• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Париж Олимпиадасида ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар қанча пул мукофоти билан рағбатлантирилиши маълум бўлди

    «Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси президенти қарори эълон қилинди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш, шунингдек, ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни пул мукофотлари билан рағбатлантириш мақсадида:

    1. Белгилаб қўйилсинки:

    а) 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ХХХИИИ ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларида (кейинги ўринларда – Олимпия ва Паралимпия ўйинлари) ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

    • олтин медал учун – 200 000 АҚШ доллари;
    • кумуш медал учун – 100 000 АҚШ доллари;
    • бронза медал учун – 50 000 АҚШ доллари;
    б) мазкур бандда назарда тутилган харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

    2. Транспорт вазирлиги (I. Маҳкамов) Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик қилиш жараёнида республика ҳудудида ўтказилаётган спорт мусобақалари, ўқув-машғулотлар йиғинларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича терма жамоа аъзоларининг иштирокини таъминлаш учун вилоятлараро йўналишлар бўйича (темир йўл ва -авиачипта) транспорт харажатларига 2022 йил 1 мартдан 2024 йил 1 сентябрга қадар чегирмалар жорий этсин.

    3. Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда ­– Республика комиссияси) томонидан белгиланадиган ҳомий ташкилотларнинг:

    • Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқи учун лицензияни қўлга киритишга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон спортчиларига зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳомийлик хайрия ёрдамини кўрсатиш;
    • ҳомийлик хайрия ёрдами сифатида ажратиладиган маблағларни Республика комиссияси томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан тўлаб бориш;
    • Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)ларига ажратилган пул маблағларидан оқилона, тежамкор, самарали ва мақсадли фойдаланилганлиги ҳақида ҳар чоракда уларнинг ҳисоботини эшитиб бориш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
    Ҳомий ташкилотларнинг тегишли бошқарув органлари бир ой муддатда ҳомийлик хайрия ёрдами сифатида ажратиладиган маблағларни тасдиқланган режа-графикка асосан тўлаб бориш тўғрисида қарорларни қабул қилсин, ажратилган пул маблағларидан оқилона, тежамкор, самарали ва мақсадли фойдаланилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнацин, натижалари ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон қилсин.

    Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича Республика комиссияси (А. Арипов, А. Абдуҳакимов) Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик қилиш жараёнида юқори кўрсаткичларни қайд этган ҳомий ташкилотларни мукофотлаш чораларини кўрсин, зарур ҳолларда таклиф кирицин.

    4. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги ПҚ-5281-сон қарори билан тасдиқланган 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган ХХХИИИ ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш дастурида спортнинг дзюдо, таэквондо (WТ), оғир атлетика, спорт курашлари, стол тенниси турларини ривожлантириш бўйича вазифа белгиланган.

    Бош вазир ўринбосари А. Абдуҳакимов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳамда тегишли спорт федерациялари (ассоциациялари)ни жалб этган ҳолда:

    • 2022 йил 1 майга қадар – спортнинг дзюдо турини ривожлантириш бўйича;
    • 2022 йил 1 июнга қадар – спортнинг таэквондо (WТ) ва спорт курашлари турларини ривожлантириш бўйича;
    • 2022 йил 1 июлга қадар – спортнинг оғир атлетика ва стол тенниси турларини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига кирицин.
    5. Бош вазир ўринбосари А. Абдуҳакимов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси ҳамда тегишли спорт федерациялари (ассоциациялари)ни жалб этган ҳолда 2022 йил Пекин шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтаётган XXIV қишки Олимпия ва XIII Паралимпия ўйинлари натижаларидан келиб чиқиб:
    • 2022 йил 1 апрелга қадар – Ўзбекистонда қишки спорт турларини комплекс ривожлантиришни;
    • 2022 йил 1 июлга қадар – 2026 йил Милан шаҳрида (Италия) бўлиб ўтадиган XXV қишки Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига кирицин.
    6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи лицензияларнинг, шунингдек, иштирок этиладиган спорт турларининг сонини камайтириш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари билан келишилган ҳолда Республика комиссияси томонидан амалга оширилади.

    7. Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2028 йил Лос-Анжелес шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтадиган ХХХИВ ёзги Олимпия ва XVIII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига кирицин. Бунда қуйидагилар назарда тутилсин:

    • Олимпия ва Паралимпия дастурларига киритилган спорт турлари бўйича, айниқса, жамоавий спорт турлари (баскетбол, гандбол, волейбол, чим устида хоккей, регби, сув полоси ва бошқалар) бўйича лицензиялар сонини сезиларли даражада кўпайтириш;
    • Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини саралаш ва тайёрлаш дастури;
    • Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича мақсадли кўрсаткичлар;
    • Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўрувчи Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг контингенти;
    • Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш мақсадида спорт федерация (ассоциация)ларига бириктирилган спорт базалари рўйхати;
    • Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича Республика комиссияси таркиби ҳамда комиссия тўғрисида низом тасдиқланиши;
    • Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун талабгорлар ўртасида аёл спортчилар улушини ошириш, спортчиларни саралаш ва тайёрлашда гендер тенглигини таъминлаш;
    • спорт фармакологияси, психологияси, тиббиёти ва диетологиясини такомиллаштириш, уларни халқаро стандартларга мослаштириш.
    8. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари А. Абдухакимов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Р. Шоабдурахманов ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М. Тошхўжаев белгилансин.

    Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А. Абдувоҳидов зиммасига юклансин.

    Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар йили 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.

     

    14.02.2022, 18:55   Изоҳ (0)   44427
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда импорт автомобиллар учун божхона божи 2 баробарга қисқартирилди

    14.02.2022, 18:50

    Ўзбекистонда автомобиль учун олдиндан тўлов миқдори 85 фоиздан 50 фоизгача пасаяди

    14.02.2022, 18:41

    «Ўзбекнефтгаз»: «Учқир» сиқув компрессор станциясидаги таъмирлаш ишларига Германия ва Сингапур компаниялари мутахассислари жалб этилди

    14.02.2022, 18:30

    Шавкат Мирзиёев раислигида машинасозлик саноатига бағишланган йиғилиш бошланди

    14.02.2022, 18:22

    Видео: Тошкентда йўловчи ташишни бошлаган электробуслар

    14.02.2022, 18:05

    Андижондаги ўқитувчилари узр сўраган мактаб директори ва туман ХТБ мудири ишдан олинди

    14.02.2022, 17:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.