• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    «Блэкаутдан ҳимоя»: Ўзбекистонда қуёш панеллари бўйича асосий маълумот — сотиб олиш, ўрнатиш, фойдаланиш

    Республика бўйлаб электр токининг ўчиши, барчага тенг ноқулайликларга сабаб бўлди. Кундалик ҳаётга келтирган зарарлар эртасига унутилар. Иқтисодиёт учраган «йўқотишлар»ни тиклашнинг имкони бормикин?

    Чекка қишлоқ аҳолиси, балки, юз берган блэкаутни нисбатан осонроқ бошдан ўтказгандир. Аммо авваллари электр токининг оммавий ўчиб қолиши гувоҳи бўлмаган шаҳар аҳолиси бу вазиятда қандай йўл тутишни билмай қолди.

    Шу каби чорасизликка дуч келмаслик учун қуёш панеллари энг мақбул ечим.

    Блэкаут ортидан эҳтиёж ва талаб ортиб борган қуёш батареяларини ўрнатишни мақсад қилган, аммо у ҳақда маълумотга деярли эга бўлмаганлар учун «Дарё» қўлланма вазифасини ўтовчи мақола тайёрлади. Ундан фойдаланиб, электр токи билан боғлиқ ҳеч қандай муаммолар сизни безовта қилмаслиги аниқ.

    Қуёш панеллари нима?

    Қуёш батареялари — қуёш энергиясини тўғридан-тўғри электр токига айлантирадиган фотоволтаик конвертор, яъни яримўтказгичли қурилма бўлиб, улар махсус рамкаларга жойланиб, қуёш панелларини ҳосил қилади.  Аниқроғи, қуёшдан олинган ёруғликни электр токига айлантириб, фойдаланишга тайёр ҳолга келтирилган рамкалардир.

    Қуёш панеллари қуёш электр станцияси деб ҳам ишлатилади. Уларнинг 2 хил варианти мавжуд:

    1. Аккумулятор билан ишлайдиган (автоном қуёш электрон станцияси, кейинги ўринларда ЭС).

    Аккумулятор билан ишлайдиган ЭСларни электроэнергия етиб бормаган ёки тез-тез узилишлар кузатиладиган жойларга ўрнатиш мақсадга мувофиқ. Чунки у захирада қуёшдан йиғган энергиясини сақлаб туради ва сутканинг исталган вақтида ундан фойдаланиш мумкин бўлади.

    Унинг ишлаш тизими тахминан шундай: Сиз фойдаланаётган электр энергияси тўсатдан ўчиб қолса, аккумулятордаги захира энергия автомат тарзда тармоққа уланади (етиб келади) ва маълум соатларга етади.

    2. Тармоқ электростанцияси. Унда фақат қуёш панеллари ва инверторлар бўлади. Бу станция электр тармоғи билан параллел тарзда ишлайди. Бу усулдан асосан электр энергиясини иқтисод қилиш, тежаш мақсадида фойдаланилади.

    Унинг ишлаш принципи тахминан қуйидагича: Қуёш панелларидан олинган энергияни инвертор 220 ёки 380 волтга айлантириб, куннинг ёруғ вақтида истеъмолчига тўғридан-тўғри етказиб бериши мумкин.

    Ортиб қолган энергияни эса, давлат электр тармоғига узатиб, куннинг қоронғи вақтида яна ўша электр тармоғидан фойдаланиш имкони бўлади.

    Шунда фойдаланувчи давлат электр тармоғидан деярли фойдаланмаган ҳисобланади. Бу панелни икки томонли ўз ҳисоблагичи бўлиб, давлат ҳисобидан ва қуёш энергиясидан умумий қанча фойдаланилганини кўрсатиб туради.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қуёш батареяларининг нархлари қандай?

    Қуёш панеллари 300 кундан ортиқ қуёшли об-ҳавосига эга Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилади. Уни шу ердан ҳам харид қилиш имкони мавжуд.

    Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, энг арзон қуёш панеллари 150 Вт қувватга эга, бу эса улардан фойдаланиб, уйнинг 5-6 та хонасини ёритиш ва битта телевизорни ишлатиш имконини беради.

    Агар уйда иккита телевизор, битта музлаткични электр энергияси билан таъминлаш зарур бўлса, камида 2 кВт қувватга эга қуёш панеллари керак бўлади.

