• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    2022 йилги «Оскар» мукофоти учун номзодлар рўйхати — кутилган ва кутилмаган натижалар

    Лос-Анжелесда 2022 йил 27 март куни топшириладиган «Оскар» мукофотига номзодлар рўйхати эълон қилинди. Жейн Кемпионнинг «Итнинг кучи» фильми 12 номинация бўйича мукофотга номзод сифатида кўрсатилган бўлса (у режиссёрлик иши учун «Оскар»га иккинчи бор номзоди қўйилган тарихдаги биринчи аёл), Денис Вилневнинг «Дюна» фильми 10 та номинация бўйича даъвогарлик қилмоқда. Кинотанқидчи Антон Долин Meduza учун шу ва бошқа номзодлар бўйича мақола тайёрлади, «Дарё» эса уни ўзбек тилига ўгирди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Фахр туйғуси барча шов-шувлар ўрнини босиб кетди — Антон Дяковнинг 15 дақиқалик «БоксБалет» (2019) мультфильми «Қисқа метражли анимация» йўналиши бўйича даъвогарлар бешталигидан жой олди. Умуман, аниматорларимиз «Оскар» борасида бадиий фильм режиссёрларидан кўра омадлироқ: Константин Бронзит («Биз фазосиз яшай олмаймиз», 2014) йиллар давомида Америка академикларининг севимли аниматорларидан бирига айланди, бугунги кунда ҳайкалчани қабул қилиб олган сўнгги рус ижодкори эса ярославллик Александр Петров («Чол ва денгиз», 1999) бўлиб турибди. Бироқ Юхо Куосманеннинг, бош ролни Юра Борисов ижро этган ва мукофотнинг қисқа рўйхатига киритилган, «Олтинчи купе» (Compartment Но. 6, 2021) картинаси номзодларнинг якуний рўйхатидан жой ололмаган.

    «Оскар»ни биргина америкаликларнинг эмас, балки халқаро мукофотга айлантириш орзуси билан боғлиқ янгиликлардан бири япониялик режиссёр Рюсуке Ҳамагучининг Харуки Мураками новелласи асосида суратга олинган «Машинамни бошқар» (Drive мй car, 2021) драмаси фавқулодда муваффақият қозонгани бўлди. Канн кинофестивалида аллақачон эътироф қилинган бу уч соатлик фильм тўртта номинацияни қўлга киритди. Сценарий, режиссёрлик иши ва йил фильми номинациялари, шулар жумласидан («Халқаро фильм» йўналиши ҳам).

    Бошқа томондан, академиянинг кўп йиллик арзандаси Педро Алмодовар шахсий номинацияларсиз қолди: унинг «Параллел оналар» (Parallel mothers, 2021) картинаси фақат Альберто Иглесиас мусиқаси ва Пенелопа Крузнинг актёрлик иши учун қайд этилган.

    Леди Гага, кутилганидан фарқли ўлароқ, «Оскар» рўйхатидан жой олмаган, «Гуччи уйи» (House оф Gucci, 2021) фақат грим бўйича номинацияга муносиб кўрилди, холос. Бироқ энг яхши актриса номига Пабло Ларрианнинг «Спенсер» (Спенcер, 2021) драмасида малика Диана ролини ижро этган (фильмда бошқа номинациялар йўқ) ва матбуот томонидан танқид остига олинган Кристен Стюарт даъвогарлик қилмоқда.

    Янги зеландиялик Жейн Кемпионнинг Бенедикт Камбербетч иштирокидаги «Итнинг кучи» (The power of the dog, 2021) номли ревизионист вестерни 12 номинация бўйича номзодликни қўлга киритиб, жорий йилнинг мутлақ етакчисига айланган (у ва унинг ҳамкасблари Коди Смит Макфи, Жесси Племонс, Кристен Данст режиссёрлик иши бўйича номзодлар сифатида кўрилмоқда). 1994 йилда «Шиндлер рўйхати» ҳам, масалан, шунча номинацияни қўлга киритганди.

    «Итнинг кучи» асосий йўналиш бўйича ғалаба қозонишига, айниқса Жейн Кемпионнинг профессионал тажрибасини ҳисобга олсак, тўла асос бор (у 1994 йилда «Пианино» фильмига ёзилган сценарий учун «Оскар»га лойиқ кўрилган). Эҳтимол, бу кинокомпозитор ва Radiohead гитарачиси Жонни Гринвуд учун мусиқа йўналиши бўйича ўзи анчадан бери лойиқ бўлган мукофотга эгалик қилишга биринчи жиддий имкониятдир.

    Бошқа томондан, академиклар тажрибаларни ёқтирмайди ва ҳайкалча шу сабабли ҳам «Дюна» (Дуне, 2021) учун мусиқа ёзган Ҳанс Зиммерга насиб қилиши мумкин. Кўпчилик ҳайратда, лекин Дени Вилнёвнинг ушбу илмий-фантастик экологик эпоси ўнта номинация билан «Итнинг кучи»дан кейинги ўринни банд қилган. «Дюна» кутилмаганда ғалаба қозонса, тарихда биринчи марта бутун фильм эмас, балки унинг  бир қисмигина энг яхши фильм сифатида тан олинган бўлади.

    Номинациялар сони бўйича учинчи ўринни Стивен Спилбергнинг кўркам «Весцайд ҳикояси» (West Side Story, 2021) фильми ва Кеннет Брананинг носталгик руҳдаги «Белфаст» (Белфаст, 2021) тақсимлаб олган — иккиси еттитадан номинация бўйича тилга олинган. Кейинги ўринларни Рейналдо Маркус Гриннинг саховатпеша «Қирол Ричард»и (King Richard, 2021, олтита номинация), Адам Маккейнинг «Юқорига қарама» (Don’t look up, 2021) ҳамда Гилермо дел Торонинг «Шарпалар ошёни» (Nightmare Alley, 2021) фильмлари (ҳар бирида тўрттадан) банд қилган.

    Пол Томас Андерсоннинг «Қизилмияли пицца» (Licorice pizza, 2021) картинаси, кутилганидек, аутсайдер дея тан олинди — фильм ҳаддан ташқари индивидуал ва эксцентрик руҳда олингани учун етакчилар сафига қўшила олмаган: унда, энг асосий йўналишларда бўлса ҳам, атиги учта номинация бор — сценарий, режиссёрлик иши, энг яхши фильм. «Магнолия» (Magnolia, 1999) ва «Қон тўкилажак» (There will be blood, 2007) фильмлари муаллифи нисбатан янгилар — «Адашган қиз» (The lost daughter, 2021) номли асабий психодрама режиссёри Мегги Жиленҳолл ва «Ота-онаси кар бола» (CODA: child of deaf adults, 2021) фильми билан «Санденс» фестивали ғолибига айланган Sian Хедерга тенг кўрилган (буларда ҳам учтадан номинация).

    «Оскар»лар 27 март куни топширилади.

    Маълумот учун, Ёлқин Тўйчиев суратга олган «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми 2021 йилги «Оскар» мукофотига номзод сифатида тақдим этилгани ҳақида хабар берилган, кейинроқ эса фильм ўз вақтида тақдим этилмагани сабабли иштирокчилар рўйхатидан олиб ташлангани айтилганди.

    14.02.2022, 20:57   Изоҳ (0)   51396
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Польшада омикроннинг иккита янги варианти аниқланди

    14.02.2022, 17:52

    Украинанинг олигарх ва бизнесменлари мамлакатни оммавий равишда тарк этмоқда — «Украинская Правда»

    14.02.2022, 15:25

    Ангела Меркель канцлерликдан кетганидан бери биринчи марта оммага кўриниш берди

    14.02.2022, 11:59

    «Толибон» Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарасига 10 минг кишилик армияни юборади

    14.02.2022, 10:28

    Пентагон АҚШ аскарлари Украинада жанг қилмаслигини тасдиқлади

    14.02.2022, 09:21

    «Россия Украинага айнан қайси санада ҳужум бошлашини олдиндан айтолмаймиз», — Байденнинг ёрдамчиси

    13.02.2022, 23:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.