• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Дунёни ўзгартириш учун Гарвард университетини ташлаб кетган: Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг муваффақият тарихи

    4 февраль Марк Цукерберг 2004 йилда ётоқхонадаги хонадошлари билан асос солган Facebook ижтимоий тармоғининг расмий туғилган куни ҳисобланади. Ҳозирда Facebook дунёдаги энг машҳур ва ташриф буюриладиган ижтимоий тармоқлардан бири, Марк Цукерберг эса сайёрадаги энг бой одамлардан бири ҳисобланади. Гарвард университетида стартапда ишлаш учун мактабни ташлаб кетган талаба қандай қилиб муваффақиятли бизнесменга айлангани ҳақида Grazia нашри тайёрлаган мақолани таржима сифатида эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    Ёш даҳо

    Марк Цукерберг

    Марк Цукерберг
    Фото: Legion-Media

    Марк Цукерберг 1984 йилда Нью-Йоркнинг Уайт Плейнс шаҳрида шифокорлар оиласида туғилган. Унинг отаси Эдвард стоматолог, онаси Карен эса психиатр эди. Шунга қарамай, Марк уларнинг изидан бормади ва болалигиданоқ дастурлашга қизиқа бошлади. Марк 10 ёшга тўлганида ота-онаси унга ўзининг биринчи компьютери Quantex 486DX ни совға қилди. Шундан кейин ёш Марк одамларнинг икки тоифаси борлигини тушунди: фойдаланувчилар ва дастурчилар. Марк инсонлар компьютердан шунчаки шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланишини, баъзилар эса у ёрдамида ҳақиқий фойда олиш мумкинлигини тушунди. Ўғлидаги кучли иштиёқни кўрган отаси Маркка Basic дастурлаш тили асосларини ўзи ўргатади, кейин эса репетитор ёллайди. 12 ёшида Марк Zucknet деб номланган хабар алмашиш дастурини яратди. Маркнинг отаси уни стоматологик клиникадаги ишида фаол ишлата бошлади.

    Ёш дастурчи бундан ташқари Synapse дастурини ҳам яратди. Дастур қайси треклар ва улар неча марта тинглангани ҳақидаги маълумотларни хотирасига сақлаб қўяди, шундан кейин автоматик равишда эгасига ёқадиган нарсани топиб беради. Ушбу дастур ҳақида маълумот Microsoft’га етиб боради ва улар Маркка қизиқиб қолишади. Боладаги потенциал АОL’да ҳам кўринади. Аммо у ўз дастурини сотишни истамайди ва ҳамкорлик қилишдан бош тортади. Ўғлининг муваффақиятини кўрган ота-онаси Цукербергни Экстердаги Fillips академиясига ҳужжат топширишга ундашади. У ерни битиргач, Марк Гарвард университетига ўқишга киради.

    Биринчи муваффақиятлар

    Марк Цукерберг

    Марк Цукерберг
    Фото: Legion-Media

    Марк онасининг маслаҳати билан психология факультетини танлаганига қарамай, Гарвардда тезда дастурлаш соҳасида даҳо сифатида танилди. Иккинчи йили у аллақачон иккита дастур яратганди: CourseMatch ва FaceMash. Биринчи дастур, талабаларга ўқиш учун фанларни танлашда ёрдам берарди. Иккинчиси, талабалардан одамларнинг фотосуратларини солиштиришни ва энг жозибалисига овоз беришни сўрарди. Дастур катта шов-шувга сабаб бўлди, лекин кўплаб талабаларнинг норозилиги сабабли университет мазкур дастурни тақиқлади. Талабалар фотосуратларини уларнинг рухсатисиз ишлатилганидан шикоят қилди ва кўпчилик ташқи кўриниши бошқа талабалар томонидан баҳоланишини хоҳламади.

    Facebook’нинг яратилиши

    Марк Цукерберг

    Марк Цукерберг
    Фото: Legion-Media

    Марк дастурлаш соҳасида ишлашни давом эттирди ва тез орада дўстлари Крис Хьюз, Эдоардо Саверин ва Дастин Московитс билан биргаликда Гарвард талабаларига бир-бири билан мулоқот қилиш имконини берувчи ижтимоий тармоқ сайти яратди. 2004 йил 4 февралда Марк Цукерберг «Thefacebook.com» доменини рўйхатдан ўтказди. 2004 йил июнь ойида сайт Facebook номи билан расман ишга тушди. Цукерберг уни ётоқхонадаги хонасидан ишга туширди. Бироқ синфдошлари бу ғояни улардан ўғирлаганини айтиб, уни судга берди. Кейинчалик улар Маркдан 65 миллион доллар ундиришга муваффақ бўлди. Иккинчи курсдан сўнг Марк Цукерберг ўз устида ишлашга етарлича вақт топиш учун университетни ташлаб кетди. Ота-онаси берган 85 минг долларни ўзи яратган ижтимоий тармоқни ривожлантириш учун сарфлади. 2004 йилнинг охирига келиб, сайт аллақачон миллион фойдаланувчига эга эди.