    Агар оила кондиционер ҳам ишлатса — 3 кВт қувватли панеллар зарур бўлади. Уларни ишлаб чиқаришда маҳаллий мутахассислар импорт компонентларидан фойдаланадилар.

    Шу сабабли, нархлар кўп ҳолларда хорижий етказиб берувчилар нархига боғлиқ. Бугунги кунда 2 кВт блок нархи 18-30 млн сўмга баҳоланмоқда, ўрнатиш харажатлари ҳисобга олинса, 3 кВт қувватга эга агрегатни ўрнатиш 20-45 млн сўмга тўғри келади. Нархлардаги фарқ маҳаллий маҳсулотларнинг маркасига ҳам боғлиқ.

    Панеллар ўрнатилгач, истеъмолчи давлат электроэнергиясидан узилиши ҳам мумкин. Фақат бунда танланган панел қуввати етарли бўлиши муҳим.

    Қуёш панеллари қаерга қандай ўрнатилади?

    Қуёш панеллари географик ҳудудга қараб – Ўзбекистонда жанубга қараб ўрнатилиши – мукаммал ўрнатиш ҳисобланади. Ҳовли турар жойларга ўрнатиш учун уй томлари энг оптимал вариант саналади.

    Томда қуёш панелларига деярли соя тушмайди. Катта қувватли қуёш панеллари учун эса, албатта, катта очиқ майдонлардан, дарахтлар соя солмайдиган ерлардан  фойдаланиш, атрофига махсус тўсиқлар ўрнатиш тавсия этилади.

    Ўрнатишда қаттиқ жисмлар тегса, синиши мумкинлигини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Панел синса, уни таъмирлаш имкони мавжуд эмас.

    Панеллар қандай танланади, улар бир кунда неча соатлик ишлаш қувватига эга?

    Уй ёки корхоналарга ишлатиладиган электрга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, маълум қувватли қуёш батареялари тавсия этилади. Бу уй квадрат метрига боғлиқ эмас.

    Агар харидор ойлик, йиллик электр истеъмолини ёзиб, мутахассисга кўрсатса, унга айнан қанча қувватли қуёш панели кераклигини аниқлаш осон бўлади. Қанча соат ишлашини мижоз ўзи танлайди.

    Қуёш панеллари бир суткада 1 соатдан 24 соатгача  ҳам истеъмолчини электр энергияси билан таъминлай олади. Бунда харид қилинаётганда кундалик фойдаланиладиган электр қиймати ва истеъмолчилар қанчалиги муҳим саналади.

    Мутахассис шундан келиб чиқиб, қайси бири тўғри келишини аниқ тавсия қила олади.

    Қуёш панелини ўрнатмоқчи бўлган фуқаро ишни нимадан бошлаши керак?

    Мутахассис фикрига кўра, ўрнатишни истаган фуқаро ҳеч кимдан рухсат олиши керак бўлмайди. Шунчаки, фирмага мурожаат қилиб, буюртма бериб, ўрнатаверади.

    Шундан сўнг, Давлат хизматлари агентлигига телефон қилиб, бу ҳақда хабардор қилинади. Улар керакли қадамларни тушунтириб, Ҳудудий электр тармоқларига хабар бергач, махсус ходимлар  истеъмолчи хонадонига келади.

    Жисмоний шахслар ва 20 кВт кучланишгача ўрнатмоқчи бўлганларга анча осон: Фуқаро шунчаки ариза беради ва келиб ўрнатиб, шартнома тузиб кетилади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қуёш батареялари ўрнатилгани учун солиқ тўланадими?

    Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, қуёш панеллари ва қуёш сув иситгичларини ўрнатган фуқаролар учун ҳеч қандай қўшимча солиқ ёки тўловлар жорий этилмайди, балки уларга қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

    • Фойдаланувчи ўрнатган қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда ўз эҳтиёжларидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотиши ҳам мумкин;
    • Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахсларга қуёш фотоэлектр станциялар, қуёш сув иситгичларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисми Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади;
    • Қуёш панеллари ва қуёш сув иситгичларини ўрнатган жисмоний шахслар 3 йил, тадбиркорлик субъектлари эса 10 йил давомида ер ва мулк солиғидан озод этиладилар.
    Қуёш электр станциялари иқтисодий жиҳатдан неча йилда ўзини оқлайди?

