина урушига оид тезкор, ишончли янгиликлар ва маълумотларни «Дарё»нинг Live саҳифаси орқали кузатиб боринг → @Daryo_Live
Изоҳ (0)