Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 февралда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 10,57 сўмга кўтарилиб, 10 850,85 сўмни ташкил қилди. Евро 144,25 сўмга пастлаб, 12 165,97 сўм бўлди. Рубль 7,71 сўмга пастлаб, 128,70 сўм бўлди.
Бундан аввал ушбу валюта курси 29,59 сўмга пастлаб, 10 840,28 сўмни ташкил қилганди. Тижорат банкларида эса 22 февраль куни доллар курси биринчи марта 10 945 сўмгача кўтарилганди.
Изоҳ (0)