    Аккумуляторли электростанциялар Ўзбекистондаги бугунги кун электр нархи билан ҳисоблаганда, 5 йилда ўзини оқлайди, яъни сарфланган маблағ 5 йил ичида чиқади.

    Олтинчи йилдан бошлаб, фуқаро бепул электр энергиясидан фойдаланаётган бўлади. (Агар каттароқ саноат корхонада фойдаланилса, бир йилга етмасдан ҳам оқлаши мумкин). 

    Қуёш панеллари ўртача 25 йил муддат ишлайдиган бўлса, 20 йил бепул ёруғлик энергияси билан таъминлайди.

    Қуёш панелларига об-ҳавонинг таъсири қандай? Қор, чанг, чақмоқ бўлганида қандай ҳимоялаш мумкин?

    Қор панел юзасига ўрнашиб қолиши ҳоллари Ўзбекистон шароитида кам кузатилади. Бунда оддий усуллар билан тозалаш мумкин. Қор эримайдиган ҳолларда ҳам қуёш батареясига сезиларли зарари бўлмайди.

    Қорнинг ёруғлик ўтказувчанлиги юқори бўлганлиги учун станциянинг кўпи билан 15-20% қувватини камайтириши мумкин. Чангли об-ҳаво шароитида эса, ёз ойларида бир ойда 1-2 марта юзасини артиб туриш тавсия этилади.

    Ёғингарчилик бўлган фаслларда юзаси чанглардан табиий равишда тозаланиб, ювилиб туради. Агар йирик катталикдаги дўллар ёғса, батареянинг сифатига ҳам, механик жиҳатдан ҳам зарар етказиши мумкин.

    Енгил ёғингарчиликлардан зарар етказмаслигининг сабаби – панеллар ёғингарчиликлардан ҳимояловчи махсус қопламалар билан ишлаб чиқилади ва сув ўтказувчанлиги мустаҳкам ҳисобланади. Агар белгиланган стандартларга мос равишда ўрнатилмаса, чақмоқ уришидан зарар кўриши табиий.

    Булутли ҳавода ишлайдими?

    Ҳар бир қуёш панелининг орқасида махсус жадвал кўрсатилган бўлиб, унинг юқори қисмида электр параметрлари ёзилади.

    Ўзбекистон шароитида, очиқ ҳавода 1кВт қуёш панели ўртача 8520 Вт дан 950 Втгача энергия ишлаб чиқаради. Булутли ҳаво бўлиб, ёруғлик камайгани сари, ўз-ўзидан ушбу кўрсаткичлар ҳам пастлай бошлайди.

    Ўзбекистонда қуёшли иссиқлик энергиясидан фойдаланувчилар сони кун сайин ортиб, баъзилар уни ўзи тайёрлаб, сотишни ҳам бошлаб юборган.

    «Дарё» аввалига қулай шароит яратиш мақсадида қуёш панелларини уйига ўрнатган, сўнг биринчилардан бўлиб давлатга сотган мутахассис Ёдгоров Рустам Рахимжон ўғли билан боғланди:

    Энергетика соҳасида ишлаганим учун уй қураётган вақтим давлатдан берилаётган ток қуввати тўсатдан ўчиб қолиши мумкинлиги, ишимизда тўхташ бўлиб қолиш эҳтимолининг олдини олиш мақсадида уйимга ёруғлик орқали қувват берадиган панеллар ўрнатиш ғояси келган. Илк мақсад — «свет» ҳаммада ўчса ҳам, менинг уйимдаги техникалар ишлаб, хонадоним ёруғ бўлиб туриши бўлган. Ўрнатиш ўша вақтда (2020 йилнинг бошида) 55 миллион сўмга тушган. Хом ашёлар барчаси Solornature компаниясидан олинган (ўзи ҳам шу компания таъсисчиларидан бири). Ясашга унча узоқ вақт кетмаган, кўпи билан 3 кун муддатда тайёр бўлган. Сарфланган маблағ ҳали ўзини оқламаган. Унга бироз муддат керак.

