Самарқанд вилоятининг собиқ прокурори Равшан Машарипов Жиззах вилоятининг Зарбдор туманига прокурор этиб тайинланди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Хабарни тасдиқлаган Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Зарбдорга бош прокурорнинг 2022 йил 15 февралдаги буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Машарипов Равшан Ражаббоевич прокурор этиб тайинланганини маълум қилди.
Зарбдор туманида айни пайтда Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими Зафар Рўзиев раҳбарлик қилмоқда. У 2013 йилдан 2019 йилгача Қашқадарё вилоятида ҳокимлик қилган.
Зарбдорда иш бошлаган Самарқанднинг собиқ прокурори Равшан Машарипов эса Самарқанд вилоятига 2020 йилнинг 11 октябрь куни прокурор этиб тайинланган бўлиб, ушбу лавозимда 2022 йилнинг 15 февралига қадар фаолият юритган.
Изоҳ (0)