Ўзбекистон йўлларида сўнгги кунларда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари тафсилотларини тақдим этамиз.
Енгил автомобиль сиқиб кетган автобус устунга урилди
2022 йилнинг 6 февраль куни эрталаб соат 06:37 атрофида «12-автобус саройи» филиали тасарруфидаги, давлат рақами 01 125 BDА бўлган 59-сонли йўналишда ҳаракатланувчи Isuzu русумли автобус ҳайдовчиси Х.Й. (1966 йилда туғилган, иш тажрибаси 33 йил), Янгиҳаёт тумани ҳудудидаги Янги катта ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтда «Симма» меҳмонхонаси қаршисида енгил автомобиль сиқиб кетиши оқибатида йўл четига чиқиб кетган ва олд ён томони билан устунга бориб урилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган, шунингдек, жабрланган йўловчилар шифохонага етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан расмийлаштирилган ҳамда «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятининг Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси ходимлари томонидан хизмат суриштируви ўтказилмоқда.
Фарғонада Lacetti бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетди
2022 йил 7 февраль куни соат 10:00 ларда Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4П-148А автомобиль йўлининг 3-километрида ҳайдовчи Ш.А. Lacetti русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, рул бошқарувини йўқотиши оқибатида транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетиб, ЙТҲ юзага келган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
- Фарғона вилояти солиқ бошқармаси бош инспектори автоҳалокатда ҳалок бўлди. Наманганда вояга етмаган бола Lacetti’да бетон устунга бориб урилиш оқибатида вафот этди. ЙТҲ тафсилотлари
- Наманганда Spark бетон тўсиққа урилди, Марғилонда «Москвич» пиёдани уриб кетди. ЙТҲ тафсилотлари
- Тошкентда Nexia-3 бетон устунга урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди
Изоҳ (0)