• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Аввалига қочди, кейин ўзи таслим бўлди». Марҳум спортчи Камолиддин Расулов ўлими билан боғлиқ воқеани ўрганаётган судда ИИБ ходимлари кўрсатма берди

    Марҳум спортчи, 2012 йилда ўтказилган самбо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби Камолиддин Расулов ўлими юзасидан 2022 йилнинг 8 февраль куни бошланган суд мажлиси 25 февраль куни ўз ишини давом эттирди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.

    Камолиддин Расулов.

    Камолиддин Расулов.
    Фото: Марҳум яқинларининг шахсий архивидан

    Навбатдаги суд мажлисида қотиллик содир этилган куни воқеа жойига келган ИИБ ходимлари — Дониёр Раимов ҳамда Мурод Содиқов гувоҳлик берди.

    Судда дастлаб Учтепа туман ИИБ пост-патруль хизмати ходими Дониёр Раимов сўз олиб, унга ва шериги Мурод Содиқовга 14- ва 15-даҳалар бириктирилганини, қотиллик воқеаси 14-даҳа ҳудудида содир бўлганини билдирди.

    «Мен ва шеригим 14-даҳадан чиқиб келаётганимизда чамаси 20 нафар киши йиғилиб турган экан. Одамлардан пичоқлади, деган гаплар эшитилди. Шунда шеригим қочаётган одамни қувлаб кетди. Мен эса рация орқали бошқаларга хабар бериб, сўнгра машинада шеригим ортидан юрдим. Судланувчи эса ‘дом’га қараб қочди. Сўнгра подъездга кириб кетди. Бироздан сўнг эса ўзи чиқиб, таслим бўлди. Биз эса уни олиб кетдик», — деди ППХ ходими Дониёр Раимов.

    Дониёр Раимов айбланувчини қўлга олиб, воқеа жойига қайтишганида марҳум олиб кетилганини билдирмоқда.

    «Биз айбланувчини қўлга олиб, воқеа жойига қайтганимизда марҳумни олиб кетишган экан», — деди ППХ ходими.

    Судда сўз олган яна бир ППХ ходими Мурод Содиқов айбланувчи воқеа жойидан қочгач, уни қувлаганини айтмоқда.

    «Воқеа жойига етиб келганимизда тўпланган одамлар орасидаги кишилардан бири бизни кўриб қочди. Шунда мен уни қувладим. У биздан қочиб, ‘дом’лардан бирининг подъездига кириб кетди ва эшикни ёпди. Тўғриси, аввало шахсий хавфсизлик бўлгани боис одам пичоқлаган кишининг ортидан кирмадим. Шунда унинг ўзи қочиш нияти йўқлигини айтиб, олдимизга чиқиб келди. Биз эса унинг қўлида пичоқ йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, уни олиб кетдик», — дейди ППХ ходими Мурод Содиқов.

    Камолиддин Расулов.

    Камолиддин Расулов.
    Фото: Марҳум яқинларининг шахсий архивидан

    ИИБ ходимларининг қўшимча қилишича, улар айбдорни қўлга олгач, марҳумни жароҳатлаган пичоғи қаерда эканини сўраган. У эса пичоқни воқеа жойидаги «лоток»ка ташлаб юборганини билдирган.

    Эслатиб ўтамиз, мазкур суд мажлисининг 2022 йил 18 февралдаги муҳокамасида сўз олган марҳумнинг хотини Гулноза Холмуродова марҳум эри пичоқлангач, жон талвасасида қочганини, аммо атрофдагилар ёрдам бермаганини айтиб, «кимдир ёрдам берармикан деб, йиғлаб ёрдамга чақирдим, аммо ҳеч ким келмади, ҳатто ППХ ходимлари ҳам қараб туришганди. Ишоняпсизми, ҳеч ким ёрдам бермади. Айбланувчининг акаси воқеа жойига келиб, Камолиддин акамнинг қўлидан ушлаганини, ёрдам бермоқчи экани билан изоҳлаяпти. Аммо нега Камолиддин акам пичоқланиб, бекатда қонга беланиб ётганида ёрдамга келмади», деганди.

    Самбо бўйича жаҳон чемпиони 29 ёшли Камолиддин Расулов 2021 йилнинг 13 сентябрь куни соат 21:30 да Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлар олдида бошқа бир спортчи томонидан пичоқлаб ўлдирилганди. Бош прокуратура ахборот хизматининг расмий маълумотида чемпион йигитнинг пичоқланишига унинг гумонланувчи танишига «Ҳумо Троп» витаминини тавсия қилгани, оқибатда эса гумонланувчининг соғлиғи ёмонлашгани, шифокорлар бу касалликнинг давоси йўқлигини билдиргани хабар берилганди.

    Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида сўз олган гувоҳ ҳам таниши, судда айбланувчи сифатида иштирок этаётган Ш.Т. марҳум Камолиддин Расулов тавсия қилган витаминни айтилган миқдордан кўра кўпроқ истеъмол қилгани сабаб соғлиғи ёмонлашганини, кечалари иссиғи чиқиб, ухлолмайдиган бўлиб қолганини айтди. Воқеа содир бўлган куни пичоқдан жароҳатланган спортчини икки киши қувлаб кетаётганини жамоатчиликка ошкор қилган «Марказий студия» кўрсатуви мухбирига интервью берган номаълум суҳбатдош эса витаминни қабул қилган спортчига шифокорлар энди ўласан, деб айтишганини, спортчи шу сабаб мен ўлсам, уям ўлади, дея марҳумни пичоқлаганини айтганди.

    Судда, шунингдек, воқеа содир бўлган жойда кузатув камерасига тушиб қолган аёл ҳам тингланди. У судга видеотасвирда кўриниб қолгани сабаб тергов ва судга келишга мажбур бўлаётганини, аммо тайинли маълумотга эга эмаслигини билдирди.

    Суд ишида 2022 йилнинг 4 март куни соат 15:00 гача танаффус эълон қилинди.

    Суднинг 2022 йил 18 февралдаги муҳокамасида судья «Дарё» таҳририяти суд ишини ёритиши учун расмий хат билан мурожаат қилиши лозимлигини (аслида суд ишини ёритиш учун судга расмий хат билан мурожаат қилиш эмас, шунчаки ОАВ ходимининг иштирокига рухсат берилишини сўраб, илтимоснома киритилса кифоя — таҳр.) айтишганди. 2022 йилнинг 25 февраль куни «Дарё» нашри судья айтганидек расмий хат ҳам тақдим қилди. Аммо судья видео ва фотоматериаллар олинишига тўсиқ қўйиб, фақат аудиоёзувга, кейинги суд мажлисида фото ва видеоматериал олинишига рухсат берилишини айтган.

    Мавзуга доир: 

    • Чемпион йигит Камолиддин Расулов ўлимида айбланаётган шахс курашчи Шерали Жўраев билан ҳам адоватда бўлган
    • «Ҳар куни ўлиб-тирилгандан кўра ўша куни бир марта ўлишга рози эдим» — пичоқлаб ўлдирилган спортчи Камолиддин Расуловнинг беваси
    • «Камолиддин сотган витаминдан сўнг ўртоғимнинг юраги секин ураётгани, жигари катталашгани айтилганди». Марҳум спортчи ўлими юзасидан бўлиб ўтаётган судда дори воқеаси эсга олинди

    25.02.2022, 20:52   Изоҳ (0)   42793
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда ўғлининг машинасини жарима майдонидан чиқариб бериш учун ЙПХ ходимига 1 млн сўм пора берган эркак ушланди

    25.02.2022, 20:21

    Тошкентдаги автобус бекатлари намунавий лойиҳа асосида бўлади

    25.02.2022, 20:06

    Қашқадарёда холасининг сумкасидан пули ва телефонини ўғрилаб кетган 20 ёшли йигит ушланди

    25.02.2022, 19:50

    Ўзбекистонда 2021 йилда олий ва профессионал таълим муассасаларида 16,4 млрд сўмлик молиявий хатоликлар аниқланди

    25.02.2022, 19:38

    Ўзбекистон Евросиё тараққиёт банкига аъзо бўлишга тайёрланмоқда

    25.02.2022, 19:22

    Абдулазиз Комилов БМТнинг мамлакатдаги доимий координатори билан учрашди

    25.02.2022, 19:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ НАТО давлатларига 10 мрлд долларлик қурол сотади — Axios

    Дунё | 15 июл, 16:40

    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди

    Реклама | 15 июл, 16:30

    Наманганда йўловчига шилқимлик қилган Damas ҳайдовчиси 3 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 15 июл, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 15 июл, 16:21

    IBF рейтинг янгиланди. Баҳодир Жалолов нечанчи ўринда?

    Спорт | 15 июл, 16:15

    Германия Россиягача етиб борадиган Typhon ракета тизимини сотиб олади

    Дунё | 15 июл, 16:05

    Индонезияда 11 нафар одам денгизда 6 соат сузиб тирик қолди

    Дунё | 15 июл, 15:45

    Нега Америкада ўқувчиларнинг партадоши йўқ? АҚШ ва Ўзбекистондаги мактабларнинг ўзига хослиги 

    Илм-фан | 15 июл, 15:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.