• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Ростов», «Рома»га ўтиш, Моуриньо, муваффақият сири, Ўзбекистон ва Италия менталитетидаги фарқ ҳақида. Элдор Шомуродов УЕФАга интервью берди

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Рома» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов УЕФА расмий сайтига катта интервью берди. Шомуродов интервьюда болалиги, орзусига қандай етгани, фаолияти, ўзбек ва итальянларнинг турмуш тарзи, Ўзбекистондаги мақоми ҳамда бир қатор бошқа мавзулар ҳақида гапирди.

    Фото: Getty Images
    Жарқўрғонда ўтган болалиги ҳақида

    Оиламизда кўпчилик футбол ўйнаган. Отам футболчи бўлган, бобом эса мураббий. Шунингдек, амакиларим ҳам миллионлар ўйини вакиллари ҳисобланади. Шу боис болаликдан футболга қизиқишим бўлган. Етти ёшдан бошлаб тенгқурларим билан машғулотларга боришни бошлаганмиз. 12-13 ёшимда эса қўшни вилоятдаги «Машъал» академиясига борганман. У ерда профессионал тарзда футбол билан шуғулланишни бошлаганман. Шундан кейин «Бунёдкор»га таклиф қилиндим ва у ерда Ўзбекистон чемпионатида ўйнай бошладим.

    «Машъал» академияси ва футболчи бўлишида оиласининг ўрни ҳақида

    Оилам ҳар доим менга ёрдам берган. Ҳар доим, ҳатто ютқазган пайтларимда ҳам қўллаб-қувватлаган. Ўша пайтлари ўзига яраша қийинчиликлар бўлган, чунки уйдан кетганимда жуда кичкина эдим. Оиламни соғинардим, лекин бошқа йўл йўқлигини яхши тушунардим. Ҳаракатларим ҳар доим уйдагиларим томонидан қўллаб-қувватланарди. Муборакда ёзда саҳродагидек иссиқ, қишда эса жуда совуқ бўларди. Лекин у ердаги мураббийлар ва академия жуда яхши эди. Футболчилар учун эса шароитлар етарли даражада, шунинг учун чидаш ва ишлашимиз керак эди.

    Орзуси ҳақида

    «Машъал»да асосий жамоа ўйнаганида, биз болалар билан уларга тўп узатиб турардик. Ўшанда мен ҳам шундай даражага чиқаман деб орзу қилардим. Тезроқ жамоа сафида шу майдонда ўйнашим учун ўсишни хоҳлардим. Жиддийроқ ўйнай бошлаганимда эса янада кўпроқ ўсишим ва бошқа футбол муҳитига интилишим кераклигини тушуна бошладим. Уйга келганимда доим Европа футболини томоша қилардик. Яқинларим ҳам у ерга бориб ўйнашга интилишим кераклигини айтарди. Шу тариқа Европада ўйнаш орзуси пайдо бўлган. Уни амалга оширишга интилдим ва якунда муваффақиятга эришдим.

    Болаликдаги кумирлари ҳақида

    Дидье Дрогба ва Фернандо Торрес. Уларнинг ўйинини жуда яхши кўрардим ва ҳар доим кузатишга ҳаракат қилганман.

    «Челси»га мухлислик қилгани ҳақида

    Аввал «Челси»нинг мухлиси эдим. Ҳозир эса «Рома»га мухлислик қиламан.

    Ўзбекистонда қаҳрамон сифатида кўрилиши ва бу мақом у учун нимани англатиши ҳақида

    Бу мен учун катта аҳамиятга эга. Буни сўз билан ифодалаш қийин. Бунчалик эрта сардор бўламан ва терма жамоа учун шу қадар муҳим футболчи бўламан деб ўйламагандим. Ҳозир бизда авлодлар алмашинуви жараёни кечяпти, жамоага ёш ўйинчилар келмоқда мен катта футболчи сифатида уларга ўрнак бўлишим керак, шунинг учун бу мен учун жуда муҳим.

    Ватани қанчалик муҳим аҳамият касб этиши ҳақида

    Ватанимни жуда яхши кўраман. Мен учун мамлакат ҳам, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам жуда муҳим. Терма жамоага чақирилган вақтимда ватанимга бораман, ёки таътил пайтида. Бошқа пайтда бунга вақт топа олмайман. Ўзбекистонни, ота-онамни соғинаман, албатта.

    Илёс Зейтуллаевдан кейин А Сериядаги иккинчи ўзбекистонлик эканлигидан фахрланиши ҳақида

    Албатта, бундан фахрланаман, бу жуда ёқимли. Лекин бизда ушбу даражада ўйнай оладиган футболчилар кўп. Уларнинг ҳам шу ерда ҳаракат қилишларини истардим. Имкон қадар кўпроқ ўйинчиларимизнинг Европада бўлишини хоҳлайман. Бу бутунлай бошқача футбол, ​​бошқа тезлик. Бу ерда ўрганиш мумкин бўлган кўп нарса бор. Футболчиларимиз Европада қанча кўп бўлса, терма жамоага шунчалик яхши бўлади.

    «Ростов»даги фаолияти ҳақида

    Биринчи йил унчалик яхши ўтмаган. Мослашув жараёни бўлганди. Кейин кўникиб кетдим. Бутунлай бошқача футбол бўлган, нисбатан, Европага яқинроқ. Бош мураббий Валерий Карпин катта ёрдам берган, у ўзимга бўлган ишончимнинг ошишида катта иш қилган ва ҳаммаси яхши ривожланган.

    Фото: Twitter/@rostovfc
    «Женоа»га ўтиш ва яна бошқа мамлакатга кўчиш ҳақида

    «Ростов»да охирги йилларни жуда яхши ўтказдим. Фақат охирги олти ой давомида ёмон ўйнадим. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор эди. Лекин Европада ўйнаш истаги сўнмаган. Осон бўлмади. Гол урмаганингиздан кейин Европага чиқиш қийин. Аммо «Женоа» менга ишонди, бунинг учун клубга раҳмат. Улар мени «Ростов»дан сотиб олди. У ерга ўтишга рози бўлдим, чунки бу Европада ўйнаш орзум сари илк қадам эди.

    Топ-клубда эмас, балки таркибга киришим мумкин бўлган жойдан бошлаш муҳим бўлган. Биринчи йил оғир ўтди. Россия ва Ўзбекистонда менталитет ўхшаш, Европада эса бутунлай бошқача. Шунинг учун, дастлабки икки-уч ой осон бўлмади, аммо кейин кўникишни бошладим. Ҳозир бу ердагилар қандай фикрлаши ҳақида яхши тасаввурга эгаман.

    Мамлакатлар маданияти орасидаги фарқ ҳақида

    Россия ва Ўзбекистонда ҳамма нарса ҳафтасига етти кун ишлайди. Бу ерда эса шанба ва якшанба кунлари ҳеч нарса ишламайди, ҳамма дам олади. Бутунлай бошқа маданият, бошқа тил. Одамлар ҳам бошқача ўйлайди.

    Италиядаги футбол Россия ва Ўзбекистондагидан нимаси билан фарқ қилиши ҳақида

    Аввало, бу ерда юқори тезлик ҳукм суради. Италияда кучга асосланган футбол устунлик қилади. Футболчиларнинг маҳорати ҳам, албатта, юқорироқ.

    Янги босқичга чиқиш учун нима қилгани ҳақида

    Аввало, тезлик қўшиш муҳим эди. Фақат ҳаракатда эмас, балки фикрлашда ҳам. Италияга кўчиб ўтганимда, хотиржам ўйнаб кетаман деб ўйлагандим, лекин машғулотлардаёқ кечикаётганимни ҳис қила бошладим. Ҳимоячилар мени ёпиб қўярди, доимо оёғимга зарба қабул қилардим ва бу борада нимани қўшишим кераклигини аниқ тушуниб етдим.

    Фото: Getty Images
    Қайси фазилатлари унга муваффақият олиб келгани ҳақида

    Қийин савол. Менимча, бу биринчи навбатда сабр-тоқатга боғлиқ. Бошида қийин бўлганида, ўзимга бу менинг даражам эмаслигини айтиб, орқага қайтишим мумкин эди. Лекин сабр қилдим. Ҳаммаси амалга ошишини билардим. Сабр қилганим учун ҳозир ишларим жойида.

    «Рома» ўз сафига қўшиб олмоқчи эканини билганида нималарни ҳис қилгани ҳақида

    Менталитетимни ўзгартиришим кераклигини тушунганман. Ҳар бир ўйинга ғалаба қозониш ҳақидаги ўйлар билан тушиш керак. Жамоа ўз олдига юксак мақсадлар қўйишини билардим. Бу ерда рақобат ҳам анча жиддий. Ҳар бир учрашувда ўзингнинг таркибга лойиқ эканингни исботлашинг керак.

