Тошкент шаҳрининг Абдулла Қодирий кўчасида жойлашган туннелда таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб ҳаракат вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, 11 февралдан бошлаб бир ой давомида Абдулла Қодирий кўчасидан ўтган туннелда реконструкция ишлари олиб борилади.
Реконструкция давомида туннелнинг 2 томонидаги 3 та йўналишнинг фақат биттадан йўналиши навбатма-навбат автомобиллар ҳаракатланиши учун ёпилади. Ҳайдовчилар қолган 2 та йўналишда ҳаракатланиши мумкин бўлади.
«Ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Мавзуга доир: «Тошкентга трамвайни қайтармоқчимиз» — Шавкат Мирзиёев
Изоҳ (0)