Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Латвияга кириш тартиби 2022 йил 1 мартдан бошлаб барча йўловчилар (12 ёшдан бошлаб) учун кескин ўзгаради. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар қилди.

Қайд этилишича, 1 мартдан мамлакатга кириш истагида бўлган йўловчилардан қуйидагилар талаб этилмайди:

  • Латвияга кириш учун сабаб (иш, оилани бирлаштириш, даволаниш ва ҳоказо);
  • cоvidpass.lv.шаклини тўлдириш.
2022 йил 16 февралдан бошлаб ўзини ўзи изоляция қилиш бекор қилинган. Латвияга кириш учун йўловчилар эмланганлик тўғрисидаги сертификат ёки касаллик ҳақида гувоҳнома тақдим этиши керак бўлади.

Шу билан бирга, сертификат Европа Иттифоқи ҳудудида тан олиниши керак. Ҳозирда ушбу рўйхатда 33 та давлат (ёки ҳудуд) мавжуд. Акс ҳолда, COVID-19 га топширилган тестнинг салбий натижаси тақдим этилиши керак.

Ҳужжатлар инглиз тилида қоғоз ёки электрон шаклда (смартфонда) бўлиши керак.

«Рига шаҳри аэропортига етиб келгандан сўнг, ҳар бир йўловчи ихтиёрий равишда давлат томонидан тўланадиган коронавирус тестини топшириш имкониятига эга», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркиядаги зилзила: Қирғизистонда депутатлар маошини зилзила қурбонларига ёрдам учун ўтказмоқчи
Дунё
Байден келгуси президентлик сайловига номзодини қўйиш-қўймаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди