• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Қамоқ ва муваффақиятсиз шахсий ҳаёт: «Чолиқуши» сериали қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди? (фото)

    «Чолиқуши» — ўзбек томошабинлари томонидан севиб кўрилган илк турк сериали. Бир-бирига ошиқ Фериде ва Камроннинг оғир тақдирига ачиниб, миллионлаб мухлислар кўзига ёш келган. Хўш, томошабинларни экранга михлаб қўйган гўзал жуфтликнинг ҳаёти аслида қандай кечди? Улар ҳозир нималар билан банд, деган саволларга қуйида жавоб топишингиз мумкин.

    Фото: «Kinomania.ru»

    Фото: «Kinomania.ru»

    Бош ролларни ижро этган Фериде ва Камрон бутун дунё бўйлаб машҳурликка эришди. «Чолиқуши» сериали турк адабиёти классикаси Рашод Нури Гунтекин қаламига мансуб роман нинг иккинчи экранлаштирилган нусхаси эди. Биринчи фильм 1966 йилда намойиш этилган, аммо 1986 йилги мини-сериал бутун дунёда шуҳрат қозонган. У дунёнинг юздан ортиқ мамлакатларига сотилган ва Туркияда ҳанузгача машҳур. У ҳозир ҳам экранларда тез-тез намойиш этилади ва 2013 йилда машҳур фильмнинг ремейки ҳам суратга олинди. Янги «Чолиқуши» ўзидан олдинги сериалнинг шон-шуҳратига соя солмади. 1986 йилги мини-сериалнинг асосий мавзуси ислом жамиятидаги аёл ҳаёти, аср бошида бузила бошлаган анъаналар, эркак ва аёл муносабатларида янги тенденцияларнинг пайдо бўлиши ҳақида эди. Қолоқ қарашларга қарши исён кўтарган бош қаҳрамон кўп синовлардан ўтиши керак, лекин у ўзининг севгиси ва мустақил ҳаёт ҳуқуқини ҳимоя қилишга муваффақ бўлади. Турк аёллари бу сериални катта иштиёқ ва миннатдорчилик билан қабул қилган.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    1986 йилда суратга олинган «Чолиқуши» сериалида суратга тушган актёрлар томошабинлар меҳрини қозонди, шунингдек, уларнинг тақдири қандай кечгани ва ҳозир нима билан бандлиги барчага қизиқ.

    Айдан Шенер – Фериде паранжи кийишни хоҳламаган

    Фото: «Kulturologiya.ru»

    Фото: «Kulturologiya.ru»

    Айдан Шенер 23 ёшида ушбу сериалда бош рол — қайсар Феридени ўйнади. 18 ёшида «Чолиқуши» телесериалининг бўлажак юлдузи «Туркия гўзали» танловида ғолиб бўлган, дунё миқёсида гўзаллик танловида ўз ватанини ҳимоя қилган. Шундан сўнг унга реклама роликлари ва телекўрсатувлар учун таклифлар тушгани ажабланарли эмас. Аммо унга ҳақиқий шон-шуҳратни «Чолиқуши» сериали олиб келди. Сериал исломий жамиятда яшашга мажбур бўлган ва ҳеч қандай ҳуқуққа эга бўлмаган қизнинг оғир йўли ҳақида ҳикоя қилади. Бу мавзу турк аёлларига таниш эди, шунинг учун «Чолиқуши» сериали дарҳол машҳурликка эришди. Айданнинг сўзларига кўра, хурофот билан курашадиган қаҳрамони унга руҳий жиҳатдан жуда яқин эди: «Мен мусулмонман, мен Худога ишонаман, Аллоҳ билан алоқам борлигини ҳис қиламан... Лекин рўмол ўрашда, ҳатто паранжи кийишда бирор маъно кўрмаяпман. Аллоҳ менга гўзаллик берган бўлса, нега уни яширишим керак?.. Мен тенглик тарафдориман».

    Бироқ актрисанинг севимли турмуш ўртоғи, қизиниг отаси унинг туғилган кунига паранжи совға қилган.

    Актриса турмуш ўртоғи билан 8 йил яшади ва бу йиллар давомида унинг эри гўзал рафиқасини қаттиқ рашк қилиб, ундан актрисалик карьерасини тўхтатишини ва уйда қолишини талаб қилди. Афтидан, паранжа сўнгги нуқта эди: улар ажрашишди ва Айдан бошқа турмушга чиқмади, гарчи унинг сўзларига кўра, янги турмуш борасида кўплаб таклифлар бўлган бўлса ҳам. У «Чолиқуши»дан кейин кўп роллар ўйнади, аммо у қадар муваффақиятга эришмади. XXI асрнинг бошларида у экранлардан ғойиб бўлди. Актриса томошабинларга қари кўринишни истамагани ҳақида миш-мишлар ҳам пайдо бўлди, лекин аслида Айданнинг кўриниши ҳозир ҳам ажойиб, у худди ёшликдагидек гўзаллигича қолган. Унинг асосий фаолияти инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уйсиз ҳайвонларга ёрдам беришдир. У вақти-вақти билан телекўрсатувларда кўриниш бериб туради.