    Тайёр панелларни сотиш бўйича ўзим таклиф билан чиқмаганман. Президентнинг 44-22 сонли қарори чиққанидан сўнг, табиий ёруғликдан энергия олиш қандай экан, деган қизиқиш билан керакли ташкилотларга қатнаб, мурожаат қилиб, биринчи ўзим амалга оширишни, кейин оммалаштиришни мақсад қилганман. Ва бунга эришганман. Илк панелларни ўрнатганимдан бироз вақт ўтиб, қуёш панеллари савдосини йўлга қўйганман.

    Энергетика вазирлигининг «Дарё»га маълум қилишича, ўтган 3 йил ичида қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш бўйича халқаро компаниялар билан ҳамкорликда 10 та битим ва президент томонидан 9 та қарор имзоланган. Шулардан 4 таси 2022 йилнинг 14 январь куни умумий қуввати 1096 МВт бўлган 4 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича имзоланган. 2021 йилнинг август ойида Навоий вилоятининг Кармана туманида биринчи йирик 100 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилган.

    Фото: «Дарё» / Намоз Толипов

    Фото: «Дарё» / Намоз Толипов

    «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси эса, аҳолига намуна сифатида «Яшил энергетика» манбаига уланган илк ташкилот саналади.

    Уюшма матбуот котиби Намоз Толиповга кўра, 2021 йил президент иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда қуёш электростанциялари ҳақида сўз боради. Президент Шавкат Мирзиёев қатнашчиларга: ‘Қуёш панелларидан фойдаланишни халқдан талаб қилмаяпсизлар. Ўзингиз намуна бўлиб, бошлаб ҳам бермаяпсиз’, мазмунидаги гапи уюшманинг қуёш энергия панелларидан фойдаланадиган илк ташкилотга айланишига туртки бўлган.

    Уюшма «Яшил энергетика»  манбаини тўлиқ қўллаб-қувватлаш мақсадида электромобилларни зарядловчи, ҳозирча битта машинага мўлжалланган қувватлаш станциясини қуёш панелларидан олинган энергияга улаган. Яъни, бугунги кунда талаб ортиб бораётган, аммо қувватлаш станциялари кам бўлган электромобиллар ўша қувватлаш станциясидан бепул фойдалана олади.

    Фото: «Дарё»<em> </em>/ Намоз Толипов

    Фото: «Дарё» / Намоз Толипов

    Юқорида фақат давлатдан келадиган электр энергиясига боғланиб қолмай, оила иқтисодиётига фойда олиб келувчи шахсий электр манбаи — қуёш панелларини ўрнатмоқчи бўлган ҳар бир истеъмолчига етарли маълумотлар келтирилди.

    Таъкидланганидек, уни ўрнатгач, фойдаланувчи нафақат электр токидан бепул фойдалана олади, балки уни давлатга сотиб, моддий фойда олиш имкони ҳам мавжуд.

    Шунда, умид қиламизки, яқин тарихда илк бор кузатилган «блэкаут» дея номланувчи ноқулай, ёқимсиз вазиятлар бизга бегона бўлади.

    03.02.2022, 16:15   Изоҳ (1)   74321
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 5706662809@telegram.org / 15.01.2023, 14:40

      Maqola juda zo'r chiqibdi. Shunaqa foydali maqolalar tez-tez chiqarib turinglar! Omad.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Bloomberg: Apple компанияси iPhone’ларга тўловларни қабул қилиш функциясини қўшмоқчи

    28.01.2022, 16:20

    Аскар 130 дрондан иборат «тўда»ни бошқармоқда. Келажак уруши қандай кўринишда бўлади? (видео)

    17.01.2022, 14:55

    АҚШда икки фюзеляжли улкан самолёт ўзининг янги синов парвозини амалга оширди (видео)

    17.01.2022, 13:58

    Наманганлик 15 ёшли ўқувчи автомобилни телефон ёрдамида бошқармоқда. У келгусида Tesla машинасининг ўзбекча муқобилини яратмоқчи

    03.01.2022, 08:00

    Жанубий африкалик оддий йигитнинг дунёдаги энг бой одамга айланиши. Илон Маск ҳақида

    02.01.2022, 21:27

    Бу Cyberpunk 2077 эмас: Хитойда қўлга олинган шахсни мустақил равишда жиноятда айблай оладиган сунъий интеллект яратилди

    27.12.2021, 19:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.