Telegram иловасида бутун дунё бўйлаб муаммолар кузатиляпти. Бу ҳақда Downdetector кўрсаткичларидан маълум бўлди.
Турли мамлакатлардаги бир қанча уяли алоқа операторларининг маълумотларига кўра, бугун Telegram’да фойдаланувчилар сони кечаги кўрсаткичларга нисбатан икки баравар кўпайган.
Шундай қилиб, гап инфратузилма ва серверлардаги муаммолар ҳақида эмас, балки мессенжер фойдаланувчиларининг юқори фаоллиги ҳақида кетмоқда.
Бу жараён яна бир неча соат давом этиши кутилмоқда.
Аввалроқ Telegram’да видеостикерлар ва бошқа янги функциялар пайдо бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)