• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва ИИБ қонунни бузган — Антимонополия қўмитаси Қашқадарёда тўхтатиб қолинган чигит ҳақида

    Қашқадарё вилоятидаги чигит можароси юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси 5 январь куни муносабат билдирилганди. Расмий муносабатда ҳолат ўрганилиши ва ўрганиш натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилиши кўрсатиб ўтилган. 2022 йил 3 февраль куни қўзғатилган иш якуни бўйича муносабат эълон қилинди. Қўмита ижтимоий тармоқларда бу борада эътироз ва фикрлар тарқалгани сабаб қўшимча маълумотлар билан бўлишди.

    Маълум қилинишича, Монополияга қарши курашиш қўмитасига 2021 йил 23 декабрь куни Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган Pet agro oil ҳамда Oil extraction МЧЖларнинг мурожаатлари келиб тушган.

    Мазкур мурожаатларда Pet agro oil томонидан тегишли тартибда биржа савдолари орқали Қашқадарё вилоятида жойлашган «Косон бахт текстил» МЧЖдан пахта чигити сотиб олгани, бироқ ушбу чигитни Қашқадарё вилоятидан олиб чиқиб кетишда вилоят ҳокимининг топшириғи билан вилоятнинг «Умакай» мунтазам ЙПХ масканида ҳеч қандай асословчи ҳужжатларсиз вилоят Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ ходимлари томонидан ушлаб туриш каби тақиқлар мавжудлиги билдирилиб, ушбу масалада амалий ёрдам берилиши сўралган.

    Ушбу ҳолат юзасидан қўмита томонидан вилоятнинг тегишли ташкилотлари билан биргаликда дастлабки ўрганишлар ўтказилган. Ўрганиш жараёнида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 12-моддаси талаблари бузилган деб топилиб, уларга нисбатан 2022 йил 6 январь куни иш қўзғатилган.

    Қўзғатилган иш жараёнида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, вилоят Ички ишлар бошқармаси масъуллари ва қўмита ходимлари бир неча маротаба онлайн учрашувлар ўтказиб, суриштирув ишлари олиб борган.

    Юқоридагиларга асосан Қашқадарё вилояти ҳокимлигига ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармасига қонунбузилиш ҳолатлари бўлгани, тадбиркорлик субъектларининг чигит маҳсулотларини Қашқадарё вилоятидан олиб чиқиб кетишига тўсқинлик қилмаслик ҳамда ушбу қонунбузилиш ҳолатларига келгусида йўл қўймаслик чораларини кўриш бўйича 2022 йил 12 январь куни 11/2-сонли иш қўмита кўрсатмаси берилган.

    Шундан сўнг юқорида кўрсатилган тадбиркорлар томонидан 20 январь куни ўзларига тегишли бўлган чигит маҳсулотларини Қашқадарё вилояти ҳудудидан олиб чиқиб кетган. Тадбиркорлар томонидан қўмитага эътироз йўқлиги, улар ўз маҳсулотларини айнан қўмитанинг аралашувидан сўнг олиб чиқиб кетилгани ҳақида маълум қилган.

    Иқтисодчи Отабек Бакировнинг Telegram каналида эълон қилган постидаги МЧЖлар қўмитага мурожаат қилмаган. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг Telegram каналида «Тақиқ қўйганлар иқтисодиётга ва тадбиркорларга етказган зарари учун қандай жазоланди? Чунки бу орада чигит янги маҳсулотга айланиб, аллақачон савдо расталарида турган бўларди. Қўмита буни ҳам оҳиригача олиб бориши керак. Зеро қонун устувор-жазо муқаррар», дея таъкидлаб ўтган.

    Монополияга қарши курашиш қўмитасининг маълум қилишича, ҳолат бўйича «Рақобат тўғрисида»ги қонун талаблари бузилган ёки бузилмагани аниқланиб, иш қўзғатилади ва қонун бузилишига йўл қўйганларга нисбатан (Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Қашқадарё вилояти ИИБ га) кўрсатма хати юборилади (қўмита жазога тортиш, жарима қўллаш ёки бошқа жавобгарлик белгилаш ваколатига эга эмас).

    «Агар давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва улар мансабдор шахсларининг рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузувчи ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли хўжалик юритувчи субъектга ёхуд бошқа шахсга зарар етказилган бўлса, у ҳолда мазкур зарарнинг ўрнини қоплаш юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тадбиркор судга мурожаат этиши мумкин», — дейилади муносабатда.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда ҳам 3 та вилоятда бу каби ҳолат кузатилган. Қўмита томонидан 2020 йил 27 ноябрда «Рақобат тўғрисида»ги қонунининг 12-моддаси талаблари бузилганлиги ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сонли қарорига мувофиқ Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоят ҳокимликларига ҳамда ушбу вилоятларнинг ИИБларига нисбатан Қўмита томонидан 2020 йил 27 ноябрда иш қўзғатилган эди. Қонунчилик талаблари бузилгани ўз тасдиғини топгани сабабли ҳокимликларга ва вилоятларнинг ИИБларига нисбатан қўмитанинг қарори қабул қилинган ва кўрсатмаси берилган эди.

    08.02.2022, 10:03   Изоҳ (0)   16940
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОТМларда анъанавий таълим жараёнлари бошлангач, Тошкентга қанча талаба етиб келгани маълум қилинди

    08.02.2022, 08:59

    Тошкент вилоятида пора олган судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    08.02.2022, 08:24

    Қиролича юбилейида отилган замбарак, Олимпия сувенирлари дўконидаги навбат, очиқ ҳавода ўтилаётган дарс. 7 февраль суратлари

    07.02.2022, 23:58

    Чирчиқда кимё-индустриал технопарки ташкил этилади

    07.02.2022, 23:43

    Тошкентда автомобиль сиқиб кетган автобус устунга урилди, Фарғонада Lacetti йўлдан чиқиб кетди. ЙТҲлар тафсилотлари

    07.02.2022, 23:14

    Ўзбекистонда 2021 йилда 1,5 млн аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланди

    07.02.2022, 22:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.