• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Осмондаги болалар» 20 ёшда: Фильм қандай суратга олинган? Бош қаҳрамонлар бугунги кунда нима иш билан банд? (фото)

    Режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг 2002 йилда томошабинлар эътиборига ҳавола этилган «Осмондаги болалар» фильми бу йил 20 йиллик юбилейини нишонламоқда. Картина катта экранларда намойиш этилганидан сўнг тўққиз ой мобайнида Алишер Навоий номидаги киносаройнинг барча залларини банд этган. Тўрт ўсмир дўстлар тақдири, уларнинг ўй-хаёллари, орзулари ҳамда ўзига яраша муаммолари ҳақида ҳикоя қилувчи фильм ўзбек киносининг дурдонасига айланган, десак муболаға бўлмайди. Фильмдаги Жавоҳир, Лола, Хуршид, Наргиз ва Бахтиёр ҳозирда нима иш билан машғул? Улар нима сабабдан кинодаги фаолиятларини давом эттирмади? Қуйида фильм режиссёри ҳамда бош рол ижрочилари билан суҳбатлашамиз.

    Фото: Facebook / Зулфикар Мусаков

    Фото: Facebook / Зулфикар Мусаков

    Зулфиқор Мусоқов: «Фильмдаги бош ролларга ҳаваскор актёрларни танлаб адашмаганман» 

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    — «Ойижон» фильмини суратга олганимдан кейин Мурод Муҳаммад Дўст билан суҳбатлашиб қолдим. У инсон ўша йиллари «Ўзбеккино» давлат акциядорлик компаниясининг раиси бўлиб ишларди. «Болалар учун оз бўлса-да фильмлар бор, аммо ўсмир ёшдагилар учун деярли фильм суратга олинмайди. Улар ҳақида сиз суратга олсангиз-чи», деди. Мана шу гап туртки бўлиб, Рихсивой Муҳаммаджонов билан сценарий ёзишни бошладик. Катталар ҳаётига интиладиган, ўзига яраша муаммолари бор бўлган тўрт қаҳрамон ҳаётини кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бир ойда сценарий тайёр бўлди. Ундан кейин бош қаҳрамонлар учун муносиб номзодларни изладик.«Нега киноларда чиқиб юрган ёки санъат коллежларида ўқийдиганлар орасидан ёш актёрларни изламагансиз?» деб кўп сўрашади. Кўнглим тўлмаган, шу боис эринмай пойтахтдаги мактаб ва академик лицейларга бориб, бош рол ижрочиларини излаганмиз. Бари дебютант актёр бўлса-да, мени қийнашмаган. Улар билан мириқиб ишлаганман.

    «Осмондаги болалар» фильмининг мантиқий давомини суратга олишга қарор қилгандим. Сценарий тайёр, уни аллақачон «Ўзбеккино»га топширганман. Аммо бир ярим йилдан буён ишни пайсалга солишяпти. Ҳатто, сценарий муҳокамага ҳам қўйилмаяпти.Агар рухсат тегса, «Осмондаги болалар-3 ёхуд ердаги оталар» номли янги фильмни суратга оламан. Унда Хуршид, Жавоҳир, Ҳамдам ва Бахтиёр каби қадрдон қаҳрамонлар оталик мақомига эришгани ва фарзандлари билан муносабатлари акс этади.

    Лола — Кристина Тоирова Қозоғистонда яшайди

    Фото: Facebook / Зулфикар Мусаков

    Фото: Facebook / Зулфикар Мусаков

    Кристина Тоирова фильмда Лола ролини маромига етказиб ижро этган. У «Осмондаги болалар» фильмидан аввал «Аёл зоти» сериалида суратга тушганди. Кристина болалигидан санъатга қизиққани боис, Елена Владимировна раҳбарлигидаги «Лик» театр студиясига қатнаган. Машғулотларнинг бирига Зулфиқор Мусоқов келиб, янги фильм суратга олаётганини айтади. Кристина Тоирова кастингда қатнашиш учун расмларини «Ўзбекфильм» киностудиясига олиб боради.