    Рим папаси Франциск ва Марк Цукерберг

    Рим папаси Франциск ва Марк Цукерберг
    Фото: Legion-Media

    Бу тез орада венчур капитал фирмаларининг эътиборини тортди. 2005 йилда Цукерберг Кремний водийсига кўчиб ўтди. Facebook ижтимоий тармоғига 12,7 миллион доллар сармоя киритган Accel Partner компаниясидан биринчи венчур инвестициясига эга бўлди. 2005 йил охирига келиб, Facebook’дан бошқа коллеж талабалари ҳам фойдаланадиган бўлди. Бу орада компанияни сотиб олиш ҳақидаги таклифлар кўпайиб кетди. Yahoo ва Microsoft каби гигант компаниялар Facebook’ни сотиб олмоқчи эди, аммо Цукерберг уларнинг барчасини рад этди. У бизнесини сотмоқчи эмаслигини, балки уни ривожлантириш ниятида эканини айтди. Бу унинг учун жуда яхши натижа берди. 2—7 йилда Microsoft Facebook’нинг 1,6 фоиз акциясини 240 миллион долларга сотиб олди. 2010 йилга келиб Марк Цукербергнинг бойлиги тўрт миллиард долларга баҳоланди. Forbes уни дунёдаги энг ёш миллиардер деб атади. Ўша пайтда Марк 26 ёшда эди. Ҳозирда унинг бойлиги 125 миллиард долларга баҳоланмоқда.

    Facebook яратилишининг батафсил тарихи Дэвид Финчернинг «Ижтимоий тармоқ» фильмида жуда яхши тасвирланган, фильмда Марк Цукерберг ролини Жесси Эйзенберг ўйнаган.

    Шахсий ҳаётдаги бахт

    https://www.instagram.com/p/B4_dJ-UAHP8/?utm_source=ig_web_copy_link

    Цукерберг нафақат карьерасида, балки шахсий ҳаётида ҳам омади чопганлардан. 2012 йилда у Гарвардда ўқиб юрганида танишган узоқ йиллик севгилиси, педиатр Присстилла Чанг билан оила қурди. Ҳозирда жуфтликнинг икки қизи бор: олти ёшли Максим ва тўрт ёшли Август.

    https://www.instagram.com/p/COq6ziphDJm/?utm_source=ig_web_copy_link

    Бундан ташқари, эр-хотин яхшигина танилган филантроп. Бир неча йил аввал Цукерберг ҳатто Facebook акцияларининг 99 фоизини хайрия ишларига ажратиши ҳақида маълум қилганди. Цукербергнинг айтишича, миллиардлаб доллар ишлаб топганига қарамай, унинг асосий ютуғи — рафиқаси билан бўлган муносабати. «У ҳаётимдаги энг муҳим одам», — дея тан олади Марк.

    Мавзуга доир:

    • Facebook номини Метаъга ўзгартиради
    • Фото: Дунёдаги энг бадавлат эркакларнинг рафиқалари қандай кўринишга эга?
    • Дунёнинг энг нуфузли университетини ташлаб кетиб, компьютер олами даҳоси ва дунёнинг энг бой одамларидан бирига айланган Билл Гейтс

    09.02.2022, 17:22   Изоҳ (0)   29150
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Мендан уларга жавоб» — Шимолий Кореяда икки ҳафтадан бери интернет узилиб қоляпти. Бу америкалик хакер қасоси

    07.02.2022, 20:52

    Ўзбекистонда TikTok’ни бутунлай блоклаш имконияти мавжудми?

    03.02.2022, 16:53

    «Блэкаутдан ҳимоя»: Ўзбекистонда қуёш панеллари бўйича асосий маълумот — сотиб олиш, ўрнатиш, фойдаланиш

    03.02.2022, 16:15

    Bloomberg: Apple компанияси iPhone’ларга тўловларни қабул қилиш функциясини қўшмоқчи

    28.01.2022, 16:20

    Аскар 130 дрондан иборат «тўда»ни бошқармоқда. Келажак уруши қандай кўринишда бўлади? (видео)

    17.01.2022, 14:55

    АҚШда икки фюзеляжли улкан самолёт ўзининг янги синов парвозини амалга оширди (видео)

    17.01.2022, 13:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.