    Кенан Калав — Камрон қамоқдан чиққанидан кейин ҳам суратга тушди

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Кенан Калав 25 ёшида Фериденинг севгилиси ролини ўйнаган. У «Чолиқуши» сериалида суратга тушгандан сўнг янги таклифларга умид қилганди, бироқ натижа кутилганидек бўлмади. Кейинчалик маълум бўлишича, 1990 йилда Кенан Испания чегараларида ҳибсга олинган. У гиёҳванд моддалар контрабандаси билан шуғулланган ва Испанияда бу жиноят жуда қаттиқ жазоланган. Суд ҳукмига кўра, актёрга 10 йиллик қамоқ жазоси берилган. Тўғри, у 6 йилдан сўнг озод қилинди, қариндошлари ва дўстлари уни қўллаб-қувватлади. Кенан қамоқхонада ўзини яхши тутгани учун муддатидан аввал чиқиб кетишга муваффақ бўлди. Бундай саргузаштлардан кейин у бошқа ноқонуний иш ҳақида ўйламагани аниқ. Актёр Испанияда, Барселонада яшаб, ресторан бизнеси билан шуғуллана бошлади. Аммо у ватанини ҳам унутмади: узоқ йиллик таътилдан сўнг, 1999 йилда Туркияга қайтди. Ва ўз касбини давом эттиришга муваффақ бўлди. Кенан бир нечта телесериалларда рол ҳам ўйнади, турмуш қурди, ўғил кўрди. Ҳозир актёр икки давлатда истиқомат қилиб, Испаниядаги ресторанларини бошқаришда давом этмоқда ва умуман у тақдири шундай кечганидан мамнун.

    Мине Чайрўғлу — Муниса қўшиқчи ва актриса

    Фото: «Kulturologiya.ru»

    Фото: «Kulturologiya.ru»

    Томошабинлар Мине Чайрўғлини ҳам яхши эслайди: актриса бош қаҳрамон Фериде томонидан асраб олинган қишлоқ қизи Муниса ролини ижро этган. 1986 йилги сериалда Мине 9 ёшли қизалоқ ролини ўйнаган ва бу унинг биринчи ижроси эмасди. Сўнгги 30 йил ичида Мине жуда кўп ютуқларга эришди: 43 ёшли гўзал ва истеъдодли актриса йигирмага яқин фильм ва телекўрсатувларда рол ўйнаган ва у куйлаш борасида ҳам муваффақиятга эришган.

    Садри Алишик – Хайруллобей 

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Актёр Садри Алишик телесериалида 60 ёшида иштирок этган ва унинг фильмографиясида 140 тадан кўпроқ рол мавжуд. У 1946 йилда, 25 ёшида актёрлик фаолиятини бошлаган ва ҳақиқий келишган одам, аристократик хусусиятларга эга қорамағиз актёр эди. Садри Алишик Туркияда машҳурликка эришди: у ҳам драматик, ҳам комедия ролларини бир хил даражада яхши ижро этган. Айниқса, «Чолиқуши» фильмида ўз истеъдодини ажойиб тарзда намоён қилган. 80 йилларда у олдингига қараганда камроқ суратга туша бошлаган эди. 1995 йилда таниқли актёр вафот этди. Садри Алишик ўлимидан бир йил аввал сўнгги ролини ижро этганди. У нафақат «Чолиқуши» сериали ва бошқа кўплаб киноасарларнинг севимли ижодкори, балки шоир сифатида ҳам ёдда қолди: унинг муаллифлигида шеърлари чоп этилди. Актёр шарафига Туркияда маданият маркази ва театрлардан бирига ном берилган.

    Мазмунли сериал қаҳрамонларини севиб қолган томошабинлар энди нафақат эски эпизодларни қайта томоша қилишлари, балки 2013 йилда худди шу ном остида суратга олинган «Чолиқуши» янги лойиҳаси билан солиштиришлари мумкин.

    Мавзуга доир:

    • 58 ёшни қаршилаган «Чолиқуши» сериали юлдузи Айдан Шенер ҳақида 7 факт (фото)
    • Уч марта саҳналаштирилган машҳур асар. Туркиянинг «Чолиқуши» сериали ҳақида қизиқарли фактлар

    17.02.2022, 17:39   Изоҳ (0)   44780
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Осмондаги болалар» 20 ёшда: Фильм қандай суратга олинган? Бош қаҳрамонлар бугунги кунда нима иш билан банд? (фото)

    16.02.2022, 18:42

    «Узуклар ҳукмдори: Қудрат узуклари» сериалининг тизери намойиш этилди (видео)

    15.02.2022, 17:39

    Кино ижодкорлари томошабинларни қойилмақом постер билан лол қолдириш ниятида кулгили хатоликларга йўл қўйган ҳолатлар (фото)

    13.02.2022, 21:52

    «Tinder фирибгари» Netflix’да энг оммабоп фильмга айланди

    13.02.2022, 09:54

    Машҳур актёр ва актрисалар ўрнини дублёрлар эгаллаганини томошабинлар сезмай қолган фильм ва сериаллар (фото)

    11.02.2022, 13:56

    «Уйда ёлғиз» юлдузи Маколей Калкин тушкунликда ўтган йиллари ҳақида ҳужжатли фильм суратга олади

    10.02.2022, 19:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 



    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетиши оқибатида бир киши вафот этди

    Ўзбекистон | 23 май, 18:12

    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз

    Реклама | 23 май, 18:00

    Лавров Германиянинг янги канцлерини сурбет деб атади

    Дунё | 23 май, 18:10

    Хоразмда ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади

    Ўзбекистон | 23 май, 18:00

    Қуёш тизимининг чеккасида энг митти сайёрага номзод топилди

    Дунё | 23 май, 17:45

    Майли Сайрус соғлиғидаги муаммолар туфайли карьерасини якунламоқчи бўлганини айтди

    Лайфстайл | 23 май, 17:35

    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда

    Реклама | 23 май, 16:30

    Ўзбекистон газ ва олтин экспортини кескин оширди

    Ўзбекистон | 23 май, 17:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.