• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Рустам Акромовни хотирлаб. Хиросима—1994 даги ғалаба ва мутахассиснинг оғир ўтган сўнгги йиллари ҳақида

    Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рустам Акромов 15 февраль куни вафот этди. Ўзбек футболи тарихидаги энг йирик ва ягона ғалабани қўлга киритган жамоага устозлик қилган Акромов энди ёруғ оламда йўқ. Қуйида Рустам Акромовнинг хотирасига бағишлаб, Хиросима—1994 даги унутилмас ғалаба ёдга олинади ва мутахассиснинг оғир ўтган сўнгги йиллари ҳақида сўз юритилади.

    Енгилмас мураббий

    Фото: ЎФА матбуот хизмати

    Фото: ЎФА матбуот хизмати

    1948 йилнинг 11 августида Тошкент вилоятида туғилган Акромов футболчилик фаолияти мобайнида «АСК Политотдел» (1967—1973) ва «Пахтакор» (1967—1973) клубларида тўп сурган. Мураббийлик фаолиятини эса Москванинг «ЦСКА» клуби ёшлар жамоасида бошлаган. Мутахассис кейинчалик «УСM Жазоир» клуби (1990-1991) клубига ўтган. 1992 йилда Жазоир терма жамоасига устозлик қилган. 1994 йилда эса «Пахтакор» клубида бош мураббий сифатида ишлаган.

    Ўзбекистон мустақилликка эришиб, футбол терма жамоаси тузилганида унга Рустам Акромов бош мураббий этиб тайинланади ва унинг олдига жамоани шакллантириш вазифаси қўйилади. Акромов янги тузилган жамоа билан дастлаб, 1992 йилда Марказий Осиё давлатлари Кубогида совриндор бўлади. 1994 йилда эса Мустақиллик Кубогида (унда ҳам Марказий Осиё давлатлари қатнашган) зафар қучади. Шунингдек, 1994 йилда юқорида қайд этилганидек, унинг қўл остида мамлакат футболи тарихидаги энг йирик ва айни пайтда ягона бўлган совринни ҳам қўлга киритилади.

    Фото: ЎФА матбуот хизмати

    Фото: ЎФА матбуот хизмати

    Статистик маълумотларга кўра, Акромов терма жамоа рулида 11 та ўйин ўтказиб, бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган — 10 ғалаба ва бир дуранг.

    Ушбу қониқарли натижалардан сўнг Рустам Акромов ва Биродар Абдураимов бошчилигидаги жамоа олдига Япония мезбонлигида ўтган мусобақада муносиб иштирок этиш вазифаси қўйилади.

    Молиявий ҳолати ҳавас қиладиган даражада бўлмаган ва яқиндагина мустақилликка эришган давлат делегациясига унчалик ҳам яхши муомалада бўлинмайди. Терма жамоанинг ўзи эса жиддий қабул қилинмайди, фаворитлар қаторига киритилиш борасида эса ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмасди.

    Терма жамоа мусобақада Саудия Арабистони, Малайзия, Гонконг ва Таиланд билан бирга B гуруҳидан жой олади.

    Имкониятлари юқори баҳоланмаган терма жамоа кутилмаганда гуруҳдаги барча учрашувларда ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижа билан кейинги босқич масаласини ҳал қилади. Тўплар нисбати эса 15:5 ни ташкил қилади.

    Чорак финалда Акромов шогирдларига А гуруҳида 2-ўринни эгаллаган Туркманистон вакиллари рақиблик қилади. Марказий Осиё дербиси мақомида ўтган беллашувда Фарҳод Магомедов сардорлигидаги жамоа туркманларга ҳеч қандай имконият қолдирмайди ­— 3:0.

    Ярим финалда терма жамоага ўтган босқичда мезбон Японияни енгган Жанубий Корея тўқнаш келади. Ўзбекистон жиддий синов ва рақибга дуч келади. Бутун ўйин давомида корейслар устунликка эга бўлади, бироқ ўша куни уларга Юрий Шейкин дарвозасини ишғол этиш насиб этмайди. Ўзбекистон эса асосан ҳимояда вақт ўтказади ва рақибнинг хато қилишини кутиб ҳаракат қилади. Рақиб устунлигида ўтган баҳс тақдирини Азамат Абдураимовнинг чамаси 40 метрлардан йўллаган ажойиб зарбаси ҳал қилиб беради. Абдураимовнинг зарбаси дастлаб унчалик ҳам кучлидек туюлмайди ва тўғри дарвозабоннинг қўлига бораётгандек таассурот уйғонади, бироқ тўп сўнгги паллада ўз йўналишини ўзгартириб, тўрдан ўрин олади.

    Шу тариқа Акромов жамоаси сенсацион тарзда мусобақанинг ҳал қилувчи ўйинига йўл олади. Бу натижа ўша даврда ҳам Ўзбекистонда, ҳам хорижда жуда катта шов-шувларга сабаб бўлгани алоҳида қайд этишга арзийди. Бутун ўзбек халқи терма жамоа ва унинг қаҳрамонлиги ҳақида гапира бошлайди.

    1994 йилнинг 16 октябрида эса финал ўйинида жамоа ўша пайтда кучли ҳисобланган Хитой билан тўқнаш келади. Хитой А гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритиб, финал йўлида Саудия Арабистони ва Кувайт термасини мағлуб этганди.

