• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    «Мендан уларга жавоб» — Шимолий Кореяда икки ҳафтадан бери интернет узилиб қоляпти. Бу америкалик хакер қасоси

    Бир йил аввал шимолий кореяликлар хакер техникасига масофадан туриб киришга уринишди. Хакер АҚШ ҳукумати муносабатини бир йил кутди, ҳозир эса вазиятни «ўз қўлига олишга» қарор қилди.

    Фото: Getty Images / Элена Лаcей

    Фото: Getty Images / Элена Лаcей

    Сўнги икки ҳафтада NK Prо кузатувчилари Шимолий Корея алоқа тизимида юз бераётган муаммоларни сеза бошлашди: вақти-вақти билан ва баъзи кунлар кетма-кет – Аir Koryo авиабилетларга буюртма бериш хизматидан тортиб то Ким Чен Иннинг Наэнара ҳукумат порталигача бўлган барча сайтлар ишламади.

    Тармоққа кириш имкониятини таъминловчи марказий машрутизаторлардан бири ишдан чиқиши натижасида мамлакат ва ташқи дунё ўртасидаги рақамли алоқаларга путур етди. 

    Январь ойида Шимолий Корея мамлакати ракета учириш бўйича бир қатор синовларни ўтказган эди, улардан бири рекорд натижа билан якунига етган: Япония ва Жанубий Корея ҳукуматларининг маълумотларига кўра, баллистик ракета товуш тезлигидан 16 мартага ошиб кетган. Бу эса Шимолий Кореяга хориж расмийлари хакерлари томонидан аввал ҳам юз берган огоҳлантириш сифатида яна бир бор киберҳужум уюштирилди, деган фикрга сабаб бўлди.

    Бироқ узилишлар бўйича жавобгарлик АҚШ ёки хакерлик агентилигига ҳомийлик қилувчи бирон-бир бошқа давлат зиммасига юклатилмайди: бу ишда биргина америкаликнинг қўли бор, дейди  Wired нашри.  

    Шимолий Кореяда интернетни ким ва қандай қилиб ўчирди?

    2021 йилнинг январь ойида P4x номи остида яширинган хакерга шимолий кореяликлар томонидан киберҳужум уюштирилди. Америкалик бузиб кириш воситаларини ўғирлаш ва дастурий таъминотнинг заиф томонлари бўйича маълумотларни қўлга киритишга қаратилган, ғарбнинг хавфсизлик бўйича мутахассисларига уюштирилган ҳужум жабрланувчиларидан бирига айланди.

    P4x’нинг айтишича, у «бирон-бир қийматли буюм» ўғирланишининг олдини олиши мумкин эди, бироқ хакерлар айнан уни мўлжалга олгани, АҚШ ҳукумати эса айтарли муносабат билдирмагани уни қаттиқ ташвишга солган. 

    Америкалик «ўз кучини кўрсатиб қўймаса», ҳужумлар яна давом этишини айтиб, юз берган ҳодиса бўйича вазиятни ўз қўлига олишга қарор қилди.

    Улар бир нарсани тушунишларини истардим: агарда улар томонидан бизга ҳужум уюштирилса, уларга тегишли  инфратузилманинг бир қисми маълум вақтга ишдан чиқади, — дейди хакер.
    P4x’нинг сўзларига кўра, у Шимолий Корея тизимларида бутун мамлакат тармоғига алоқадор серверлар ва маршрутизаторларни бир ўзи бузиб ўтиши мумкин бўлган кўплаб заифликларни аниқлаган. Хакер мамлакат ҳукумати ишини осонлаштирмаслик учун «калавани учини» айтишдан бош тортди, аммо NginX веб-серверидаги хатоликларни мисол сифайтида ишора қилди.

    Сервер маълум HTTP сарлавҳаларни нотўғри равишда қайта ишлаши, бунинг натижасида серверларни қайта юклаш ва уларни ишдан чиқаришга имкон яратилишини айтган. 

    P4x Apache веб-сервери дастурий таъминотининг «қадимги» версияларини топганини ҳам билдириб ўтди ва унинг таъбири бўйича, «эски» ва «Linux’нинг кучсиз кўриниши» деб таърифлаган Шимолий Кореянинг RedStar ОS операцион тизимини ўрганишни бошлаганини айтди.

    Шимолий кореяликлар нима учун P4x’га ҳужум қилишди ва нима учун у мустақил ҳаракат қилишга қарор қилди? 

    P4x Шимолий Корея жосуслари эътиборига қачон тушганини билади: ўтган йилнинг январь ойида унга нотаниш кимса томонидан юборилган бузиб кириш воситасини очган, 24 соат ўтиб эса Шимолий Корея хакерлари ҳужуми ҳақида огоҳлантирувчи Google Threat Analysis Group блоги хабарини аниқлаган. P4x виртуал машинани қолган тизимлардан рақамли карантинга алоҳида жойлаштириб очган.  

