Тошкент шаҳри Миробод туманида ота фарзандларининг алимент пули ўрнига Қўйлиқ мавзесидан уй расмийлаштирди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси «Дарё»га маълум қилди.
Қайд этилишича, Мажбурий ижро бюросининг Миробод туман бўлимига тегишли суд қарорига кўра, қарздор К.Н.дан ундирувчи Г.Н. фойдасига вояга етмаган уч нафар фарзандининг таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ярим қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги иш келиб тушган. Унга мувофиқ ижро иши юритиш қўзғатилган.
Ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор К.Н. томонидан алимент пулларини ўрнига Қўйлиқ мавзесидаги ўзига тегишли хонадонни ундирувчи Г.Н.га нотариуснинг олди-сотди шартномасига асосан ўтказиб берилган.
Ижро ҳужжати Г.Н.нинг розилигига биноан тамомланган.
Изоҳ (0)