«Локомотив» ҳужумчи Жером Этаме Мпакони ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақида жамоа матбуот хизмати маълум қилди.
2021 йилги мавсумда «Янгиер» шарафини ҳимоя қилган камерунлик футболчи фаолиятини «темир йўлчилар» сафида давом эттиради. Жером 1996 йил 11 апрель куни Камеруннинг Яунде шаҳрида таваллуд топган.
Унинг профессионал фаолияти ҳақида маълумотлар кам. Transfermarkt портали 25 ёшли форварднинг биринчи клуби сифатида «Янгиер»ни кўрсатган.
Аввалроқ, «Локомотив» футболчиси Азизбек Амонов фаолиятини Эроннинг «Истиқлол» клубида давом эттириши хабар қилинганди.
«Локомотив» 2021 йилги мавсум Суперлигада 39 очко жамғариб, еттинчи ўринни эгаллаган эди.
Изоҳ (0)