Хамири юмшоқ ушбу пирог ширинликни яхши кўрадиганлар учун маъқул келиши аниқ.
Керакли маҳсулотлар:
- творог – 200 грамм;
- ун – 140 грамм;
- қабартма – 1 чой қошиқ;
- олма – 3-4 дона;
- тухум – 3 дона;
- шакар – 250 грамм;
- туз – 1/4 чой қошиқ;
- сметана – 3 ош қошиқ;
- долчин, ваниль.
- Печ олдиндан 180 даражада қиздирилади.
- Творог қабартма билан аралаштирилади. Олма тозаланиб, ингичка бўлакларга бўлинади.
- Тухум, шакар, туз ва ваниль миксер билан енгил аралаштирилади.
- Устидан сметана ва ун қўшилади. Яхшилаб аралаштирилган хамир қолипга солинади.
- Устидан олмалар бир текисда жойлаштирилади ва долчин сепилади.
- Печда 40-50 дақиқа давомида пиширилади.
Изоҳ (0)