    Кейинроқ унга ҳеч қандай ёрдам таклиф қилмаган Федерал қидирув бюроси вакиллари зарарни баҳолаш ёки келгусида ҳимояланиш мақсадида хакер билан боғланишган. Ҳужумчилар ҳаракати бўйича текширув ишлари ўтказилмади, бундан ташқари америкаликлар ҳужум ортида Шимолий Корея турганини ҳам расман тан олишмади. «Фикримча, ҳеч ким бизни қўллаб-қувватламайди», – дейди у.

    Қўшма штатлар ҳукуматни, корпорацияларни ўз ҳимоясига олиши мумкин, аммо маълум шахсларни эмас, – компьютер хавфсизлиги бўйича мутахассис, Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ хакери Дейв Эйтел.  

    Ҳужум қандай оқибатларга сабаб бўлди ва хакер нима учун бошқаларни бирлашишга ундаяпти?

    P4x’нинг нисбатан содда усуллари ўз самарасини берди: Pingdom хизмати маълумотларига кўра, хакерлик ҳужуми давомида мамлакат ташқарисидаги Uriminzokkiri.com сайтидан ташқари барча сайтлар фаолияти тўхтаган. Киберхавфсизлик тадқиқотчиси Жунад Алининг Wired нашрига айтишича, буни ким уюштирганлиги ҳақидаги ҳеч қандай маълумотсиз, кетма-кет икки ҳафта давомида сирли ҳужумларга гувоҳ бўлган.

    Алининг сўзларига кўра, Шимолий Кореянинг асосий маршрутизаторлари вақти-вақти билан ишдан чиқиб, оқибатда нафақат сайтларга, балки электрон почта ва бошқа интернет сервисларга кириш имконияти йўқолган. Мутахассис маршрутизаторларнинг ишдан чиққанида маълумотларни Шимолий Кореяга юборишнинг иложи бўлмаганлиги туфайли, ҳужум натижасини «мамлакатда интернетнинг тўлиқ ўчиши» деб баҳолайди.   

    Пх4 ўзи эришган натижада тўхтаб қолмасликни кўзлаяпти: эндиликда у маълумотни ўғирлаб, уни мутахассисларга тақдим этиш учун Шимолий Корея тизимларини бузишни режалаштиряпти. Хакер биргаликда амалга ошириладиган ҳужумлар учун кўпроқ иштирокчиларни ўз ҳаракатига қўшиш мақсадида FUNK Project сайтини ишга туширмоқчи. «Ушбу лойиҳа Шимолий Корея шаффофлигини сақлаш лойиҳасидир», — дейилади FUNK Project сайтида.

    P4x’нинг сўзларига кўра, нафақат Шимолий Кореяга, балки ўз фуқароларига нисбатан бўлаётган ҳужумларга муносабат билдирмаётган ўз мамлакатига ҳам сигнал беришга уринмоқда.

    Агарда менга ҳеч ким ёрдам бермаса, ўзимга ўзим ёрдам бераман, – дейди хакер. Шу билан бирга, америкалик «инсон ҳуқуқларини қўпол бузганликда» айбланаётган Ким режимига белги бериш – энг асосий мақсади эканлигини инкор этмайди.
    Америкалик унинг асл мақсади нима эканлиги сўралганда саволга табассум билан «Кореяда режимни ўзгартириш» деб жавоб берди. Аммо жиддийлашиб, у ўз нуқтаи назарини исботламоқчи эканлигини айтди. 

    07.02.2022, 20:52   Изоҳ (0)   37484
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда TikTok’ни бутунлай блоклаш имконияти мавжудми?

    03.02.2022, 16:53

    «Блэкаутдан ҳимоя»: Ўзбекистонда қуёш панеллари бўйича асосий маълумот — сотиб олиш, ўрнатиш, фойдаланиш

    03.02.2022, 16:15

    Bloomberg: Apple компанияси iPhone’ларга тўловларни қабул қилиш функциясини қўшмоқчи

    28.01.2022, 16:20

    Аскар 130 дрондан иборат «тўда»ни бошқармоқда. Келажак уруши қандай кўринишда бўлади? (видео)

    17.01.2022, 14:55

    АҚШда икки фюзеляжли улкан самолёт ўзининг янги синов парвозини амалга оширди (видео)

    17.01.2022, 13:58

    Наманганлик 15 ёшли ўқувчи автомобилни телефон ёрдамида бошқармоқда. У келгусида Tesla машинасининг ўзбекча муқобилини яратмоқчи

    03.01.2022, 08:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Фаластинга насбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.