Европа Чемпионлар Лигасининг 15 февраль, сешанба кунги ўйинларига ҳакамлар тайинланди.
«ПСЖ» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги учрашувни Даниэле Орсато бошчилигидаги италиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. VAR тизимида Марко ди Белло ва Массимилиано Иррати ишлайди.
«Спортинг» — «Манчестер Сити» учрашуви сербиялик Срджан Йовановичга ишониб топширилган. Видеотакрорларда германиялик Марко Фриц ва Харм Осмерс фаолият олиб боради.
Икки ўйин Тошкент вақти билан 16 февралга ўтар кечаси 01:00 да бошланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан boxабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)