• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бу монополия эмас». Комил Алламжонов Ягона имтиҳон маркази ўзига тегишли эканини маълум қилди

    Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Тошкентда ташкил этилган Ягона имтиҳон маркази ўзига тегишли эканини айтиб, бундан буён йўлларда ўлим билан тугайдиган ҳодисаларни камайтиришга бел боғлаганини билдирди.

    У ушбу имтиҳон маркази монополия эмаслигини, давлат берган имкониятдан фойдаланганини таъкидлади.

    Ҳозир гапларимни эшитаётган юртдошим, очиғини айтинг, сиз пул бермаганмисиз имтиҳондан ўтиш учун? Ёки камида кимгадир қўнғироқ қилдириб, таниш-билишни ўртага қўйиб, гувоҳнома олмаганмисиз? ‘Менинг уйимга ўзлари олиб келиб беришган’, дейдиганлар қанча?

    Энди бир савол: шу тўғрими? Автомактаблар ҳаққоний ўқитяптими? ‘Бензинга пул ташлашиб юборларинг, ҳой, ‘староста’. Эртага имтиҳон, бермаган ўтолмайди’, дейишмайдими? Шу тўғрими? Албатта, бу масалада кўп баҳслашиш мумкин. ‘Автаҳалокатлар билимга эмас, йўлларга, уларнинг сифати ва кенглигига, яна одамларнинг фаросатига боғлиқ’, деган гапларни кўп эшитганмиз.

    Бу гапда жон бор. Тўлиқ хавфсизликка эришиш учун йўлларни, инфратузилмани тартибга солиш зарур, албатта. Хуллас, айтмоқчи бўлганим, мен бугундан бошлаб автоҳалокатлар сонини пасайтириш, унда одамларнинг ўлими билан боғлиқ ҳолатларни камайтириш учун курашга бел боғладим.

    Мен инсон омили аралашмаган, таниш-билишчилик аралашмаган, коррупция аралашмаган, сифатли ва самарали имтиҳон маркази барпо эта олганим билан фахрланаман. Бу монополия эмас. Менга бу ёрлиқни ёпиштиришга уринманг. Ҳукумат шундай қарор қабул қилди ва мен фуқаро сифатида шу имконият асосида тизим жорий қилиб, лицензия олдим. Бу манфаатлар тўқнашуви ҳам эмас. Қарор қабул қилинишида мен томонимдан лобби ҳам бўлмаган.

    Олдин тайёрлаган қўлланмаларимиз, энг зўр ўқув дастурларимизни шунга йўналтирдик. Бу бозор ростдан ҳам очиқ. Лекин унда ғирромликка йўл қўйилмайди. Имконият бор, янги муассасалар очилсин, сифатли ишласин, пулини ҳалоллаб олсин, фақат гувоҳнома сотадиган дўконга айланмасин.

    Мен жамоатчилик эътиборини шу тарафга қаратишга, сифатли ва коррупциядан холи тизим шаклланишини назоратга олишга чақираман. Гувоҳномани осонгина олмоқчи бўлганларга маслаҳатим: ўқиб, билим олинг. Машина ҳайдашни кўчада эмас, автомактабда ўрганинг ва сизга сифатли таълим беришларини талаб қилинг. Чунки ўқимас экансиз, минг валломати бўлсангиз ҳам, энди ҳайдовчилик гувоҳномасини ололмайсиз.

    Автомактаблар, сиз эса бундай лойиҳаларни саботаж қилишни тўхтатинг. Ҳар хил ‘форточкаълар қидирманг. Ундан кўра, ҳар бир ўқувчини яхшилаб имтиҳонга тайёрланг, шундагина ютасиз, ўтди у даврлар. Энди бу масалага шахсан давлат раҳбарининг ўзи эътибор қаратди. Ҳаммамиз ‘йўқолсин коррупция’, ‘коррупцияга чек қўйиш керак’, деймиз. Мана ўша коррупцияни йўқотиш механизмларидан бири. Мен — Комил Алламжонов шу курашда фаол бўлишни ўзимнинг фуқаролик бурчим, деб билдим. Сиз ҳам мени қўллайсиз, деб ўйлайман.

    Аллоҳ ҳаммамизнинг омадимизни берсин».

    Ягона имтиҳон маркази

    3 февраль куни Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топшириш бўйича Тошкент имтиҳон маркази иш бошлади.

    Ички ишлар вазири ўринбосари, жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Бекмурод Абдуллаев фақат етарли билим ва малакага эга ҳайдовчиларга гувоҳнома берилишни бошлагач, йўлларда ҳайдовчилик маданияти ошади, йўл-транспорт ҳодисалари камайишини айтиб ўтди.

    «Gazeta.uz» ёзишича, Ягона имтиҳон маркази (Тошкент Имтиҳон Маркази, ТИМ) тадбиркорлик субъекти ҳуқуқи асосида Ўзбекистонда биринчи бўлиб ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш ҳуқуқини қўлга киритган биринчи компания бўлди. Унинг сайтида компания раҳбари сифатида Дениел Бёрк кўрсатилган.

    3 февраль куни сайтнинг «Биз ҳақимизда» бўлимида АВҲТ 1895 сонли лицензия 2022 йил 2 февралида қўлга киритгани ҳақида маълумот берилган эди. Бироқ ҳозирда ушбу маълумот мавжуд эмас.

    КТЯРД очиқ маълумотларига кўра, Autoдривер Study автмактаби 2017 йил 6 октябрда рўйхатга олинган. Раҳбар сифатида Дениел Бёрк (Буркэ Даниел Жамес) кўрсатилган, ягона таъсисчи — Дилшод Шуҳратович Жўраев.

    Дилшод Жўраев бир вақтнинг ўзида 2017 йил октябрь ва ноябрида рўйхатга олинган Нурафшон Йўл Автомактаби ва Иннодривер Study автомактабларининг ҳам эгаси ҳисобланади. Иннодривер Study юридик манзили Автотест, Автотест 2.0 ва Автотест Обей Рулес савдо белгиларига эгалик қиладиган Автотест Репорт компанияси манзили билан мос тушади — Тошкентнинг Миробод тумани Тарас Шевченко кўчаси 21-уй.

    Эътиборлиси, мазкур бинонинг орқа қисмида, Тарас Шевченко кўчаси 23-уйда Миллий ТВ телеканали офиси жойлашган.

    Автотест мактаблари асосчиси (ҳозирда у ерда таъсисчи сифатида Иродахон Исмаилова кўрсатилган) ва Миллий ТВ телеканалининг амалдаги таъсисчиси (66,7 фоизи) — Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов.

    Мавзуга доир: «Қарорда монополия йўқ, талаблар бор». Русланбек Давлетов нега Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш ЙИМга ўтказилганига изоҳ берди

    11.02.2022, 00:00   Изоҳ (0)   38280
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида қасамёдини бузган судья лавозимидан озод этилди

    10.02.2022, 23:36

    Тошкент вилоятида эркак уканинг қарзи сабаб опанинг Spark’ини ёқиб юборди (видео)

    10.02.2022, 22:55

    Тошкентда лифтдаги 21 ёшли аёлга пичоқ билан таҳдид қилиб, уни тунаган шахс ушланди

    10.02.2022, 22:13

    «Бундан буён ишламаган раҳбарларга чора жуда қаттиқ бўлади. Бундан ҳамма хулоса қилиши керак». Шавкат Мирзиёев ишдан олинган 10 нафар раҳбар ҳақида

    10.02.2022, 21:45

    Ўзбекистон ҳудудларидаги 24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилди

    10.02.2022, 21:35

    Тошкент вилоятида шерикчиликда «пул айлантириш» учун танишидан қарийб 35 минг доллар олган шахс ушланди

    10.02.2022, 20:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.