    «Кристинанинг кўзида маъно бор, кейин у улғайган муҳити сабаб хорижда яшаган қизга ўхшарди. Шу боис ҳеч иккиланмай уни Лола ролига тасдиқладим. У каратэ билан шуғуллангани ҳам съёмка жараёнида қўл келган», — дейди режиссёр Зулфиқор Мусоқов.

    Кристина Тоирова «Осмондаги болалар»дан сўнг «Қўрғошин», «Бекатдаги одам» ва «Берлин-Оққўрғон» фильмларида ҳам катта-кичик ролларни ижро этган.

    Фото: Instagram / @tairovakristina

    Фото: Instagram / @tairovakristina

    Кристина Тоирова бир неча йилдан буён Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида истиқомат қилади. У бор эътиборини карьерасига эмас, оиласига қаратган. Унинг Ясмина, Тахмина ва Элиф исмли қизлари бор.

    Жавоҳир бугун жисмоний тарбия ўқитувчиси

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Азиз Султонов — томошабинларга Жавоҳир роли билан яхши таниш. Унинг кинога таклиф этилиши жуда қизиқ кечган. У таҳсил оладиган академик лицейга «Ўзбеккино» дан режиссёр ассистентлари келиб, кинода суратга тушишни истовчилар суратлари ва телефон рақамларини студияга ташлаб кетишларини сўрашган. Азиз бир гуруҳ дўстлари билан суратларини студияга олиб борган. Бир неча кундан кейин «Ўзбеккино»дан қўнғироқ бўлиб, Азизни кастингга таклиф этишган. Кастингда Жавоҳир ролига 500 дан ортиқ талабгор бўлган ва омад Азиз Султоновга кулиб боққан. Шу воқеа сабаб Азиз Султонов 18 ёшида кино оламига қадам қўйган. У «Осмондаги болалар»дан сўнг «Сардор-2» фильмида кичик эпизод ролни ижро этган.

    Азиз Султонов 2010 йили Тошкент давлат жисмоний тарбия ва спорт институтини тамомлаган. Ундан сўнг Хитойдаги Вуданг кун-фу академиясида таҳсил олган. Ҳозирги кунда хусусий мактабларнинг бирида жисмоний тарбия ўқитувчиси сифатида фаолият юритади.

    Ҳамдам образини аслида бошқа актёр ўйнаши керак бўлган

    Фото: Facebook / Зулфикар Мусаков

    Фото: Facebook / Зулфикар Мусаков

    Музаффар Саъдуллаев фильмдаги Ҳамдам ролини маҳорат билан ижро этган. Аслида бу ролни бошқа актёр ижро этиши керак эди. Кутилмаган тасодиф сабаб, рол Музаффар Саъдуллаевга насиб этди. Бунга ролга тасдиқланган йигитнинг съёмкадан бир кун аввал бурнидан жароҳат олгани ва юзи шишиб кетгани сабаб бўлган.— Болалигим «Ўзбекфильм»да ўтган десам муболаға бўлмайди. Дадам узоқ йиллар у ерда ишлагани учун суратга олиш жараёнларига тез-тез борардим. Шунда Зулфиқор Мусоқовнинг иккинчи режиссёри Алфия опа мени Ҳамдам ролига тавсия қилган. Ролга тасдиқланган йигит жароҳат олгани учун кутилмаганда мени ролга таклиф этишган. Аввалига мактаб саҳналари суратга олинганди. Рости, аввалига жуда ҳаяжонлангандим, — дейди Музаффар Саъдуллаев.

    Фото: Facebook / Музаффар Сагдуллаев

    Фото: Facebook / Музаффар Сагдуллаев

    У «Осмондаги болалар» фильмидан сўнг «Дард», «Шифокор», «Ватан», «Забаржад» ва рус кино ижодкорлари томонидан суратга олинган «Қопқа» («Застава») фильмларида суратга тушган.

