Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифи Мўйноқ туманидан бошлангани тўғрисида хабар берилганди. Давлат раҳбари айни вақтда туман фаоллари билан учрашув ўтказмоқда, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
«Агар Тошкентдан тиббиёт соҳаси вакиллари Қорақалпоғистонга келиб ишласа, уларнинг ойлик маошига 100 фоиз устама ҳақ тўлаймиз. Шунингдек, тиббиёт ходимлари Мўйноққа келиб ишласа, уларнинг устама ҳақи икки баравар бўлади», — дейди давлат раҳбари.
Президент мазкур йўналишда қарор ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берган. Тошкент вилояти мазкур йўналишда 32 миллиард сўм ажратиши маълум қилинган.
Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Мўйноқда 2022 йилда турли соҳаларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан тақдимот ўтказган.
Изоҳ (0)