«Милан» Златан Ибраҳимович билан шартномани узайтириши мумкин.
«Россонерилар» октябрь ойида 41 ёшга тўладиган шведга янги шартнома таклиф қилишга тайёр.
Ҳужумчи ҳозирда миланликлар сафида йилига 7 миллион евро маош олади. Таклиф қилинаётган шартномага кўра, унинг маоши йилига 3 миллион евро бўлади. Ўтказилган ўйин ва голлар учун бериладиган бонуслар билан биргаликда маош 5 миллион еврогача кўтарилиши мумкин.
Златан март ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ—2022 ўтиш ўйинларидан сўнг келажаги борасида қарор қабул қилади. У Швеция билан биргаликда мундиалда иштирок этиш ҳақида ўйламоқда.
Ибраҳимович 2021/22 йилги мавсум А Серияда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та голга муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)