    Ҳозирги кунда Музаффар Саъдуллаев ота мерос бўлган «Инсон» киностудиясига раҳбарлик қилмоқда. Мазкур студия айни кунларда режиссёр Акбар Бектурдиев билан ҳамкорликда «Узбечка» номли фильмни суратга олмоқда. Суратга олиш ишлари Беларусда бўлиб ўтди.

    — Икки-уч ойда кино оламини бутунлай тарк этишни режалаштиряпман. Аввалги ишимга қайтиб темирчилик билан шуғулланганим маъқул, — дейди Музаффар Саъдуллаев.

    Музаффар Саъдуллаев оилали, уч нафар ўғил фарзанди бор.

    Хуршид кинодан узоқлашди

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фильмда машҳур режиссёрнинг фарзанди бўлган Хуршидни эсласангиз керак. Бу ролни Даврон Ғуломов маромига етказиб ижро этган. Аммо у бирор марта актёр бўлишни ва фильмда суратга тушишни хаёлига келтирмаган.— Бир куни мактабимизга бир гуруҳ киноижодкорлар келди. Ҳамма болалар қатори мен ҳам кастинг топширдим. Кейин синфдошим билан йўлакда ҳазиллашиб турсам, мени режиссёр Зулфиқор Мусоқов кузатиб турган экан. Олдиларига чақириб, бир-икки савол берди. Индамай гапларимни эшитгач, фильмдаги эпизодлардан бирини камера қаршисида ижро этиб беришимни сўради. Бир неча кундан кейин ролга тасдиқланганимни хабар беришди, — дейди Даврон Ғуломов.

    Фото: Instagram / @davron.гулямов

    Фото: Instagram / @davron.гулямов

    Ҳозирги кунда Даврон Ғуломов хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритади. Унинг икки нафар қиз фарзанди бор. У дебют ролидан кейин кино оламини бутунлай тарк этган.

    Наргиз тўғри овқатланиш бўйича мутахассис

    Фото: Facebook / Зулфикар Мусаков

    Фото: Facebook / Зулфикар Мусаков

    Фильмда Наргиз ролини ижро этган Малика Алимова ҳам шунчаки тасодиф сабаб ролга тасдиқланган. Шу боис мазкур картинадан сўнг ижодини давом эттиришни истамади.

    Фото: Instagram / @malikaalimova8

    Фото: Instagram / @malikaalimova8

    — Мен пойтахтдаги 110-мактабда таҳсил олганман. Бир куни мактабимизга режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг ёрдамчиси Алфия опа келиб, директоримизга фильм учун қиз излаётганини айтган. Ўшанда мен 9-синфда таҳсил олардим. «Камолот» ЙИҲнинг аъзоси бўлганим ва мактаб тадбирларида фаол иштирок этганим учун директор мени ҳам Алфия опанинг олдига чақирган. Алфия опа мактабимизнинг ўндан ортиқ қизлари билан суҳбатлашганди. Улар ичидан мени танлаб, бир нечта суратимни олиб кетди. Кинога тушарканман, деб роса хурсанд бўлгандим. Аммо дадам раҳматли фильмда суратга тушишимга қарши бўлган. Зулфиқор акага дадам ҳам режиссёр эканини ва телевидениеда ишлашини айтганимда, «Мумтоз билан курсдош бўлганман», деганди. Шунда дадамга қўнғироқ қилиб, «Қизингни кинога олиб чиқаман, хавотир олма, ҳаммаси яхши бўлади», деганди. Дадам раҳматли битта ролда чиқиш шарти билан рози бўлганди, — дейди Малика Алимова.

    Малика Алимова айни кунларда тўғри овқатланиш ва ёга машғулотлари бўйича малакали мутахассис ҳисобланади. Оилали, икки нафар қизнинг онаси.

    Темур Мусоқов санъатдан кетдими?

