• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Файзуллаев 89 ёшида вафот этди. Шавкат Мирзиёев таниқли агроном вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    Бутун ҳаёти ва меҳнат фаолиятини қишлоқ хўжалиги ривожига бағишлаган таниқли агроном ва ташкилотчи раҳбар, Ўзбекистон Қаҳрамони, меҳнат фахрийси Иброҳим Файзуллаев шу йил 25 февраль куни 89 ёшида вафот этди, деб хабар беради ЎзА. Унинг вафоти муносабати билан мамлакат раҳбарияти, хусусан, президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА
    Иброҳим Файзуллаев 1933 йил 25 августда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилди. Ўрта мактабни тугатиб, меҳнат фаолиятини 1949 йилда жамоа хўжалигида оддий ишчи сифатида бошлади. Кейинчалик Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини агроном мутахассислиги бўйича тамомлаб, Денов туманининг Собир Раҳимов номидаги жамоа хўжалигида энтомолог-агроном, бош агроном ҳамда хўжалик раиси, Сурхондарё вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бош агрономи каби лавозимларда фидокорона меҳнат қилди.

    Деҳқончилик соҳасининг сирларини чуқур эгаллаган, бой билим ва ҳаётий тажрибаси, бор куч-ғайратини эл-юрт ишига бағишлаган миришкор инсон умрининг охиригача ўз касбига содиқ қолиб, сўнгги йилларда ҳам Денов туманида ғалла-уруғчилик хўжалиги бошлиғи лавозимида самарали ишлаб, кўпчиликка ибрат ва намуна бўлди.

    Иброҳим Файзуллаев кўп йиллик меҳнат фаолияти давомида ўзини ер илмининг ҳақиқий билимдони, замонавий агротехнологиялар ва хўжалик юритиш усулларини пухта эгаллаган ташкилотчи раҳбар, меҳнатсевар, камтарин ва ватанпарвар инсон сифатида намоён этиб, бутун мамлакатимизга танилди.

    У республикамизда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга ўзининг ҳалол меҳнати, амалий ташаббуслари билан муносиб ҳисса қўшди.

    Хусусан, Денов туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожини таъминлаш, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилаш, таълим, тиббиёт ва маданият масканлари қуриш ва обод қилиш, янги боғ ва хиёбонлар барпо этиш, ёшларни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда жонбозлик кўрсатди.

    Иброҳим Файзуллаев мамлакатимизнинг сиёсий-ижтимоий ҳаётида ҳам фаол иштирок этиб, Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати сифатида ҳам самарали фаолият олиб борди.

    Иброҳим Файзуллаевнинг давлатимиз ва халқимиз олдидаги улкан хизматлари юксак даражада эътироф этилиб, у 1993 йили «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими» ҳамда 1996 йилда Ўзбекистон Қаҳрамони фахрий унвонлари билан тақдирланган эди.

    Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасининг улкан намояндаси, меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Иброҳим Файзуллаевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади.

    Шавкат Мирзиёев, Танзила Норбоева, Нурдинжон Исмоилов, Абдулла Арипов, Тўра Боболов

    Аввалроқ академик Эдвард Ртвеладзе 80 ёшида ,академиклар Турғунпўлат Даминов 81 ёшида Сайдиаҳрол Тўхтаев 79 ёшида, Ўзбекистоннинг фахрий журналисти Рустам Обидов 72 ёшида, академиклар Темурбек Усмонов ва Толиб Мўминов, Олим Маматқул Жўраев 65 ёшида, академик Бахтиёр Назаров 77 ёшида вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.

    26.02.2022, 08:53   Изоҳ (0)   26936
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ДХХ Самарқандда иккита уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди (видео)

    26.02.2022, 08:32

    Uzbekistan Airways Латвияга киришда янги тартиб жорий этилганини маълум қилди

    26.02.2022, 08:11

    Ўққа тутилган аҳоли, мода ҳафталигида робот чиқиши, ҳаммасидан чарчаган мушук. 25 февраль суратлари

    26.02.2022, 00:03

    Ўзбекистон январь ойида 55 млн долларлик мева ва сабзавот экспорт қилди

    25.02.2022, 23:06

    Андижон ва Хоразм вилоятларида фуқароларни ўқишга киритиш учун жами 3 минг доллар олган шахслар ушланди

    25.02.2022, 22:45

    Чимёнда 26–28 февраль кунлари қор кўчиш хавфи эълон қилинди

    25.02.2022, 21:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.