    Финалда ҳам кутилганидек Хитойнинг имкониятлари юқори баҳоланади. Бироқ беллашувда ҳисоб Ўзбекистон терма жамоаси томонидан очилади: Миржалол Қосимовнинг жарима зарбасидан айёрона узатмасидан кейин Игорь Шквирин ўз номига гол ёздириб қўяди. Орадан бироз вақт ўтиб, Сергей Лебедев орадаги фарқни оширади.

    Шундан сўнг Рустам Акромов жамоаси ҳужумкорликни пасайтириб, ҳимояга эътибор қарата бошлайди, бироқ бу жамоанинг зарарига ишлайди ва хитойликлар ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлади. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда йўл олади.

    Иккинчи 45 дақиқаликнинг дастлабки қисмида ўзбекистонлик футболчилар 11 метрлик жарима зарбасини амалга ошириш имкониятига эга бўлади, пенальтини Азамат Абдураимов муваффақиятли амалга оширади. Аммо орадан ҳеч қанча вақт ўтмай чин юрти вакиллари яна ҳисобни қисқартиради. Ўйин якунига етиши арафасида эса захирадан ўйинга қўшилган Шуҳрат Мақсудов учрашувга нуқта қўйган голга муаллифлик қилади.

    Шу тариқа Ўзбекистон яна бир қаҳрамонликни амалга ошириб, финалда Хитойни мағлубиятга учратади ва мусобақанинг олтин медалларини ўзиники қилади.

    Ушбу ғалабадан кейин терма жамоа устози Рустам Акромов «Шуҳрат» медали билан тақдирланади ва «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий» унвонига сазовор бўлади.

    Шу-шу Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқа мусобақаларда ғалаба қозонмаган.

    Рустам Акромовнинг кейинги фаолияти

    Кейинчалик мураббий 1995 йилда Ҳиндистон терма жамоаси бошқарувини ўз қўлига олади ва маълум ютуқларга эришади. 1997 йилгача Ҳиндистон терма жамоасида ишлаган Акромов 1998 йилда ОФКнинг техник директори этиб тайинланади. Бундан ташқари у Ўзбекистон футбол федерациясида терма жамоалар маркази техник директори лавозимида ишлаган. 2003 йилда Марказий Осиё давлатларининг футбол мутахассислари орасида биринчи бўлиб, ФИФАнинг «Олтин белги»сини олади. 2010 йилда эса унга худди шундай белгини ОФК ҳам тақдим этади. Акромов тўртта — ўзбек, инглиз, француз ва рус тилларида эркин сўзлаша олган. Рустам Акромов ҳаёти давомида футболга оид 30 дан ортиқ асар, 100 га яқин илмий мақола ва 6 та китоб ёзган.

    Фото: ЎФА матбуот хизмати

    Фото: ЎФА матбуот хизмати

    Оғир кечган сўнгги йиллар

    Умрининг катта қисмини спортга, хусусан, футболга бағишлаган мутахассис ҳаётининг сўнгги йилларида оғир касалликка дучор бўлади. «Championat.asia» нашрига кўра, у инсультни бошдан ўтказиб, ётоқдан тура олмайдиган ҳолга келиб қолган. Акромов 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё Кубогидан кейин руҳан сиқилиш ҳолатига тушади, натижада ушбу касалликка чалинади.

    Бунинг натижасида Рустам Акромов ҳатто бошқаларни танимайдиган даражага келиб қолади. У ҳаракатсиз ҳолатга келиб, юришда қийналади, ўрнидан турса ҳам жуда секин қадам ташлаб юрган ва охирги пайтларда ётоққа михланиб қолган.

    Нашр маълумотларига кўра, футбол профессоридан охирги кунларда фақат унинг қизи хабар олиб турган.

    16.02.2022, 08:14   Изоҳ (0)   22977
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АПЛ. «Манчестер Юнайтед» Роналду гол урган ўйинда ишончли ғалабага эришди

    16.02.2022, 03:13

    ЕЧЛ. «ПСЖ» Килиан Мбаппенинг сўнгги дақиқаларда урган голи эвазига «Реал»ни енгди, «Манчестер Сити» «Спортинг»ни тор-мор этди

    16.02.2022, 03:06

    Пекин—2022. Медаллар рейтингида Норвегия етакчи, АҚШ — 3, мезбонлар эса олтинчи ўринда

    16.02.2022, 00:48

    Андрес Иньеста «Барселона»га қайтишга тайёрлигини айтди

    15.02.2022, 20:00

    Мбаппедан де Брюйнегача. ЕЧЛ 1/8 финалининг энг қиммат футболчиларидан иборат рамзий терма жамоа

    15.02.2022, 19:01

    Футболчиларнинг 75 фоизи Жаҳон Чемпионатини ҳар 2 йилда ўтказилишига қарши экани маълум бўлди

    15.02.2022, 18:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Систит — бу уят эмас!


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди

     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    Дунё | 4 июн, 00:25

    Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги концертига чипталар сотуви қачон бошланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 00:00

    Ли Чже Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди

    Дунё | 3 июн, 23:45

    Жанубий Кореядаги ҳукмрон партия раҳбари сайловлардаги мағлубиятини тан олди

    Дунё | 3 июн, 23:38

    Андижонда ҳайдовчининг рулда чалғиб қолиши оқибатида 6 та машина тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 3 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:20

    Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари Ойдан ҳам нарида кўринмоқда

    Дунё | 3 июн, 23:10

    Фарғонада 55 сотих ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.