    Жозе Моуриньо билан бирга ишлаш қандайлиги ҳақида

    У ўз олдига катта мақсадлар қўйгани ва шу мақсадларни амалга оширишга киришгани илк кунлардан маълум бўлди. Ўйин ва интизом борасида жуда талабчан. У ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайди ва ўйинчиларнинг ҳам шунга интилишига ҳаракат қилади.

    Жозе Моуриньо Элдор Шомуродовга кўрсатма бермоқда

    Жозе Моуриньо Элдор Шомуродовга кўрсатма бермоқда
    Фото: Getty Images
    Моуриньонинг ўз вақтида Дрогбани дунёнинг энг яхши ҳужумчисига айлантиргани ва ҳозирда унга қандай ёрдам бераётгани ҳақида

    Ҳозир кўпроқ тактика устида ишлаяпмиз. У бизга кўп нарсаларни кўрсатади ва ҳар бир ўйинда боримизни беришимизни талаб қилади. Албатта, ўз навбатида кўпроқ гол уришимизни ҳам сўрайди.

    Конференциялар Лигасидаги голидан кейин нималарни ҳис қилгани ҳақида

    Бу «Рома» сафидаги илк расмий ўйиним эди (УЕФА Конференция Лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган «Трабзонспор»га қарши сафарда кечган ўйин). Менимча, ўшанда мени алмаштиришга тайёргарлик кўришаётганди. Дебют учрашувимда гол урганимдан ва жамоага Конференция Лигасига чиқиш имкониятини берганимдан хурсанд бўлганман. Бу жуда ёқимли туйғулар.

    Ўша голини бувисига бағишлагани ҳақида

    Ўша кунларда унинг туғилган куни эди. Бувимни шу тарзда табрикламоқчи эдим. У мени ҳар доим қўллаб-қувватлайди, барча ўйинларимни кузатиб боради. Бутун оилам — ота-онам, бувим ва рафиқам ҳар доим ўйинларимни кузатади ва қўллаб-қувватлайди.

    Ушбу мавсумда ўз олдига қандай шахсий ва жамоавий мақсадлар қўйгани ҳақида

    Биринчи навбатда — Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш ва Конференциялар Лигасида ғалаба қозониш. Булар асосий мақсадларимиз. Шахсий амбицияларга келсак, улар доимо жамоаники билан боғлиқ. Жамоага ғалаба қозониш ва совринларни қўлга киритишда ёрдам бермоқчиман. Жамоа ғалаба қозонса, сиз ҳам ғалаба қозонасиз.

    Элдор Шомуродов, футболчи

    Мавзуга доир:

    • Элдор Шомуродовнинг «Лечче» дарвозасига киритган тўпи «Рома»нинг январь ойидаги энг чиройли голи деб топилди (видео)
    • Серқуёш Жарқўрғондан кўҳна Римгача. Элдор Шомуродов босиб ўтган йўл

    16.02.2022, 23:47   Изоҳ (0)   38717
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Пекин—2022. Медаллар рейтинги етакчиси Норвегияда олтинлар сони 13 та етди, Хитой 4-ўринга кўтарилди

    16.02.2022, 21:50

    Карим Бензема Чемпионлар Лигасида Тьерри Анрининг рекордини такрорлади

    16.02.2022, 18:34

    Беллингҳемдан Фатигача. Дунёнинг энг истиқболли ёш футболчилари рейтинги эълон қилинди

    16.02.2022, 16:37

    Маурисио Почеттино Чемпионлар Лигасида «Реал»га қарши ўйинлардаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди

    16.02.2022, 15:39

    «Бавария»нинг уч футболчисига ўлим билан таҳдид қилинди

    16.02.2022, 14:43

    Лионель Месси 4 йилдан бери «Реал»га гол ура олмаяпти

    16.02.2022, 11:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Адлия вазирлиги Трампга қарши терговда қатнашган 20 кишини ишдан бўшатди

    Дунё | 14 июл, 09:10

    Эроннинг икки клуби Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларини ўз сафига қўшиб олмоқчи

    Спорт | 14 июл, 09:01

    “Йирик бизнеснинг кўзга кўринмас винтчаси бўлишни хоҳламадим”. Labubu асосчиси қандай қилиб Хитойнинг энг ёш миллиардерига айланди?

    Лайфстайл | 14 июл, 08:52

    Хитойда она икки фарзандини сотиб, пулни стримерларга хайрия қилди

    Дунё | 14 июл, 08:26

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” финалда “ПСЖ” дарвозасига жавобсиз 3 та гол уриб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 14 июл, 02:39

    12 млн тонналик айсберг Гренландиядаги қишлоққа яқинлашди

    Дунё | 13 июл, 23:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.