• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қаршидаги мактаб ўқувчилари дарсдан қочиб, муштлашаётгани акс этган видео тарқалди. Аввалроқ шу мактабда ўқийдиган прокурорнинг ўғли синфхонада ҳожатини чиқарганди

    Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган 1-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчилари мактаб дарвозасидан ошиб тушиб, дарсдан қочгани, кейинчалик муштлашгани хабар берилди. Бу ҳақда «Дарё»га хабар берган манбанинг айтишича, мактабнинг дарсдан қочган ўқувчилари 20 нафардан ортиқ бўлган.

    «Ўқувчилар дарс пайтида мактаб ҳовлисининг орқа томонидаги дарвозасидан ошиб тушиб, шу яқин атрофда бошқа болалар билан муштлашган. Муштлашувга айнан нима сабаб бўлгани номаълум», — дейди «Дарё» манбаси.

    Таҳририятга тақдим этилган видеолардан англашилишича, мактаб ўқувчиларининг муштлашувида 50-60 нафар ўқувчи иштирок этган.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    Видеотасвирларни изоҳлаган мактаб масъулларидан бири муштлашувда кўринган барча ўқувчилар 1-мактаб ўқувчилари эмаслигини, нотаниш ўқувчилар ҳам борлигини маълум қилган.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган 1-мактаб директори Зебинисо Турсунова дарсдан қочган ўқувчилар мактабнинг 11-синф ўқувчилари эканини, улар видеода кўринганидек 15-20 нафар эмас, 5-6 нафар бўлганини, ҳолат видеода бўрттириб кўрсатилганини айтди.

    «Мактаб биносининг чиқиш қисми қаттиқ назоратда бўлгани сабаб ўқувчилар орқа томондаги дарвозадан кўчага чиқишган. Улар видеода кўринганидек 15-20 нафар эмас, 5-6 нафар ўқувчи бўлган. Ҳолат видеода бўрттириб кўрсатилган», — дейди мактаб директори.

    Мактаб масъулининг қўшимча қилишича, 11-синф ўқувчилари Қарши шаҳридаги 11-сонли мактабнинг юқори синф ўқувчилари билан муштлашган.

    Фото: Скриншот

    Фото: Скриншот

    «11-мактаб ўқувчилари бизнинг мактабга келиб, ўқувчиларимизни чақиришган. Улар ҳам чиқиб, болалар ўзаро муштлашган. Кеча ва бугун шу ҳолат муҳокама қилинди. Ота-оналарга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс билан маъмурий баённома тузилиб, тўпланган ҳужжатлар Қарши шаҳар ИИБга тақдим этилган», — дейди мактаб директори.

    Директор айнан неча нафар ота-она жавобгарликка тортилганини билмаслигини, бунга Қарши шаҳар ИИБ аниқлик киритиши мумкинлигини билдирди.

    Вилоят ИИБ ахборот хизмати масъуллари эса «Дарё»нинг бу ҳақдаги сўровини жавобсиз қолдирди.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги 1-мактаб ўқувчисининг синфхонада сув солинган челакка ҳожатини чиқаргани акс этган видео тарқалганди. Мазкур видеодаги ҳолатни ўрганган вилоят ИИБ ўқувчининг ота-онаси жаримага тортилганини билдирганди. «Дарё» мухбири кейинчалик ҳуқуқбузарлик содир этган мактаб ўқувчисининг отаси Қашқадарё вилоят прокуратурасида масъул лавозимда фаолият юритишини, прокурор сифатида ишлаган масъул қанча миқдорда жаримага тортилгани номаълумлигича қолганини билдирганди.

    Мавзуга доир: 

    • Асакада мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди (видео)
    • Бухорода футбол ўйнаган икки қишлоқ фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди (видео)
    • Олмалиқдаги ресторанда маст эркак ва аёллар ўртасида жанжал юз берди (видео)

    17.02.2022, 15:41   Изоҳ (0)   33407
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда божхона ходимлари ва уларнинг фарзандларига ОТМга киришда алоҳида квота ажратилади

    17.02.2022, 15:20

    Ўзбекистон божхона тизимида ходимлар даромади ва мол-мулкини декларация қилиш жорий этилади

    17.02.2022, 15:09

    Марказий банк ижтимоий тармоқларда тарқалган 20 рақами туширилган банкнота пул белгиси ҳисобланмаслигини маълум қилди

    17.02.2022, 14:45

    «Божхона тизими пастдан бошлаб энг юқори бўғингача ўзгариши керак» — Шавкат Мирзиёев

    17.02.2022, 14:26

    «Нообод маҳалла»: Янгийўлнинг эскирган йўллари

    17.02.2022, 14:22

    Имом-хатибларга жамиятда ихтилоф келтириб чиқарувчи мавзуларни муҳокама қилмаслик ҳақида тушунтириш берилди — Ўзбекистон мусулмонлари идораси

    17.02.2022, 13:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди 

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.