    Фото: «Kino-teatr.ru»

    Фото: «Kino-teatr.ru»

    Режиссёр Зулфиқор Мусоқов фильмдаги Бахтиёр ролига нима учун ўғли Темурни тасдиқлаган? Бу савол кўпчиликни қизиқтириши аниқ.— Темурни ўғлим бўлгани учун ролга олмаганман. Тасаввуримдаги Бахтиёрга жуда ўхшагани ва феъл-атвори ҳам унга мос бўлгани учун фильмга таклиф этганман. Унга бошқаларга нисбатан икки ҳисса кўпроқ талабчан бўлганман, — дейди Зулфиқор Мусоқов ушбу саволга жавобан.

    Темур Мусоқов «Осмондаги болалар» фильмидан ташқари «Яратганга шукр», «Наҳотки сен», «Ватан», «Қўрғошин», «Ой остидаги ҳовли» фильмларида ва «Сержантлар» сериалида суратга тушган.

    Асли режиссёр бўлган Темур Мусоқов ҳозирда босмахона очган.

    Мавзуга доир:

    • «Ой остидаги ҳовли»дан «Ҳайрат»гача. Режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг кўпчиликка номаълум драматик фильмлари ҳақида
    • Зулфиқор Мусоқов «Осмондаги болалар» фильмининг давомини суратга олади
    • «Осмондаги болалар»да «Эммануэль» фильмини томоша қилиш жараёни қандай суратга олинган? (видео)
    • «Осмондаги болалар»даги Хуршид нима сабабдан киноларда бошқа суратга тушмаганига ойдинлик киритди (видео)
    • «Осмондаги болалар» фильмидаги Жавоҳир, Лола, Хуршид ва Бахтиёр ҳозир қаерда? (видео)

    16.02.2022, 18:42   Изоҳ (0)   202462
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Узуклар ҳукмдори: Қудрат узуклари» сериалининг тизери намойиш этилди (видео)

    15.02.2022, 17:39

    Кино ижодкорлари томошабинларни қойилмақом постер билан лол қолдириш ниятида кулгили хатоликларга йўл қўйган ҳолатлар (фото)

    13.02.2022, 21:52

    «Tinder фирибгари» Netflix’да энг оммабоп фильмга айланди

    13.02.2022, 09:54

    Машҳур актёр ва актрисалар ўрнини дублёрлар эгаллаганини томошабинлар сезмай қолган фильм ва сериаллар (фото)

    11.02.2022, 13:56

    «Уйда ёлғиз» юлдузи Маколей Калкин тушкунликда ўтган йиллари ҳақида ҳужжатли фильм суратга олади

    10.02.2022, 19:41

    Томошабинларга манзур бўлган турк сериали – «Золим Истанбул»нинг қаҳрамонлари ҳақида нималарни биламиз? 

    10.02.2022, 16:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий йўлдош тасвирлари Эрон ядровий объектларида ишлар давом этаётганини кўрсатди (фото)

    Дунё | 1 июл, 17:45

    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

    Реклама | 1 июл, 16:30

    Туркиянинг депортация марказларидан 50 нафар аёл Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 1 июл, 17:35

    Гарвард университети яҳудий талабаларнинг фуқаролик ҳуқуқларини бузган — Оқ уй

    Дунё | 1 июл, 17:05

    Пеп Гвардиола ёзда “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 1 июл, 16:59

    Фарғонадаги портлаш: айбдорларга ҳукм ўқилди, қурбонлар оиласига товон пуллари белгиланди

    Ўзбекистон | 1 июл, 16:54

    Дунёда илк бор барча босқичлари тўлиқ сунъий интеллект ёрдамида яратилган мультсериал тақдим этилди

    Кино | 1 июл, 16:50

    Хивада биринчи Ўзбекистон—Озарбайжон парламентлараро форуми ўтказилмоқда (фото)

    Ўзбекистон | 1 июл, 16:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.