Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин 24 февраль тонгида Донбассда «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди. Операциядан мақсад «Киев режими томонидан таҳқирлаш ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилишдир», деди Путин. 24 февраль куни эрта тонгда Киев, Харков ва Днепрда ҳарбий инфратузилма объектларига ракета ҳужумлари уюштирилди.

Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Россия қўшинлари Харков яқинида Украина чегарасини кесиб ўтган. Шунингдек, Мариупол ва Одессага Россия десант қўшинларининг ташлангани ҳақида ҳам хабар берилган.

Россия Мудофаа вазирлиги юқори аниқликдаги қуроллар ёрдамида Украина армиясининг ҳарбий инфратузилмаси, ҳаво ҳужумидан мудофаа қилиш объектлари, ҳарбий аэродром ва авиациялари ишдан чиқарилаётганини маълум қилган. Ҳарбийларнинг таъкидлашича, Украина шаҳарларига ҳеч қандай ракета, авиация ёки артиллерия зарбалари амалга оширилмаган ҳамда «Украина аҳолисига ҳеч қандай хавф йўқ».

Қуйида Укаинада ўтказилаётган «махсус ҳарбий операция» вақтида олинган суратларни тақдим этамиз.

Россия президенти Владимир Путин Украина, Киевда «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилганидан сўнг Украина танклари Мариупол шаҳри томон кириб келмоқда.

Россия президенти Владимир Путин Украина, Киевда «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилганидан сўнг Украина танклари Мариупол шаҳри томон кириб келмоқда.
Фото: Reuters

Полиция ходимлари Киев кўчаларидан бирига қулаган ракета қолдиқларини текширмоқда.

Полиция ходимлари Киев кўчаларидан бирига қулаган ракета қолдиқларини текширмоқда.
Фото: Reuters

Автомобильлар Киев шаҳрининг чиқиш қисмига қараб ҳаракатланмоқда.

Автомобильлар Киев шаҳрининг чиқиш қисмига қараб ҳаракатланмоқда.
Фото: Reuters

Юк машинасидаги Украина ҳарбийлари, Харков вилояти.

Юк машинасидаги Украина ҳарбийлари, Харков вилояти.
Фото: Reuters

Киевда содир бўлган портлашлар туфайли шаҳарни тарк этаётганлар тирбандлик юзага келтирди.

Киевда содир бўлган портлашлар туфайли шаҳарни тарк этаётганлар тирбандлик юзага келтирди.
Фото: Getty Images

Чугуевдаги ҳарбий аэродром устидан кўтарилаётган қора тутун.

Чугуевдаги ҳарбий аэродром устидан кўтарилаётган қора тутун.
Фото: Getty Images

Киев аэропортида шаҳарга қайтиш учун кутиб ўтирган қизалоқ.

Киев аэропортида шаҳарга қайтиш учун кутиб ўтирган қизалоқ.
Фото: Reuters

Россия президенти уруш бошланганини эълон қилганидан сўнг, Киев шаҳридаги банкомат олдида навбатда турган одамлар.

Россия президенти уруш бошланганини эълон қилганидан сўнг, Киев шаҳридаги банкомат олдида навбатда турган одамлар.
Фото: Reuters

Харков яқинидаги турар жой биносига берилган авиазарба оқибатида яраланган аёл.

Харков яқинидаги турар жой биносига берилган авиазарба оқибатида яраланган аёл.
Фото: Getty Images

Нотинчликлардан сўнг Украина метросидан бошпана топган одамлар.

Нотинчликлардан сўнг Украина метросидан бошпана топган одамлар.
Фото: Reuters

Киев метросида бир-бирига далда бераётган жуфтлик.

Киев метросида бир-бирига далда бераётган жуфтлик.
Фото: Getty Images

Фарзанди билан Северодонецкдан Луганскка кетаётган автобусга ўтирган аёл.

Фарзанди билан Северодонецкдан Луганскка кетаётган автобусга ўтирган аёл.
Фото: Вадим Гҳирда / AP Photo

Ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган вақтда онаси ёнида йиғлаб турган қизалоқ.

Ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган вақтда онаси ёнида йиғлаб турган қизалоқ.
Фото: The Times

Киевдаги қанотли ракетанинг қолдиқлари.

Киевдаги қанотли ракетанинг қолдиқлари.
Фото: East2west News

Харковскнинг Чугуев шаҳридаги турар-жой биноси ёнғинини ўчираётган ўт ўчирувчилар.

Харковскнинг Чугуев шаҳридаги турар-жой биноси ёнғинини ўчираётган ўт ўчирувчилар.
Фото: Getty Images

Чугуевда тиббий ёрдам кутаётган эркак.

Чугуевда тиббий ёрдам кутаётган эркак.
Фото: Reuters

Харковдаги отишма оқибатларидан кейин кўп қаватли уйнинг ички кўриниши.

Харковдаги отишма оқибатларидан кейин кўп қаватли уйнинг ички кўриниши.
Фото: Reuters

Харков шаҳри яқинида содир бўлган отишмадан кейин йўлда ётган ракета патрони.

Харков шаҳри яқинида содир бўлган отишмадан кейин йўлда ётган ракета патрони.
Фото: Reuters

Донецкнинг Мариупол шаҳри — тунда ҳужумга учраган жойлардан бири.

Донецкнинг Мариупол шаҳри — тунда ҳужумга учраган жойлардан бири.
Фото: Сергеи Гриц / AP Photo

Украина Қуролли Кучлари мудофаа учун хизмат қилишни кутаётган кўнгиллилар суратини эълон қилди.

Украина Қуролли Кучлари мудофаа учун хизмат қилишни кутаётган кўнгиллилар суратини эълон қилди.
Фото: Reuters

Украинанинг Италиядаги элчихонаси Украинадаги номаълум манзилда жойлашган ҳарбий пост вайроналари суратини чоп этди.

Украинанинг Италиядаги элчихонаси Украинадаги номаълум манзилда жойлашган ҳарбий пост вайроналари суратини чоп этди.
Фото: The Times

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова