«Манчестер Юнайтед» АПЛнинг 18-тур доирасидаги қолдирилган ўйинида «Брайтон» билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 51-дақиқасида Криштиану Роналду жамоасини олдинга олиб чиқди. 54-дақиқада меҳмонлар футболчиси Льюис Данк қизил карточка олиб майдонни тарк этди ва қолган дақиқаларда «Брайтон» бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди. Қўшиб берилган дақиқаларда Бруну Фернандеш мезбонларнинг иккинчи голини урди.
Ушбу ғалабадан сўнг манчестерликлар очколари сонини 43 тага етказиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. «Брайтон» 33 очко билан тўққизинчи ўринда бормоқда.
АПЛ
18-тур баҳси
«Манчестер Юнайтед» – «Брайтон» 2:0
Гол: 1:0 – 51 Роналду, 2:0 — 90+7 Фернандеш.«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Диогу Далот, Магуайр, Линдельоф, Шоу, Фред (Погба, 73), Бруну Фернандеш, Мактоминей, Роналду, Санчо (Теллес, 80), Эланга (Рэшфорд, 79).
«Брайтон»: Санчес, Велтман, Данк, Уэбстер, Кукурелья, Гросс (Алсате, 60), Мак Аллистер, Модер, Биссума, Троссард (Лэмпти, 60), Мопе (Уэлбек, 70).
Огоҳлантиришлар: Бруну Фернандеш (53), Шоу (72), Мак Аллистер (85), Мактоминей (90+5).
Четлатиш: Данк (54).
Изоҳ (0)