Самарқанд шаҳрида 8 февраль куни автотураргоҳдаги «ВАЗ-2016» автомашинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 11:38 да Кўксарой майдони автотураргоҳида тўхтаб турган «Жигули»да ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 1 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 11:40 да етиб бориб, ёнғин соат 11:43 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида автомашинанинг олди мотор ва салон қисми қисман ёниб зарарланган. Ҳодисадан ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)